сентябр 15, 2018 14:52 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Роғун ГЭСи ишлай бошлашига қанча қолганини кўрсатувчи табло ишга туширилди;
  2. Туркманистон ва Ўзбекистон  Ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувлар ўтказди;
  3. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисининг баёнотига муносабат билдирди;
  4. Назарбоев: Остона ва Анқара ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжатлари икки томонлама муносабатларнинг рамзидир.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистонда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи гидроагрегати ишга туширилишига қанча қолганини кўрсатувчи тескари ҳисобли табло ишга туширилди.

Бу ҳақда ГЭС акциядорлик жамияти сайтига иқтибос келтирган ҳолда “Авеста” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Таблога кўра, 69 кундан кейин гидроагрегат фойдаланишга киритилади.

Ҳозирда Роғунни қуриш билан шуғулланаётган Salini Impregilo италян компанияси биринчи агрегатни 16 ноябрда ишга туширишга ваъда берган. 

Умуман, Роғун ГЭСида лойиҳавий қуввати 600 мегаватт бўлган 6 та гидроагрегат ўрнатилади. Станциянинг умумий қуввати эса 3600 мегаваттни ташкил қилади. Бу эса уни Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСга айлантиради.

Мазкур республикага доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Тожикистон мухолифатидаги тўрта партия ва ташкилот Польша пойтахти Варшава шаҳрида йиғилиш ўтказиб, Тожикистон Миллий келишув коалициясини таъсис этишди. Ушбу йиғилишда, Эркин фикрловчилар жамияти, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати, Марказий Осиё муҳожирлари жамияти ва Исломий уйғониш партияси вакиллари, Муҳиддин Кабирийни Тожикистон Миллий келишув коалициясига раис этиб сайлашди. Эркинфикрловчилар жамияти котиби Алимшир Замонов, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати вакили Шарофиддин Гадоев, Марказий Осиё муҳожирлари жамияти раиси Илҳомжон Яқубов ва Исломий уйғониш ҳаракати раиси Муҳиддин Кабирий Тожикистон миллий келишув коалициясини таъсис этиш тўғрисидаги декларацияни Польшанинг Варшава шаҳрида имзолашди. Тожикистоннинг мухолифатдаги гуруҳ раҳбарлари томонидан имзоланган Миллий келишув коалициясини таъсис этиш декларациясида, ушбу коалициянинг асосий мақсади  адолатсизлик, қонунсизлик, диктаторлик, самарасизлик ва қинғир ишларга қарши кураш эканлиги эълон қилинган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастурига биноан 2018 йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Ашхобод шаҳрида консуллик масалалари бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Туркманистон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра, учрашувда томонларнинг Минск конвенцияси қоидаларини ижроси борасидаги ўзаро ҳамкорлигига ижобий баҳо берилди. Шу билан бирга, таъкидланганидек, Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасида иқтисодий ва миграция жараёнларини кенгайиши икки давлат тегишли органлари ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан ваколатли органларнинг сўровларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва бажариш, биринчи давлат ҳудудидаги иккинчи давлат фуқароларига боғлиқ тегишли хабарномаларни белгиланган муддатларда юбориш масалаларини фаоллаштириш  талаб қилади.

Тадбир якунида Баённома имзоланди.

Туркманистонга доир бошқа хабаримиз шундан иборатки,

Туркманистона туташ Жузжон вилоятининг Хамоб тумани ўтган тунда кечган босқин натижасида Толибон назоратига ўтган.

Жангларда камида 8 нафар афғон ҳукумати зобити ўлдирилгани айтилмоқда. Яна бир неча аскар Толибонга таслим бўлишган.

Жангарилар катта миқдорда қурол-аслаҳани қўлга киритишгани ҳақида ҳам айтишмоқда.

Бу жангда Толибон қандай талафот кўргани маълум эмас.

Расмийларга кўра, туманни қайтариб олиш учун у ерга қўшимча куч жўнатилган.

Афғонистон мулозимларига кўра, 400 нафарга яқин Толибон жангариси ҳужум қилган. Ҳозир ҳам улар билан жанглар давом этмоқда.

