Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 20-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 11-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 9- кунидир.
Бундан 1167 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 271-йил ражаб ойининг 11-куни Ибн Анборий лақаби билан машҳур адиб, қуръоннинг муфассири ва луғатшунос Абубакр Муҳаммад Бағдод шаҳрида дунёга келди.
Олим мустаҳкам ҳофизаси, гӯзал ахлоқий фазилатлари ва сермаҳсуллиги билан ном чиқарди.
Ибн Анборий жуда кӯп шогирдлар тарбиялаб вояга етказиш билан бирга бир қатор муҳим илмий китоблар ёзиб қолдирди. "Адабул котиб ва замоирул қуръон" асари шулар жумласидандир.
Парҳизкор олим Ибн Анборий қурбон ҳайити куни 57 ёшида вафот этди.
Хххххххххххххххххххх
1948 йилнинг 9 апрел куни, яъни бундан 69 йил олдин Фаластиндаги Дайр Ёсин қишлоғининг аҳолиси сионист террорчилар томонидан қатлиом қилинди.
Террорчилар томонидан Фаластин тупроғида яҳудий давлатини ташкил қилиш муаммосини ҳал қилишнинг калиди сифатида қаралган бу ваҳшиёна жиноят жараёнида аҳолиси 400 нафардан иборат бӯлган бу қишлоққа тиш-тирноғигача қуролланган сионистларнинг 33 гуруҳи ҳужум қилди.
Дайр Ёсин қатлиоми сионист террорчилари томонидан босиб олинган Фаластин тупроғидаги энг фожиали жиноятларидан бири бӯлиб, унда ӯнлаб болалар, аёллар ва қариялар шаҳид қилинди.
Ххххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 25 йил бурун, 1992 йил апрел ойининг 9-куни Югославиялик диктатор Слобадан Милошовичнинг бевосита қӯллаб-қувватлови билан босниялик серблар Белградда мусулмонлар қатлиомини бошлашди.
1992 йили ӯтказилган референдум қатнашчиларининг 99 фоиздан кӯпроғи Босния ва Гертсоговинанинг Югославиядан ажралиб чиқишини маъқуллаб овоз бердилар. Аммо миллий озчиликни ташкил этувчи босниялик серблар бу нарсага қарши чиқишди. Милошович сербларни қӯллаб-қувватлади.
Урушни тӯхтатиш ҳақидаги 1995 йилги шартнома имзолангунича юз минг нафар мусулмон қатлиом қилинди, 2 миллион нафар овораю-сарсон этилди.
Ххххххххххххххххх
Ҳижрий-қамарий 1386 йил фарвардин ойининг 20-куни, яъни бундан 10 йил илгари Эрон Ислом жумҳуриятида "Атом энергияси миллий технологияси куни" дея эълон қилинди.
Шу куни Ғарб давлатларининг тинч мақсадлардаги Эрон Ядровий дастурини ҳарбий дастур дея айюҳаннос солишларига қарамай, эронлик ядровий технологиялар бӯйича ёш-ғайратли олимлар уранни бойитиш ва ундан медитсинада энг оғир хасталикларни даволашда фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишгани эълон қилинди.
20 фарвардин куни ҳар йили Эрон Ислом жумҳуриятида "Атом энергияси миллий тенологияси куни" сифатида нишонланади ва шу куни ядровий технология соҳасида эришилган муваффақиятларнинг тақдимот маросими ӯтказилади.