апрел 09, 2017 12:47 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

 1.Ўзбекистон Петербургдаги портлаш муносабати билан Россияга ҳамдардлик билдирди.

2.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга уюштирган расмий ташрифи.

3.Тошкент шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

4.Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари мулоқоти. 

5.Ўзбекистонда 40 миллиард кубометр табиий газ қазиб олинди.

   Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида портлаш юз берди.   Ушбу портлаш туфайли 14киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган.

Аниқлик киритилишича, метрода ўзини портлатгани гумон қилинаётган шахс 1995 йили Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида туғилган, бугунги кунда Россия фуқароси бӯлган Акбаржон Жалиловдир. Россия хавфсизлик хизмати айрим вакилларининг иддао қилишича Акбаржон Жалиловнинг сумкасидаги портловчи мослама бошқа шахс томонидан унинг қӯл телефонига юборилган гудок орқали портлатилганлиги ҳақида уларда ишончли далиллар мавжуд.

Шунингдек, Басманний суди Санкт-Петербургдаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган ўзбекистонлик Шоҳиста Каримованинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳукм чиқарди.  Терговчи Каримованинг ёнидан микросхема ва саноат детонаторлари, сумкасидан эса F1 гранатаси топилганини иддао қилмоқда. Адвокат Муса Абдулваҳобов буларнинг барини тинтув давомида қонунбузарликка йўл қўйган оператив ходимлар солиб қўйишганини билдирди.

"Терговчи детонаторни биологик излар қолиши учун аёлнинг сочларига суртган, детонаторни унинг баданига ишқалаган", — деди адвокат Муса Абдулваҳобов РИА Новостига.

Хуллас, Санкт-Петербургдаги портлаш ҳақида ҳали аниқланиши лози бӯлган муаммолар кӯп.

Бу ҳақдаги янгиликлардан  муштарийларимизни хабардор қилиб борамиз.

Ххххххххххххххххх

Азизлар, ӯтган ҳафтанинг энг асосий сиёсий воқеаси, шубҳасиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга уюштирган расмий ташрифи эди.

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин таклифига биноан 4 апрел куни Москвага икки кунлик расмий давлат сафарини уюштирди. 

  Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув, шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.

Шунингдек, президентлар Ўзбекистон мева сабзавотларини Россия бозорига еткизиб беришнинг муваффақиятли ривожланаётганини, "яшил коридор" тизими ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшаётганини қайд этишди. Ўзбекистон ва Россия орасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги шартнома мамлакатлар сайёҳлик имкониятларини янада кенгайтиришига ишонч билдирилди.

Давлат раҳбарлари келажакда рус тили мутахассислари тайёрлаш дастурларини ривожлантириш, Ўзбекистонда Россия таълим муассасалари филиаллари тизимини ва мамлакатлар орасида талабалар алмашинувини кенгайтириш тарафдори эканлигини билдиришди. Давлат раҳбарлари террорчилик, сепаратизм, экстремизм, уюшган жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда курашишга келишиб олишди. 

Хххххххххххххххх

6-7 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишга Россия томони раислик қилди. Россия томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди.

 Делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, халқаро ва минтақавий масалалардаги унинг роли ва ўрнини кўтаришни муҳокама қилдилар.

Кун тартибига кўра МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан 15та ҳужжат кўриб чиқилди. Улардан 9таси Ҳамдўстликнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва май ойида бўлиб ўтадиган Ҳукумат раҳбарлари кенгашига муҳокама учун киритилади.

Христиан, мусулмон ва бошқа конфессия вакилларига нисбатан муросасизлик қилиш, уларни камситиш, куч ишлатиш ҳамда террорчилик ҳаракатларининг барча кўринишлари қатъий қораланди. Томонлар халқаро ҳамжамиятнинг мазкур йўналишдаги позицияларини бирлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни янада олға суриш мақсадини билдиришди.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2017 йилнинг 10 октябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади.

Хххххххххххххххххх

 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон—Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан, МДҲ доирасидаги муносабатларни  муҳокама қилишди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Хххххххххххххххххххх

Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистонда 40 млрд. кубометр газ қазиб олди.  

Таъкидланишича, газнинг тахминан 82 фоизи Бухоро вилоятидаги Хаузак-Шоди ва Қувачи-Олот ҳудудларида қазиб олинган.

Маълумот учун, «ЛУКОЙЛ» компаниясининг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоялари ҳажми 4,6 млрд АҚШ долларидан ошиб кетди. Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» қуввати йилига 8,1 млрд куб. м. газ бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишларида иштирок этмоқда.