Хамоб тумани бир йил олдин ҳам Толибон қўлига ўтиб, кейин қайтариб олинган эди.

Шимолий Афғонистоннинг бошқа туманларида ҳам Толибон билан тўқнашувлар кечган.

Ўзбеклар зич яшовчи Сарипул вилоятининг марказий шаҳрига ҳам Толибон ҳужум қилган, аммо жангарилар ортга қайтарилган.

Амударё бўйидаги Қундуз вилоятида эса Толибон Афғонистон полиция кучлари базасини қўлга киритганини даъво қилаётир.

Қундузда 2 нафар афғон аскари ҳалок бўлган.

Жанубий Афғонистоннинг Майдон Вардак минтақасида эса Толибон Даймирдад тумани назоратини қўлга олишгани ҳақида билдирган.

Афғон расмийлари бу хабарни тўлиқ тасдиқлашгани йўқ ва ҳамон жанглар кечаётганини айтишади.

Шимолда Толибон ва Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан ўтган жангарилар фаолият юритиши айтилади.

Ўзбек жангарилари кейинги йилларда Афғонистоннинг маркази ва шарқида ИШИД ҳудудлари ҳам барпо этишга уринишган.

Маҳаллий афғонларга кўра, Ўзбекистон ўзбекчасида гапирувчи жангарилар сўнгги йиллари шиа мусулмонларни ўғирлаб, ўлдирган ҳоллари бор.

Туркия расмийлари Қирғизистондаги Сапат номли таълим муассасалар директорларининг 2016 йилнинг июл ойида Туркияда давлат тўнтаришида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари билан алоқаси борлиги учун ушбу мактаблар фаолиятини тўхтатилишини таъкидлаб келишади

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчисининг Сапат деб номланган мактабларнинг фаолияти ҳақида билдирган баёнотига муносабат билдирди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Бишкекдаги элчиси Ченгиз Комил Фиратнинг Сапат деб номланган қирғиз таълим муассаси фоалияти хусусидаги нутқига муносабат билдириб, турк расмийлари томонидан омма афкорига тўғри маълумот етказишни сўради. 

Туркия расмийлари Қирғизистондаги Сапат номли таълим муассасалар директорларининг 2016 йилнинг июл ойида Туркияда давлат тўнтаришида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари билан алоқаси борлиги учун ушбу мактаблар фаолиятини тўхтатилишини таъкидлаб келишади. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қирғизистонга қилган охирги сафарида Туркия давлати томонидан молиявий таъминлаш билан таълим муассасаларини ташкил этиш учун қарор қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад эса, Сапат таълим муассалари билан рақобат қилишдир.   

Қозоғистон президентига кўра,  Қозоғистон ва Туркия ўртасида 1 миллиард 700 миллион долларлик 24 та иқтисодий шартномаларни имзолангани икки мамлакатнинг ўзаро ишончи ҳамда яхши муносабатларининг нишонасидир.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қозоғистон президенти Анқарада Туркиянинг энг буюк ширкатлари раҳбарлари билан учрашувида ўтган  пайшанба куни икки мамлакат ўртасида  қишлоқ хўжалиги, озиқ -овқат саноати,   металлургия  ва экология, химия саноати, инженерлик, тўқимачилик, давлат ва  хусусий ширкатлар, соғлиқни  сақлаш ва фармацевтика соҳаларига  оид 24 шартнома  имзоланганини таъкидлади.

Назарбоев, шунингдек,   2017  йил давомида Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27 фоизга ўсиб,  2 миллиард долларга етди, шунингдек  ўзаро иқтисодий аийрбошлаш ҳажми жорий йилнинг биринчи яримида  820 миллион долларга тенг эканини баён этди.

Айтиш лозимки,  Қозоғистон президенти Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги дипломатик муносабатларни тикланганлигининг 26 йиллик  муносабати билан  туркиялик касбдошининг даъвати билан  ўтган куни бу мамлактанинг юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий делегациялари   ҳамроҳлигида  Анқарага  сафар қилди

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