сентябр 22, 2018 16:42 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликларнинг шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги  сонини эътиборингизга  ҳавола этамиз.  Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Тожикистонда ШҲТга аъзо давлатлар иқтисод вазирларининг йиғилиши ўказилди;
  2. 30 мингдан ортиқ туркманистонликларнинг хорижга  чиқиши тақиқланган;
  3. Қозоғистон Каспийда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди;
  4. Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара ихтилофлари.

 Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар иқтисод вазирлари йиғилишида аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий муносабатларни кучайтириш ва ривожланитириш масалалари муҳокама қилинди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Душанбеда ўтказилган йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисод вазирлари ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур йиғилишда  Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон расмийлари, шунингдек , ШҲТ  котиблиги вакиллари қатнашдилар.

Йиғилиш давомида  томонлар  ўзаро иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш  заминасидаги масалаларни муҳокама қилиб, ШҲТ минтақаси доирасида  тижорат, иқтисод, инвестиция киритиш  соҳаларидаги ҳамкорликлар вазияти ва истиқболларини кўриб чиқишди.

18 сентябрь куни Сўғддаги «Чорухдайрон» ҳарбий-ўқув полигонида тарихда илк бор Тожикистон ва Ўзбекистон аскар ва офицерларининг аксилтеррор машғулотлари бошланди, деб хабар берди "Азия-Плюс".

Машғулотлар Тожикистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, мамлакат мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Эмомали Собирзода ва Ўзбекистон қуролли кучлари бошлиғининг ўринбосари полковник Шавкат Икромов бошчилигида ўтказилмоқда.

22 сентябргача бўлиб ўтадиган машғулотларда икки давлат аскар ва офицерлари ҳамкорликда аксилтеррор операциялари ўтказишда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқади.

Машғулотлар режасига кўра, икки давлат қуролли кучлари хориждан кириб келган ва Фарғона водийсидаги вазиятни издан чиқаришга уринган шартли террорчилар гуруҳини қуршаб олиши ва йўқ қилиши керак бўлади.

Машғулотларга Ўзбекистондан 100дан ортиқ ва Тожикистондан 500 нафар аскар ва офицерлар жалб этилган.

Туркманистон хавфсизлик ташкилотлари томонидан хорижга чиқиши тақиқланган фуқаролар рўйхатида бу мамлакатнинг 30 мингдан ортиқ фуқароларининг номи келтирилган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Туркманистон ҳудудидан  чиқиши ман этилган бу мамлакат фуқароларининг исм  ва фамилиялари Туркманистон  Миллий хавфсизлик, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратураси ҳамда иммиграция давлат ташкилотида сақланади.

Ушбу  фуқаролардан ташқари мамлакат қуролли кучлари сафида  ҳарбий хизматни ўтмаган шахслар рўйхати ҳам бор.

Бундан ташқари, давлат томонидан айрим қарорлар чиқарилмаган бўлсада,  муҳожирлик  бўйича  давлат идоралари ва ё Миллий хавфсизлик вазирлиги томонидан аэропортлар ва ё чегараларда қўлга олинган айрим фуқароларнинг  ҳам  хорижга чиқиши тақиқланади.

 Туркманистонда, шунингдек ,40 ёшга кирмаган эркаклар ва ёши 35дан  ошмаган  аёлларга ҳам турли баҳоналар билан хорижга чиқиши йўлига тўсиқлар мавжуд.

Туркманистон давлати мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш бӯйича БМТ ишчи гуруҳининг бир қанча тавсияларини рад қилди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кӯра, Туркманистон давлати БМТнинг мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш бӯйича ишчи гуруҳининг  Маҳаллий аҳолининг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш конвенсиясини қабул қилиш,  виждон ва сӯз эркинлиги, шунингдек  мамлакат қамоқхоналарида жазо муддатини ӯтаётган маҳбусларнинг ҳолидан хабардор бӯлиш ҳақидаги  тавсияларини рад қилди. 

