апрел 15, 2017 14:05 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 25-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 14- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.

Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун жума, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  25-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йили ражаб ойининг 16-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 14- кунидир.

Бундан 891 йил аввал милодий 1126 йили машҳур мусулмон файласуф ва мутафаккир Ибни Рушд Андалус (бугунги Испаниянинг бир қисми)-да дунёга келди. Унинг отаси ва бобоси Андалуснинг бош қозилари лазимларида ишлашган. Ибни Рушд ёшлигида ӯз замонининг барча илмларини ӯзлаштирди. Дарбор аҳли Ибни Рушдга таважжуҳ қилиб, Қуртуба шаҳрининг қозилигини унинг зиммасига қӯйилди. Ибни Рушд Аристотель фалсафасига қизиқиб, ундан қолган асарларни шарҳлаб берди. Ибни Рушд асарлари “Фасулмақол”, тиббиёт соҳасида “Китобулкуллиёт” вабошқа асарлардан иборат.

Бундан 29 йил илгари милодий 1988 йили апрел ойининг 14 кунида собиқ Шӯролар ҳукумати Женева, Швейқария битимида ҳарбийларини Афғонистондан чиқариш қарорига келди. Собиқ Шӯролар ҳукумати милодий 1979 йили Афғонистонга ҳужум қилиб, уни ишғол этди. Аммо ӯша аввалдан афғон мужоҳидлари қаршилигига учради. Шу тартибда милодий 1980 йиллар мобайнида Горбачёв раҳбарлигида Шӯролар ҳукумати давлатда бир қатор ӯзгаришлар киритиб, Афғонистонни ишғол этишини ҳам катта бир мушкулотдек тан олишиб, охир-оқибат ниятдан қайтиш қарорига келишишди. Агарччи Шӯролар ҳарбийлари милодий 1989 йили феврал ойида Афғонистондан қайтиб чиқишди, аммо мужоҳидларнинг Шӯролар билан қаршилиги 1992 йилгача давом этди.

Бундан 29 йил аввал ҳижрий-шамсий 1367 йили фарвардин ойининг 25 кунида Бағдод томони Эронга қарши кимиёвий қуроллар қӯллаганини ошкора эълон қилди. Агарчи Эрон Исом Жумҳурияти 8 йиллик уруш давомида Ироқ томони кимиёвий қуроллар қӯллаши ҳақида бир неча маротаба халқаро ташкилотларга шикоят қилган бӯлсада, Ироқ томони бу қуролларни қӯллаш қӯлламаслиги ҳақида то шу кунгача ҳеч қандай маълумот бермасди.

Ҳижрий-шамсий йилининг фарвардий ойининг 25 куни машҳур олим ва ориф Шайх Фаридуддин Аттор Нишопурий эъзозлаш кунидек нишонланади. Шайх Фаридуддин Муҳаммад бин Иброҳим Нишопурий Аттор тахаллуси билан машҳур бӯлган шоир ва ориф ҳижрий 6 ва 7 асрлар мобайнида яшаган. Баъзи тарихчилар унинг туғилган йилини ҳижрий-қамарий 513 ва баъзилар 537 йили деб билишади. Аттор Нишопур атрофидагиларидан бири бӯлган Кадкан қишлоғида туғилган. Унинг отаси атторлик ё друсозлик билан шуғулланган бӯлиб, шоирнинг Аттор лақаби шу ердан келиб чиққан. Аттор аввалида отаси касбини давом эттириб, шунингдек табобат билан ҳам шуғулланарди. Аммо ҳоли ӯзгариб, сғфийлар ва орифлар йӯлига киргиб, кӯп сафарлар қилгандан сӯнг ҳаёт йӯли батамом ӯзгарди. Аттор тасаввуф оламининг ёрқин шахсиятларидан бири ҳисобланади. Атторнинг муфассал девонидан ташқари “Асрорнома”, “Илоҳийнома”, “Мусибатнома”, “Хусравнома” ва “Лисонулғайб”- дек қатор маснавийлари машҳур бӯлиб, энг машҳур маснавийси “Мантиқуттайр” ва “Тазкиратулавлиё” ирфон мақомотларини баён этишда катта аҳамиятга эга.