апрел 23, 2017 12:44 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

1. Ўзбекистон Россияда янги консулхоналар очади.

2. Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

3. Ўзбекистонда яна бир вазирлик ташкил қилинди.

4. "Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди.

5. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 20та ҳамкорлик ҳужжати имзоланади.

   Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ӯзбекистон ТИВлиги  раҳбари Абдулазиз Комиловнинг айтишича

Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳудудида бир неча консулхоналар очишни режалаштирган. Унинг қайд этишича, хорижда Ўзбекистон фуқаролари сони ўсмоқда. Вазир берган маълумотга кўра, ҳозирда АҚШда юз мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор, Россия ҳудудидаги ўзбекистонликлар сони эса 1 миллиондан ортиқ.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари хориждаги фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиш борасида муаммолар мавжудлигини қайд этиб ўтган. Унинг маълум қилишича, ҳозирда янги консулхоналар очиш ва янги мутахассисларни бу муаммоларни бартараф этишга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Комилов бу масала бўйича Россияда алоҳида муаммолар борлигини қайд этиб, у ердаги ўзбекистонликлар консулхоналаргача минглаб километрларни босиб ўтишига тўғри келаётганини айтиб ўтган.

Вазир Ўзбекистон Россияда яна бир неча консулхоналар очишини маълум қилган. У Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилишини қайд этиб ўтган.

Хххххххххххх

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилган.

Шартномага кўра томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади.

Хххххххххххх

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган. 

Янги вазирлик уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик асосида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларни сақлаш қоидаларига риоя этилишини техник назорат қилиш бўйича самарали тизимни шакллантириш, аҳолига сифатли уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, шунингдек, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тузилган.

Ххххххххххххххх

Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб бериш учун шартномалар имзолади. Бу ҳақда республика Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

Компания Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тожмоторс» компаниялари билан енгил автомобиллар етказиб бериш бўйича шартномалар тузгани билдирилмоқда. Шунингдек, «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашинув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари миллий кўргазмаси доирасида имзоланди. Унда «Ўзавтосаноат» компания корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни тақдим этди.

Хххххххххххххх

Ўзбекистон президентининг шу йилнинг май ойи ўрталарида Хитойга амалга оширилиши мўлжалланган ташрифи давомида 20та ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири ташқи ишлар вазирлигининг вакили Жавлон Ваҳобовнинг сўзларига таяниб.

Ташқи сиёсат маҳкамаси вакилининг сўзларига кўра, ташриф давлат ташрифи мақомига эга бўлиб, ташриф давомида томонларнинг савдо ва инвестиция соҳасидаги муносабатлари муҳокама қилинади. Шунингдек, хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳадаги масалаларга ҳам эътибор қаратилади.

 

Ёрлиқ