Қалбга яқин қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Наврўз халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами. Бунда дастурхонлар ноз-неъматларга тўлиб тошади, деярли ҳар бир ўзбек хонадонида дошқозонларда сумалак қайнайди. Ёшларни айтмайсизми, қизлар сочларига жамалак тақишади, болалар ва йигитчалар эса қўлга варракни олиб қир-адирларга югуриб кетишади.
Азиз мухлислар, бу баҳорий айёмларда сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиғимиз Эроннинг севимли манъаткорларидан бўлмиш Жамшид Нажафий ижросида “Баҳор миёд” қўшиғидир. Яхшиси келинг биргаликда бу чиройли қўшиғини эшитайлик. Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азиз тингловчилар, Тошкент, Фарғона, Бухоро шаҳрларидан кўп мухлисларимиз биздан Шоҳжаҳон Жураев ижросида "Ёмғир" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган. Шоҳжаҳон Жураев санъат майдонида ўз овози, услуби ва йўналиши билан мухлислар кунглидан жой олган.
Азизлар, мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олган ҳолда уларга миннатдорчилик билдириб, бу санъаткор ижросида "Ёмғир" номли чиройли ва ёқимли қўшиқни эшитишга даъват этамиз.Марҳамат тингланг.
Бугунги баҳор ва наврўз айёмларида таҳририятимиз ходимлари мусиқий дастуримизнинг мазмунли ва дилкаш бўлишига сайъ-ҳаракат қилмоқда. Ҳозир эса таҳририятимиз редактори томонидан танлаб олган “Фасле баҳор” номли ёқимли қўшиғини Эҳсон Хожа Амири ижросида сиз азизларга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!
Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Тожикистонли бир неча мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Қурбонали Абдуллоев ижросида "Навбаҳор”" номли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.