Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил фарвардин ойининг 7 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодию- сони ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил март ойининг 27-чи кунидир.
Бугун душанба
Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил фарвардин ойининг 7 -чиси:
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил жамодию- сони ойининг 28-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил март ойининг 27-чи кунидир.
Бундан 848 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 590 йил жумодиюс-соний ойининг 28-чисида:
Қуръони Каримнинг қориси ва олим " Имом ул-Қироа" тахаллусини олган Абулқосим Шотибий Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида вафот этди. У ҳижрий-қамарий 538 йилда таваллуд топди. Абулқосим Шотибий қироат илмига қўшимча ўз замонасида ривожланган Қуръон тафсири, ҳадис, тажвид, наҳв ва бошқа диний илмларни жудда яхши ўрганган эди. Унинг кўзи ожиз бўлганлигига қарамай у жудда истеъдодли олим эди ва ҳадисларни ўз хотирасига яхши сақлар эди. Бу олимдан жуда кўб асарлар мерос қолган ва улар жумласидан " Шотибия қасида"-сига ишора этиш мумкин. Бу китоб тажвид ҳақида ёзилган ҳамда бир неча маротаба Миср ва Ҳиндистонда нашр этилган.
Бундан 29 йил олдин ҳижрий-шамсий 1367 йил фарвардин ойининг 7 чисида:
БМТ ташкилотининг бош котиби Эронга қарши Ироқнинг уруши жараёнида Ироқ режими томонидан химиявий аслаҳалардан фойдаланишини маҳкум этадиган баённомани содир этди. Замон ўтиши ва химиявий қурол-яроқлардан Ироқнинг кенг кўламда фойдаланиши ҳамда келаси йилларда хавфсизлик кенгашининг бу масалага жиддий аксуламал кўрсатмагани сабабли БМТ ташкилотининг уша вақтдаги бош котиби Ховёр Перес Дакоиёр ўз ташаббуси билан бир баённомани содир этди ва хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва баённомаларининг сукут сақлашига қарамай Ироқ давлатини маҳкум этди. Бу баённомалардан бири ҳижрий-шамсий 1367 йил фарвардин ойининг 7-чи кунида ва милодий ҳисоб билан 1988 йил март ойининг 28-чисида содир этилдиким, бош котиб бу баённомада афсўсланиш изҳор этиш зимнида, Ироқ кучлари томонидан ҳар иккала мамлакатнинг халқига катта зарар етказаётган химиявий қурол-яроқлардан фойдаланаётгани ҳақида кўп ҳужжатлар борлигини таъкидлайди. Бу баённоманинг бошқа бир қисмида бош котиб ҳар қандай баҳона билан химиявий қурол-яроқлардан фойдаланиш жиддий маҳкумланиши лозим деб таъкидлайди. Айни ҳолда бетарафлик ва воқеаларни инъикос этиш зимнида, ўзининг алоқасини саккиз йил уруш давомида душманлик қилаётган томонлар билан ўз алоқасини сақлаган бош котибнинг бу жасорати урушни охирга етказиш ва душманлик йиллари давомида халқаро инсонпарварлик қонунларни поймол этишга чеклов қуйиш учун асосий таъсир етказган эди.
20-чи март куни халқаро театр куни билан туғри келади.
Халқаро театр куни 1961 йил Халқаро театр институтининг IX конгрессида белгиланган ва ҳар йили 27 март куни Халқаро театр жамияти томонидан нишонланиб келинади. Ҳар йили ушбу куннинг паёми театр соҳасининг ҳунармандлари ва мутахассисларидан бири томонидан сайланади ва халқаро арсада театрнинг таъсири ва қаршилигига ихтисос берилади. Эдвард Олби, Августо Бавол, Жейн Какато, Артур Миллер, Павло Нерудо ва бошқалар театрнинг халқаро куни паёмини ёзган шахслар жумласидан ҳисобланишади. Театр халқаро кунининг паёми милодий 2011 йилда театрнинг актери, режиссери ва ёзувчиси Жесико Ково томонидан ёзилган эди. Унинг халқаро арсасидаги шўҳрати театр соҳасида докторлик даражасига эга бўлиши ва ушбу заминада кўп тадқиқотлар олиб борганлиги учун эмас, балки унинг инсонпарварлик фаолият олиб боргани учун эди.