Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 27-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 18-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 16- кунидир.
Бундан 2482 йил муқаддам айрим маълумотларга кӯра милоддан олдинги 465-йил апрел ойининг 16-куни Тахти Жамшид шаҳри Эроннинг пойтахти дея эълон қилинди.
Отасининг ӯрнига Эрон тахтига ӯтирган Ардашер биринчи Тахти Жамшидни Эрон давлатининг пойтахти деб эълон қилди. Шу куни Шуш шаҳри ҳам Эрон давлатининг маъмурий пойтахти дея эълон қилинди ва эҳтимол, подшоҳ қиш мавсумини Шушда ӯтказар, дея қайд қилинди.
Тахти Жамшидни қуриш режаси Буюк Дориюш замонида лойиҳалаштирилиб, Ардашер Биринчи даврида унинг қурилиши давом эттирилди. Бу тарихий шаҳар, ундаги Подшоҳ қасри ва қабул залларининг қурилиши 51 йил давом этади.
Искандар Мақдуний томонидан ӯт қӯйилган Тахти Жамшид шаҳри меъморлик ва муҳандислик жиҳатидан аҳли башарнинг милоддан аввалги тарихий ёдгорлиги ҳисобланади.
Хххххххххххххххххх
Бундан 1012 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 426-йил ражаб ойининг 18-куни андасулиялик мунажжим, математик ва шифокор Ибн Самҳ вафот этди. У Андалусия, яъни, ҳозирги Испаниянинг шаҳарларидан бири Қурдобада дунёга келди. Олим математика ва мунажжимлик соҳасида бир талай тажрибалар ӯтказиб, жуда кӯп шогирдларни тарбиялаб вояга етказди.
Ибн Самҳдан араб тилидаги жуда кӯп илмий рисолалар ёдгорлик қолди. "Ал мадхал ило ал ҳандаса", "Ал муомилот" ва "Китобул зиж" рисолалари унинг қаламига мансуб.
Хххххххххххххххххххх
1889 йилнинг 16 апрел куни, яъни бундан 128 йил илгари кино санъатининг машҳур намояндаси, қизиқчи Чарли Чаплин Лондон атрофидаги қишлоқлардан бирида дунёга келди. У болалигидан театр саҳнасида рол ӯйнади ва аста-секин шуҳрат пилалояларидан юксала борди.
Чарли Чаплин ёшлигидан Америкага кетди ва 1915 йидан бошлаб режисёрлик ҳамда филмнома ёзиш билан шуғуллана бошлади. У танқидий ва аҳолининг қашшоқ қатламига ҳамдардлик руҳида кинофилмлар яратгани сабабли давлат томонидан таъқиб қилинди ва охир-оқибат 1952 йили Америкадан бадарға қилинди.
Кино санъати олтин хазинасида Чарли Чаплиндан жуда кӯп филмлар ёдгорлик қолди. "Олтин қидирувчилар", "Шаҳар ойдинликлари" ва "Буюк диктатор" шулар жумласидандир.
Улуғ санъаткор 1977 йили вафот этди.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 20 йил аввал, 1997 йилнинг 16 апрел куни, яъни бундан 20 йил илгари газ балонининг портлаши натижасида Минода тӯпланган ҳожилар орасида қаттиқ ёнғин вужудга келди. Ёнғин натижасида Аллоҳнинг уйи зиёратчиларидан 343 нафари ҳалок бӯлиб, 1290 киши жароҳатланди. Шунингдек 70 минг чодир куйиб кул бӯлди.
Бу воқадан кейин Арабистон давлати Мино минтақасида ӯтда ёнмайдиган чодирлар тикишга мажбур бӯлди.