БМТ жорий йилнинг май ойида Ашхободга мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга қаратилган 191 тавсия йӯллаган эди. Туркманистон бу тавсиялардан 81 тасини қабул қилди, 19 тасини тамомила рад қилди, 90 тасини эса ӯрганиб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Қозоғистон ҳукумати АҚШ қуролли кучлари Каспий денгизида жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда Аки Пресс хабар берди. 

Ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаевнинг таъкидлашича, Қозоғистонда хорижий ҳарбий базалар бўлишига йўл қўйилмайди. У минтақада АҚШ ҳарбийларини пайдо бўлиши ҳақидаги хабар фейк, яъни ёлғон  эканлигини билдирди.

Жорий йил апрелида Қозоғистон парламенти АҚШ махсус юкларини Афғонистонга тижорат транзитини таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаганди. Унда мамлакатнинг Каспийдаги Актау ва Курик портлари Афғонистонга АҚШдан ҳарбий бўлмаган юкларни етказиш маршрутига киритилган.

Бу эса АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Қозоғистоннинг Каспий денгизидаги портларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлгани ҳақида миш-мишларга сабаб бўлди.

Қозоғистон ахборот вазири сўзларига кўра, Актау конвенцияси Каспийда ушбу денгиз давлатларига тааллуқли бўлмаган мамлакат қуролли кучлари бўлиши ва кемалари сузишини тақиқлайди.

Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ихтилоф ва

тушунмовчиликларни кучайиши ортидан ҳар икки давлатнинг бир бирига қарши эътирозлари янги босқичга кирган.

Марказий Осиёдаги бу икки мамлакат  ўртасидаги муаммолар давомида Қирғизистон ТИВ  Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига йўллаган норозилик  нотасида  Алмати Халқаро аэпоротида қирғизистонликларни қозоқ хавфсизлик кучлари томонидан текшириш жараёнини  кучайтирилганига  эътироз билдирди.

Мазкур норозилик нотада,  шунингдек  қирғизистонликларнинг Қозоғистон аэропортларида мутасадди идоралар амалдор шахслари томонидан текширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратилиши  қатъий тарзда  сўралган.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қозоғистонда қирғизистонликларнинг ёппасига текширилиши юзасидан Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Карим Кокрекбаевни учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Кун.уз сайтига кўра, Абдилдаев Кокрекбаевдан қирғизистонликларнинг Қозоғистон аэропортларида мутасадди идоралар амалдор шахслари томонидан текширилишига йўл қўйиб бўлмаслигига эътибор қаратишни қатъий сўраган.   

Кокрекбаевга ушбу ҳолат юзасидан норозилик нотаси топширилган. Таъкидланишича, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги вазиятни кузатиб, бу масала бўйича Қозоғистон билан ишни давом эттирмоқда. 

Охирги бир неча ой давомида Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон хавфсизлик хизматлари томонидан Қозоғистон аэропортларида, жумладан Олмаота аэропортида сўроқ қилинаётганларидан шикоят қилишмоқда. Қозоғистон томони ушбу текширувларни “инсон шубҳа туғдирган ҳолатда” “қонун доирасида” амалга оширилаётгани билан тушунтирмоқда. 

Қирғизистонликлар уларни текшириш кучайтирилганидан шикоят қилишмоқда. Аэропортда улар алоҳида хонага олиб кетилиб, нима учун келганликлари, ишлаш жойлари ва лавозимлари ҳақида сўралмоқда ҳамда телефонлари текширилмоқда. Шикоятларга кўра, қирғизистонликлар 20-30 дақиқа давомида сўроққа тутилмоқдалар. 

Марказий Осиё масалалари экспертларига кўра, Қирғизистон ТИВнинг ўта жиддий норозилик нотасига қозоқ томони жуда  юмшоқлик билан жавоб бериши эҳтимолдан йироқ эмас.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг охирги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