Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 23-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 14-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 12- кунидир.
Бундан 1436 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 2-йил ражаб ойининг 14-куни мусулмонларнинг Макка мушриклари билан илк жанги бӯлиб ӯтди. Бу жангда мусулмон лашкарининг бошлиғи Абдуллоҳ бин Жаҳш, Қурайш корвонининг бошлиғи эса Умар бин Ҳазрамий эди. Жангда Умар бин Ҳазрамий ӯлдирилди.
Бу жанг ислом тарихида "Сарияҳ Абдуллоҳ бин Жашн " номи билан машҳурдир.
Ххххххххххххххххх
1820 йилнинг 12 апрел куни, яъни бундан 197 йил бурун "Хин-хун" деб аталувчи дарахт пӯстлоғидан маляриянинг дориси кашф этилди. Жанубий Америка иқлимига хос бӯлган бу дарахт бугунги кунда дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам парвариш қилинади.
Бу дарахт пӯстлоғидан тайёрланган аччиқ дори биринчи маротаба 1820 йилнинг 12 апрел куни Пиер Пелетте ва Жозеф Кавант томонидан Франсия лабораториясида тажрибадан ӯтказилиб, хинин дориси оммавий равишда ишлаб чиқариши йӯлга қӯйилди.
Ххххххххххххххх
Бундан 56 йил олдин, яъни 1961 йил апрел ойининг 12 куни одамизод фарзанди илк маротаба фазога йӯл очиб, ернинг атрофидан айланиб чиқди.
27 ёшли рус космонавти Юрий Гагарин "Восток" космик кемасида 89 дақиқада ер шари атрофини айланиб чиқиб, фазогирлик илмида улкан инқилоб ясади.
Юрий Гагарин 1968 йили шуҳратининг авжга чиққан палласи ҳарбий учоқда тажрибавий парвоз чоғи юз берган фалокат натижасида ҳалок бӯлди.
Инсоннинг фазога илк парвози аҳамиятини таъкидлаш ва Юрий Гагарин хизматларининг эҳтироми учун 12 апрел куни "Халқаро космонавтика куни" деб юритилади.
Хххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1371-йил фарвардин ойининг 23-куни, яъни бундан 25 йил илгари эронлик машҳур ёзувчи Муҳсин Сабо оламдан ӯтди.
У Дорулфунун мадрасасини тугатгач, ӯқишни давом эттириш учун Парижга йӯл олди ва у ердан ҳуқуқшунослик фанлари доктори илмий даражаси билан қайтди.
Доктор Муҳсин Сабо Эрон миллий китобшунослик гуруҳи ҳамда ЮНЕСКО га тегишли миллий архив гуруҳларининг муассисидир.
Устод ӯзидан бой маънавий мерос қолдирди. "Китобшунослик", "Ҳофиз гуллари", "Турли саёҳатномалар таржимаси", "Китобшунослик фанининг йӯналишлари" каби арзирли китоблар унинг қаламига мансуб.