апрел 15, 2017 20:53 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга оид муҳим воқеалар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Бишкекдаги саммитда 10та ҳужжат имзоланди;
  2. Тожикистон, Россия ва Қирғизистон ўртасида қўшма ҳаво мудофаа системаси барпо этилади;
  3. ИШИДга аъзо бўлган қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади;

4.  Тожикистон Афғонистонга элект-энергия узатиш ҳажмини оширмоқда.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Бишкекда бўлиб ўтган Евросиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилиши якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.Бишкек саммитида Арманистон президенти Серж Саргсян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этди, деб ёзмоқда Sputnik сайти. Евросиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: Молдовага ЕОИИ кузатувчи давлат мақомини бериш; Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига ЕОИИ кузатувчи давлати мақомини бериш; ЕОИИ ва унга аъзо давлатлар ўртасида ҳамда Эрон билан эркин савдо зонасини яратиш бўйича вақтинчалик келишув; 2016 йилда ЕОИИ органларида ташқи аудит ўтказиш натижалари ҳақида; ЕОИИ давлатларининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳамда бошқа ҳужжатлар.

«Биз бор эътиборни ЕОИИдаги тўсиқларни йўқотишга қаратишимиз керак», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши вақтида.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон бу йил ЕОИИда раислик қилиб, ташкилот фаолиятини келажакда ўзи қандай кўришини тақдим этиши мумкин. Айнан шунинг учун Қирғизистон 2017 йилни Евроосиё ҳудудида бизнесни ривожлантириш учун шароитлар яратишга бағишлашни таклиф қилди.

«Иқтисодиётга бизнес, тадбиркорлар таъсир кўрсатади. Биз ижобий шароитларни яратиш ва ЕОИИ тўрт принципини амалга ошириш бўйича ишни давом эттиришимиз муҳим: товарлар, хизматлар, молия ва меҳнат ресурсларининг ҳаракатланиш эркинлиги. Биз иттифоқ ичида мавжуд бўлган тўсиқларни йўқотишга бор эътиборни қаратишимиз даркор. Бунинг учун давлат идоралари, ЕОИК ва бизнес ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш керак. Комиссия бизнес ташаббуслари ва таклифларига қулоқ тутиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Алмазбек Атамбоев.

Тожикистон, Россия ва Қирғизистон ўртасида қўшма ҳаво мудофаа системаси барпо этилади.

Россия коинот ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари Павел Кораченко Россия, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудий қўшма ҳаво мудофаа системасининг барпо этилиши тўғрисидаги келишувнинг якунига етганлигини маълум қилди

Россия коинот ҳаво кучлари қўмондонининг ўринбосари Москва, Душанбе ва Бишкек ўртасидаги минтақавий қўшма ҳаво мудофааси системасининг барпо этилиши ҳақидаги  келишув тўғрисида хабар берди. Форс ахборот агентлигининг Душанбедан берган хабарига кўра, Россия коинот ҳаво кучлари қўмондони ўринбосари Павел Кораченко Россия, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудий қўшма ҳаво мудофаа системасининг барпо этилиши тўғрисидаги келишувнинг якунига етганлигини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг ички мудофаа муассасалари айни пайтда учала мамлакатни бирлаштирувчи ҳаво мудофаа системасини яратиш устидаги битимнинг тўла ижро этилиши учун тажриба ўтказишмоқда. Кораченонинг қайд этишича, Россия ва Тожикистон ўртасидаги ушбу келишув иккала давлат Адлия вазирликлари томонидан тасдиқланди. Шунингдек, айни дамда ушбу ҳужжат кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Қирғизистон мудофаа вазирлигига жўнатилган.     

ИШИДга аъзо бўлган қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум қилинади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг баёнот беришича, ИШИД сафига қўшилган қозоғистонликлар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинади. У «Мир24» телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилди

«Қозоғистон қонунчилигига кўра, агар мамлакатимиз фуқароси қандайдир экстремистик ташкилот сафига кирган бўлса, у ватанига қайтиб кира олмайди. У ўз-ўзидан фуқаролигини йўқотади. Бу мажбурий чорадир», — деган Назарбоев.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ИШИД таркибида 500–600 нафар қозоғистонлик бор, собиқ Иттифоқдан 5 мингга яқин фуқаро террорчи гуруҳ таркибида. 

«Биз ИШИД сафида бўлиб қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга уриндик. Аммо, бу натижа бермади. Шу боисдан ҳам, уларга ватанларига қайтиш имкониятини ёпишга қарор қилинди», — деб қўшимча қилган Қозоғистон раҳбари.

Тожикистон давлати Афғонистонга 2 миллион 600 минг киловатт соат электр- энергия сотиши билан ўтган ой ичида мамлакатда ишлаб чиқариладиган энергетика экспортини яна кўпайтирди.

"Авесто" ахборот агентлигининг хабарига кўра, Тожикистоннинг Энергетика  ва сув захиралари вазирлиги олдинги йиллар билан қиёслаганда,  2016- йил давомида Афғонистонга экспорт этилган  электр- энергиянинг  ҳажми  138 миллион 300 минг киловатт -соат ошганлигини эълон қилган. "Тожикбарқ" ширкати раиси ҳам журналистлар билан қилган суҳбатида  Тожикистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг ҳар бир киловати  бир сент нархи билан Афғонистонга сотилаётганини  қўшимча қилган.

Айни ҳолда Тожикистон фақат Афғонистон ва Қирғизистонга электр -энергиясини экспорт этмоқда.Электр -энергия узатадиган  янги тармоқлар, хусусан " КАСА-1000" лойиҳаси амалга оширилса,  Тожикистон бошқа мамлакатларга  ҳам электр- энергия экспортини амалга  ошириши мумкин.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.