апрел 08, 2017 09:37 Asia/Tashkent

Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  15-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб  ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг 4- кунидир.

Бундан 955 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 483-йил ражаб ойининг олтинчи куни Исмоилий шиаларнинг раҳбари Ҳасан Саббоҳ Қазвин шаҳри яқинидаги Аламут қалъасини эгаллади. Ӯн йил давомида одамларни ӯзининг равиясига даъват қилаётган Ҳасан  Саббоҳ бу мустаҳкам қалъани эгаллагач, ӯз мавқеини мустаҳкамлаб, атрофдаги яна бир неча қалъаларни қӯлга киритди. Унинг тарафдорлари салжуқий ҳукуматнинг бир неча мулозимлари, жумладан Хожа Низомулмулкни  ӯлдиришди.

Ҳасан Саббоҳ ҳижрий-қамарий 518 йили оламдан ӯтди, аммо муғул саркардаси Ҳалокухон томонидан ҳижрий-қамарий 654-йил Аламут қалъаси забт этилгунича бу қалъа Эронда исмоилийларнинг таянч нуқтаси бӯлиб келди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 68 йил бурун 1949 йил апрел ойининг 4-куни Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилоти (НАТО) ташкил этилди. Бу ташкилотнинг аъзолари Белгия, Франсия, Люксембург, Голландия, Англия, Канада, Дания, Исландия, Италия, Норвегия, Португалия ва Америка  Брюселда ӯтказилган таъсис йиғилишидаёқ НАТОга аъзо давлатларнинг бирига ҳужум қилган мамлакат уларнинг ҳаммасига ҳужум қилган ҳисобланади, дея келишиб олишди.

Кейинроқ бу ташкилотга Германия, Юнонистон, Испания ва Туркия мамлакатлари ҳам қабул қилинди. Франсия эса 1960 йили бу ҳарбий блокни тарк этди. Бугунги кунда НАТО шарққа қараб қулоч ёзмоқда.

Эндиликда НАТОга аъзо бӯлган Европа давлатлари бу ташкилотнинг  Америка кӯрсатмаси бӯйича амал қилишидан норозилик билдиришмоқда.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1377 йил фарвардин ойининг 15-куни, яъни бундан 19 йил олдин эронлик машҳур ёзувчи ва таржимон устод Аҳмад Ором оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1283 йили Теҳронда туғилди.  Медитсина бӯйича олий маълумотли мутахассис бӯлиши билан бирга франсуз, араб, инглиз тилларини мукаммал биларди.

Устод Ором 94 йиллик умри давомида 140 китоб ва 60 илмий мақола нашр қилдирди. Китобларининг кӯпи турли тиллардан таржималар бӯлиб, Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг "Кимёи саодат" ҳамда Кембриж университетининг "Ислом тарихи" китоблари шулар жумласидандир.

У Эрон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси эди.