апрел 11, 2017 17:21 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Туқизинчи асрнинг ҳодиса -воқеаларидан бири бӯлган Табук ғазоти  Мадинанинг уша қуриқчилик ва иссиқ фаслида юз берган эди. Бу ҳодисанинг бошидан охиригача ӯрнак ва ибрат -намуна бӯладиган жиҳатларга эгадир. Бугунги ривоятимиз ана шу ҳодисанинг тавсифи ҳақида бӯлади.
Биз билан бирга бӯлинг!

 

Шунда Расулуллоҳ (с) саҳобаларини Румга қарши ғазотга тайёргарлик кўришга буюрдилар.
Бу давр ниҳоятда қийинчилик вақти бўлиб, қаттиқ иссиқ, қурғоқчилик ҳукм сурарди. Мевалар пишган, одамлар мевалардан баҳраманд бўлиб, соя-салқинда дам олишни хоҳлайдиган вақт эди.
Расулуллоҳ (с) одатда бирор ғазотга чиқадиган бўлсалар, очиқ айтмас, бошқа томонга бормоқчи эканликларини айтиб туриб, кейин мақсад қилинган тарафга юрар эдилар. Аммо Табук ғазотида бундай қилмадилар. Машаққатли, узоқ ва шиддатли пайтда душманнинг кўплигини этиборга олиб, одамлар ўзига яраша тайёргарликларини кўрсинлар, деб очиқдан-очиқ айтдилар. Одамларни тайёргарлик кўришга буюрар эканлар, Рум билан уруш қилиш ниятида эканликларини билдирдилар. Қуриқ қолган  чӯл биёбонни Мадина эркакларининг карвони кезиб ӯтишарди ва Шом томон боришарди. Уларнинг мақсадлари Шомга сафар қилиш ва яхши қуролланган,  ҳарбий жиҳатдан қудратли румликлар билан тӯқнашиш эди. Ҳар бир лаҳзада карвонликлардан бир киши чанқоқликдан бу дунёни тарк этди деган хабарлар тарқатган эди..

Айримларнинг кийимлари йиритилиб Мадинага қайтишарди, бошқалари эса йӯлнинг орасида зайиф ва нотавон бӯлиб чарчаган ҳолда қолишарди. 
Р)  Бу вазъиятда бир гурӯҳ одамларнинг умидлари  Пайғамбар (с) -ни бу йӯлдан қайтаришга қаратган эди. Бирор киши ортда қолса, одамлар келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ортда қолди»,  деб хабар берар эдилар.. Аммо ҳали шундай вафодор инсонлар бор эдиларким уларнинг борлигидан Расули Акрам (с)    куч -қувват олишардилар. Шунингдек уша хабарлар  йӯлни давом этишдан ул ҳазратни нохуш қилмас эди. Пайғамбар (с)  олға борардилар ва бошқалар ул ҳазратнинг орқаларидан йӯл кезишарди.

 

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз. Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Мусиқа

Азизлар, дастуримиз давом этади.

Р) Бир неча соат ӯтган эди ва Абу Заррнинг ҳол аҳволидан ҳечким сӯрагани йӯқ эди. Уни карвондаги одамлар ӯртасидан топмадилар . Сӯнг Пайғамбар (с)-га Абу Зарр бошқалардек чарчашдан орқага қолган деб хабар беришди.
Биринчи киши деди:  Эй Худо пайғамбари  Абу Зарр ҳам бизни тарк этди. 
Иккинчи киши деди:  Агар Абу Заррдек киши Пайғамбар (с) -га ҳамроҳлик қилишдан қӯл тортса бошқаларнинг ҳол -аҳволлари қандай бӯлади?
Р) Абу Зарр Пайғамбар (с) -нинг энг яқин кишиларидан бири эди. У ул ҳазратнинг сирдошлари ва дӯстларидан эди. Шунинг учун Пайғамбарнинг ҳамроҳлари Абу Заррнинг бундай ғойиб бӯлиши эҳтимол ул ҳазратни йӯлни давом этишдан қайтариши мумкин деб ӯйлашарди.

Аммо Абу Зарр дунёдан ӯтди деб хабарни эшитганлари билан ул ҳазрат юзларини угирган ҳолда дедилар:. «Уни тинч қўйинглар, унда бирор яхшилик бўлса, Аллоҳ уни сизларга қайтаради. Агар ундай бўлмаса, Аллоҳ сизни ундан қутқарган бўлади», дер эдилар. 

Пайғамбар (с) -нинг сӯзлари  ҳар бир кишиларнинг гумон ва шубҳаларини ботил этган эди ва ул ҳазрат чеҳраларида ғам -андӯҳдан асар ҳам йӯқ эди. 
Абу Зарр  айтади:  Карвоннинг ҳаракат қилишдан олдин Пайғамбар (с) -нинг хафа бӯлишини мен Мадинада эшитган эдим. Табук ғазотининг энг ҳайратланарли ҳикоятларини   Мадинага  қайтиб келган тижоратчилар шундай хабар олиб келишардиким  румликлар ӯзининг катта қӯшинини Шомдан ӯтказиб мусулмонлар яшайдиган диёрга қараб йӯлга тушган. 
Пайғамбар (с)  румликларнинг мақсадларидан хабар топишлари билан одамларга Жиҳод қилишга бонг айлаб уларни ёрдам беришга чақирдилар. Айримлар зудлик билан сафарга тайёр бӯлишди бошқалар эса бирон бир баҳона билан ул ҳазратнинг даъватларидан қӯл тортдилар.