март 28, 2017 14:38 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.

        Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки Сафона деди: Биз, асирларни Мадина шаҳрига олиб келишди ва масжид олдида жойлашган уйларидан бирида жой беришди . Ҳар гал мусулмонларнинг Пайғамбари (с) бизнинг уйларимиз олдидан ўтишларида, мен ул ҳазрат йўлида туриб  шундай айтардим : “Эй Худонинг пайғамбари , отам оламдан ўтди , укам эса мендан узоқдадир. Бас, менга раҳм қилиб яхшилик қилинг!“

Пайғамбар (с) менинг сўзларимга жавоб бермасдан ўтиб кетарди. Охири кунлардан бир куни Али (а)-нинг ишораси билан Пайғамбар (с)-га бундан олдин айтган сўзларимни эслатдим. Бу гал Пайғамбар шундай дедилар: “Сени ўз ватанинга қайтараман, сафар қилиш замони  етиб келмагунича шошилма!”

Сафона деди: Пайғамбар (с) берган ушбу ваъдага ишондим ва хурсанд бўлдим.

Аммо, сен Шомга келган вақтингда, менинг ватанимга қайтишим хафачиликдан бошқа самара бермасди. Демак тижоратчиларнинг карвони  Мадинадан бу томон йўл олган куни мен Пайғамбар (с)-нинг олдига бордим ва Шомга сафар қилиш учун ижозат сўрадим. Ул ҳазрат  менга меҳрубонлик қилдилар. Менга туя ва озиқ-овқат ҳам  бердилар. Ул ҳазрат Ҳотамнинг қизини ўз яхшиликлари билан хижолатда қўйдилар. Шундай қилиб ул ҳазратнинг вужудидаги нури билан сенинг ҳаётингни нуроний айлаш учун келдим.

Атий деди:  “ Опажон, у қандай одам эди? Мен қочмаганимда, менинг тақдирим ҳам сенинг тақдиринга ухшардими?

 Сафона жавоб берди: Мусулмонларнинг Пайғамбар (с)ини кечиримли ва яхши хулқ-атворга эга бўлган шахс деб топдим. Агар у ҳақиқатан ҳам Парвардигорнинг элчиси бўлса, у билан дўстлик қилишнинг ҳар бир лаҳзаси қийматли бойлик ҳисобланади. Агар бундай бўлмаса ҳам, у билан дўстлик қилиш зарарсиз ва лаззат бағишловчи лаҳзалардир.

Р) Адийнинг опаси айтган сўзлари уни фикрлашга ундади. Ҳақиқатан ҳам у нимадан қочган эди?.

Адий деди: Отам опамни бир неча маротаба билимдонлиги учун таърифлаган эди. У айтган сўзлар ҳақиқатан бошқа нарса эмас эди. Қочишнинг шармандалиги ё нанг номуси мени озор берарди ва менга оғирлик қиларди. Мен ўзим нимадан қочганимни ҳам  билмасдим. Биз тоғнинг бағрида асир қолган бир халқ эдик. На йўловчиларнинг ўтиш йўлида ва на шаҳарда яшовчилар билан борди-келди қилиш билан ҳаёт кечирардик. Биз ўзимиз билан ёлғиз қолган эдик.

Атрофимизда яшайдиган қабилалар , чўл-биёбонда яшовчилар ва бошқалардан эшитган эдикки мусулмонларнинг  Пайғамбари (с) арабларнинг аждодларига тегишли бўлган анъана ва расм-русумларни масхара этиб ўзининг динига йўлдош бўлмаган ҳар бир шахсни ўлимга шойиста деб билади. Бу хабарлар мени қочиш фикрига келишим ва ундан узоқлашишим сабабига айланди. Бутун Ҳижозни ўз ҳукумронлигига  қарор бериши менга оғирлик қиларди. Шу сабабдан унинг баробарида таслим бўлмаслик учун, қочдим. Аммо опам шундай деб айтарди: “У ёки Худонинг Пайғамбари ёки буюк ҳокимдир. Агар Пайғамбар бўлса унга пайравлик қилиш учун шошилиш лозим!”

Агар буюк бир ҳукумрон бўлса, у билан бирга бўлиш катта манфаат келтиради.

Р) Адий, опаси айтган сўзларидан хурсанд бўлиб ўз қилмишидан пушаймон эди. Сўнг Мадина томон йўл олди.

Адий айтади: Уша қоратанли қул тоғли йўллардан югуриб олдимга келиб мусулмонлар келишларидан хабар бергани лаҳзаларида вужудимда бир изтироб ва ҳаяжон пайдо бўлган эди. Мадинага  етиб борганимча, бу изтироб ва ҳаяжон вужудимда бор эди. Аммо чарчаб менинг бу шаҳарга етишим билан барча нарсани ўнутдим.

Масжидда мусулмонлар Пайғамбари (с)  билан  учрашдим ва ул ҳазрат билан сўҳбатлашдим. Дастлаб отам Ҳотам ҳақида ҳикоят этиб бердим. Бу нишоналар бўлмаганида, мендек чанг-ғуборга ботган бир мусофирни Тайи қабиласининг бошлиғига ўхшатиш қийин эди. Ул ҳазрат мени таниганлари билан қўлимни ушлаб ўз уйларига олиб бордилар. Уйлари масжиддан узоқ эмас эди. Ул ҳазрат уйларини бир ҳашаматли  ва раҳбарлар учун шойиста иморат деб тасаввур этардим. Аммо ул ҳазратнинг уйлари буш эди ва бир оддий гилам тушалган эди.