март 28, 2017 13:01 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари
    Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  олтинчиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 27-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 26- кунидир.

Бундан 190 йил муқаддам, 1827 йилнинг 26 март куни Германиялик машҳур мусиқачи Людвиг Ван Бетховен 57 ёшида оламдан ӯтди. У 1770 йили Бонн шаҳрида дунёга келди. Болалиги азоб-машаққатлар билан ӯтди. Шунга қарамай замонасининг улуғ мусиқачилари Мотсарт ва Гайднлардан  сабоқ олишга муваффақ бӯлди.

Бетховеннинг эшитиш қобилияти заиф бӯлиб, 49 ёшлигида батамом эшитиш қобилиятини йӯқотди. Ҳатто ӯзининг мусиқаларини ҳам эшитишга  имкон тополмай қолди.

У 9 та симфония ёзди. Симфонияларининг ҳар бири классик мусиқа асарлари ҳисобланади. Аммо 5-симфониясида қаҳрамонлик руҳи ғолиб бӯлганлиги сабабли у Бетховен ижодининг энг олий намунасидир.

Хххххххххххххххххххх

1911 йилнинг 26 март куни, яъни бундан 106 йил бурун америкалик машҳур драматург Теннеси Уилямс дунёга келди.

Теннеси Уилямс ӯз фикр-қарашларини қаҳрамонлари тилидан моҳирлик билан баён этарди. Унинг асарлари камбағал америкаликлар ҳаётидан ҳикоя қилади.

"Ойнаванд ҳайвонот боғи", "Ёшликнинг хушовоз  қуши" ва "Қизиган томдаги мушук" асарлари унинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 46 йил олдин, 1971 йилнинг 26 март куни Шарқий Покистон, яъни ҳозирги Бангладеш Покистон давлатидан ажралиб, ӯзининг мустақиллигини эълон қилди. Покистон 1947 йили Ҳиндистондан ажралиб чиқди. Аммо аҳолисининг 98 фоизини ташкил этувчи шарқий Покистонда яшовчи банголлар мустақиллик талаб қила бошлашди.  Қуролли қӯзғолон пайти Ҳиндистон Армияси ҳам банголларнинг ёрдамига келди. Натижада Покистон қӯшинлари Ҳиндистон армиясидан енгилди ва Шарқий Покистонни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бӯлди. Шарқий Покистон ӯзини Бангладеш мамлакати дея эълон қилди.

Бангладеш халқ озодлик ҳаракатининг раҳбари Шайх Мужибурраҳмон мамлакат президенти бӯлди. Аммо кӯп ӯтмай давлат тӯнтаришида ӯлдирилди.

Ҳинд океани соҳилида жойлашган  Бангладешнинг аҳолиси  ҳудуди  144 минг километр квадратдан иборат бӯлиб, Ҳиндистон ва  Мянма давлатлари билан чегарадошдир.