апрел 15, 2017 09:31 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 18-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 9-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 7- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.

Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун жума, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  18-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 9-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 7- кунидир.

Бундан 296 йил муцаддам милодий 1721 апрел ойининг 7 кунида Россия императори Буюк Пётр Швецияга бостириб кирди. Россия милодий 1700 йилдан бошлаб Швеция, Польша ва Дания билан Шимолий уруш билан андармон эди. Россиянинг Швецияга бостириб кирган замонда бу давлат урушнинг бошқа томонлари билан сулҳ-осойишталик борасида музокара қилиб, Россия билан ҳам сулҳ-осойишталик ҳақида келишишмоқчи бӯлди. Аммо Россия янги ӯлкаларни забт этиш пайида тажҳизланган армияси билан бостириб кириб, Швеция армиясига шикаст берди.

Бундан 95 йил илгари милодий 1922 йили апрел ойининг 7 кунида немис олими Анна Мари Шиммел туғилган. Шиммел исломий маданиятни ӯрганишига қизиқувчан бӯлиб, 19 ёшида Берлин Университети томонидан докторлик унвонини исломий мутолаа бӯйича касб этди. Шиммел узоқ йиллар давомида Америа, Германия ва Туркия Университетларида динлар тарихи ва исломий ирфон бӯйича дарс берди. Шиммел немис ва инглис тиллардан ташқари исломий мавзуларни яхши ӯзлаштириш учун араб, форс, турк, урду ва бангол тилларини ҳам ӯрганди.

Анна Мари Шиммел 2003 йили оламдан кӯз юмди.

Ҳар йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 7 апрель санаси Халқаро саломатлик куни сифатида нишонланади.

1948 йилда Биринчи Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ассамблеянинг йиғилишида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган кунни нишонлаш таклифи киритилди. 1950 йилдан бошлаб Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш куни ҳар йили 7 апрел куни турли мавзуларга бағишланган ҳолда нишонланиб келмоқда.

Ушбу санада соғлиқни сақлаш соҳасидаги турли узоқ муддатли лойиҳа ва ташаббусларнинг бошланиши одат бўлиб қолган.

Бундан 52 йил аввал ҳижрий-шамсий 1343 йили фарвардин ойининг 18 кунида Эронлик халқининг эътирозлари ва курашлари пайида Исломий Инқилоб Раҳбари ҳазрат Имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳ) озодликка чиқдилар.

Имом ҳижрий-шамсий 1342 йили хурдод ойининг 15 –сида шоҳ режимига қарши суҳбат қилганларидан кейин режим хавфсизлик ходимлари томонидан қулга олиниб, қамоққа йӯнатилдилар. Ҳазрат Имом қӯлга олингандан сӯнг халқ оммавий равишда эътироз этишди. Натижада шоҳ режими Ҳазрат Имом Хумайний (р) ни озод этишга мажбур бӯлди. Ҳазрат Имом озод қилинганидан сӯнг бутун Эрон бӯйича хурсандчилик ва қувонч маросимлари барпо этилди.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.

Ҳурматли тингловчилар! Баҳор кунларида сиз азизларга чин  қалбдан баҳорий кайфият, оилавий бахт, чексиз соғлик, тинчлик-осойишталик, ишларингизда улкан муваффақият, осмон қадар баланд қадр-қиммат, куч-ғайрат, шижоат, узоқ умр, хуш кайфиятни Аллоҳдан сўраб қоламиз!