Лайлат-ур-Рағоиб
Ражаб ойининг аввалги жума кунини “Лайлат-ур-Рағоиб” деб аташади. Ва унда Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам амалларидан бири амалга оширилган.
Ражаб ойининг аввалги жума кунини “Лайлат-ур-Рағоиб” деб аташади. Ва унда Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам амалларидан бири амалга оширилган. Ушбу кеча турли файзларга эгадир. Ушбу файзлардан бири бу қилинган барча гуноҳлар кечирилади ва ҳар бир киши бу кунда намоз бажо келтирса, қабрдаги биринчи куни билан баробар бўлади. Ҳаққ Таоло ушбу амаллари учун энг юқори ва очиқ юз билан унга савоб юборади ва чиройли сўзлар билан унга айтади: “Эй менинг азизим! Сенга башоратлар бўлсинким, сен барча қийинчиликлар ва оғирликлардан нажот топтинг. У жавоб беради: “Сен кимсан!” Худога қасамлар бўлсинким, сени юзингдан чиройлироқ юзни ва сенинг сўзларингдан ширинроқ сўзни ҳиж қаерда кўрганим ва эшитганим йўқ ва сенинг муаттар ҳидингдан хушбуроқ ҳидни ҳис этмаганман. Унга жавоб беради: Фалон кеча, фалон ой ва фалон йилда бажо келтирган намозингнинг савобиман. Бу кеча мен сенинг наздингга ҳаққингни адо этиш, сенинг ёлғизлигингда мунису ҳамдам бўлиш, қурқувингни бартараф этиш ва қиёмат кунида қиёмат арсасида бошингга соя қилиш учун келдим. Бас, сендан хайру-эҳсон ажралмасидан хурсанд бўлгил!
Бу намознинг кайфияти шундан иборат: Ражаб ойининг биринчи пайшанба кунида рўза тўтасан, жума кечаси кириб келиши билан мағриб ва ишо намози ўртасида 12 ракъат намоз ва ҳар икки ракъатни эса бир салом билан бажо кетирасан. Шу тартиб билан ҳар бир ракъатда бир маротаба “Ҳамд” сураси ва уч маротаба “Қадр” сураси ва 12 маротаба эса “Тавҳид сураси”-ни ўқийсан ва намоздан чиққан пайтингда етмиш маротаба “ Парвардигоро! Уммий пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с) ва ул ҳазратнинг муттаҳар хонадонларига саломлар юборгин!” деб айтасан!
Кейин сажда қилиб етмиш маротаба “Суббуҳун Қуддусун Раббул-Малоикати вар-Руҳи”, яъни Руҳ ва фаришталарнинг Парвардигори покиза ва покдир деб айтасан ва саждадан бошингни кўтарганингда, етмиш маротаба Парвардигоро! Мени кечиргил, менга меҳрубонлик қил ва мен ҳаққимда биладиган гуноҳларимдан ўтгин. Сен буюк ва энг афзал Худосан!
Иккинчи маротаба саждага борасан ва етмиш маротаба “Суббуҳун Қуддусун Раббул-Малоикати вар-Руҳи”, яъни Руҳ ва фаришталарнинг Парвардигори покиза ва покдир” деб айтасан. Сўнгра, ўзингнинг эҳтиёжларингни сўрайсанким, Худонинг истаги билан қониқтирилади.
“Лайлат-ур-Рағоиб” оламнинг барча нуқталарида ислом аҳли учун муборак бир кеча ҳисобланади. Бу кечада фаришталар иллоҳий раҳматни ердагиларга етказиш учун ерга нузул топишади. “Лайлат-ур-Рағоиб” кечаси ражаб ойининг биринчи жума кунидир ва исломий маърифатда бу кеча азамат ва қадр-қийматга эгадир. Бу кечада бандалик қилиш ва розу ниёз қилишнинг маъносига етиш ва Худонинг даргоҳига муножот айлаш мумкин.
“Лайлат-ур-Рағоиб” кечаси кириб келиши муносибати билан бу азаматли кечанинг аҳкомлари ва аъмолларини Ҳаққ водийсига қизиқадиган, ошиқлар ва кўнгил берганларнинг барчасига тақдим этамиз!
“Рағоиб” сўзи “рағиба” сўзининг кўплик шакли бўлиб рағбат ва майл-хоҳишга қарор олган нарса маъносидадир. Ҳамда кечириш ва ато этиш маъносидадир. “Лайлат-ур-Рағоиб” шу сабабдан Аллоҳ таолога бандалик қилиш, тоат-ибодат қилиш, розу ниёз қилиш, майл ва истак хоҳиш кечаси деган маъносидадир. Бу файзли ва азиз вақтда Ҳақ таолонинг бандалари ул Зотнинг шам атрофида тўпланиб, осмонга парвоз қилиш ва арж-мукофот олиш учун раббоний амал ва маънавий маросимни ўтказишади. Аммо “Лайлат-ур-Рағоиб”-нинг иккинчи маъноси бу уша Парвардигорнинг кечириши, раҳмати ёғадиган ва бандаларга нозил бўладиган кечадир.
Қумлик муҳаддис марҳум Шайх Аббоснинг “Мафотиҳул-Жинон” китобида шунингдек Ражабул-Муражаб ойи хусусида шундай келтирилади: “Огоҳ бўлгинким, ражаб ойида Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнинг зиёратига бориш мустаҳаб саналади ва ушбу ойда бу амални ижро этиш эса ўзига хос имтиёзга эгадир. Ражаб ойида Умра ҳажжига бориш фазилатга эга бўлишидек, бу ойда мазкур ишни амалга ошириш фазилатга эга бўлиш жиҳатидан Ҳажж сафари билан тенгдир. ” Нақл этишларича, Ҳазрат Сажжод алайҳиссалом Ражаб ойида Умра ҳажжига мушарраф бўлган эдилар ва кечаю кундуз Каъбанинг ёнида намоз ўқиган эдилар. Ҳолбуки, ҳама вақт сажда қилиш вақтида бу зикр ул ҳазратнинг тилидан эшитиларди: “Бандангнинг кўп гуноҳини кечиргил, сенинг кечиримли бўлишинг чиройлидир”.
ум