апрел 22, 2017 13:41 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

 

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 

Зулм ва ситамдан бутун оламни қутқарадиган буюк нажоткор ва  Аллоҳнинг сӯнги захираси Имом Маҳдий (а) -га саломлар бӯлсин!
Уни интизор бӯлганлар ва муштоқларга саломлар бӯлсин!
Ул ҳазрат зоҳир бӯлганларидан сӯнг,  адолатни буткул ва том маънода дунёнинг барча ӯлкаларида жорий ва барпо қилганлари сабабли холоскор номи билан танилганлар. Шунинг билан дунёда ҳақсиз тӯкилган қонлар,  ҳақсизлик,  зулм, адолатсизлик ва ёмонликларга чек қӯйилажак.
Али (а)  шундай марҳамат этади:  "Шундай замон етиб келадиким осмондан  ҳақиқатан ҳам ҳақиқат Ол -Муҳаммад биландир деб нидо берилади. Уша вақтда Маҳдий (а)  номи ва меҳр -муҳаббати юракларда жой олади ва ундан бошқа ҳеч кимни эслатишмайди. ".

Дунё нажоткори ҳақида дастурларимиз давомида турли баҳс -мунозаралар қилганимиздан кейин бугунги дастуримизда бошқа мавзуни таҳлил этишга қарор бердик.

Биз билан бирга бўлинг!

 

Дунё келажакининг вазъияти ва ундаги талаб даражасига жавоб берадиган ҳукумат инсон зеҳнини ӯзига жалб этган мавзӯлардан ҳисобланади. 
20 асрда,  айниқса Иккинчи Жаҳон уруши ва инсониятнинг муваффақиятсизликка ва шикасланишидан сӯнг шундай фазо вужудга келдиким унда муттафаккирлар кӯпинча дунё келажаки ҳақида  баҳс мунозара этишни бошлашди. Бизнинг асримизнинг айрим буюк донишмандлари шуни эътироф этишадиким ҳозирги башарият бошқа замонларга қараганда қудратли бӯлиб замонавий оғир қурол -яроқларни ӯз ихтиёрида қарор беришини эътиборга олган ҳолда жиддий ва хатарли йӯлда қарор олган. Ирқий ва қавмий ихтилофлар,  ижтимоий ва иқтисодий бӯҳронлар ва географик чегаралардаги кескинликлар дунё вазъиятини хавотирланиш ва хатарга юзмаюз этган.

Бу мутафаккирлар гуруҳининг фикрларига кӯра вужудга келган вазъиятдан қутилиш учун мамлакатлар бир -бирларига яқинлашишлари ва ягона ҳукумат остида тинчлик билан ҳаёт кечиришлари зарурий ишдир.Физика илмининг буюк донишманди Энштейннинг фикрига кӯра ирқи ва рангига қарамасдан дунёнинг турли халқлари ягона байроқ остида яшашлари лозим.

 У шундай фикр билдиради:  "Ҳукуматларнинг кӯп бӯлиши хойнахой башариятнинг нобуд бӯлишига сабаб бӯлади ва жаҳон халқи ушбу икки йӯлдан бирини танлашлари лозим. Яъни ёки жаҳоний бир ҳукумат этилиши ёки башариятнинг нобудлигига сабаб бӯладиган ҳозирги алоҳида ҳукуматлар боқий қолиши лозим.

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Интизорлик ифори" " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                             

 

Дастуримиз давом этади.
Италиялик машҳур ёзувчи Данте ва франциялик файласуф Бертранд Рассел ҳам жаҳоний ягона ҳукуматнинг ташкил этишини таъкидлайдилар. Уларнинг фикрларига кӯра бундай ҳукуматнинг вужудга келмаслиги охири инсониятни нобудликка юзмаюз этади.

Германиялик файласуф Кант шундай фикр билдиради:  "Жаҳоний системани ижод этиш жаҳоний бир қонунни жорий этишдан тегишлидир. Бу уша мазҳаблар истайдиган ва уша қадим замонлардан бӯён пайғамбарлар амалда татбиқ этиш учун ҳаракат қилган нарсадир. Ва улар ана шундай зулмотларни ёруқтирган шахслар эдилар. Иллоҳий динлар шундай башорат этадики инсоният дунёсининг келажаки андӯҳли ва қаронғуликка эга эмас . Кенг ҳукумат дунё муносибатлари ва режаларини бузади ва сӯнги давлатнинг келиши билан инсониятнинг саодатли ҳаёти ва дунёда хушбахтлик асри бошланади. Диний ривоятлар ҳазрат Маҳдий (а)  динидан жаҳоний давлат,  солеҳлар давлати ва сӯнги давлат каби таъбирлар билан эслатиб ӯтади. 
Имом Содиқ шундай марҳамат этади:  " Ҳар бир халқ ӯзи кутадиган давлатга эга бӯлади ва бизнинг давлатимиз таърихнинг охирида ошкор бӯлади.

Бу давлат ҳокимит ва ҳукумат ҳақида энг ривожланган андишаларидан фойдаланадиким инсоният барча йӯлларини тажриба этганидан кейин амалда татбиқ этилади. Ундан сӯнг ҳақ давлати дунё бӯйлаб ҳукумрон бӯлади ва тарихнинг охиригача давом этади. 
Имом Муҳаммад Боқир шундай марҳамат этади:  "Бизнинг давлатимиз сӯнги давлатдир. "
Ул ҳазратнинг нуқтаи назарига кӯра Имом Маҳдий (а)  зуҳур топишидан  олдин  барча ҳукуматлар ӯз синовларини топширишади. 
Имом Маҳдий (а) ҳукумати махсус  хусусиятларига эга бӯлиб инсониятнинг бошқа ҳукуматларига ӯхшамайди. Бу ҳукумат ваҳдат ва бирликка асосланган ҳукумат ҳисобланади. Унинг мақсади бутун дунё миллатларни бирлаштириш фойдасиз имтиёз ва эътиборларни бартараф этиш ва ҳақиқий адолатни дунё халқларнинг орасида вужудга келтиришдан иборатдир.
Исломнинг ормонли ва жаҳоний ҳукумати солеҳ ва пок шахсиятлар томонидан таъсис этилади. Бу ҳукуматнинг бошқариш  Расули Худо (с)  набираси Имом Маҳдий (а.ф) -га юклатилган.У пок ва буюк шахсиятдирким инсоният асрлар оша ул ҳазратнинг зуҳур топишини кӯтишмоқда. 
Имом Маҳдий (а.ф)  ӯзлари шундай марҳамат этадилар: "Мен Одам Атонинг аждоди,  Нуҳ (а)  захираси,  Иброҳим (а) -нинг танлагани ва Муҳаммад (с) -нинг хулосаси бӯламан. Уларни ҳамаларини Аллоҳ таоло раҳмат қилсин. "