Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 13-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 3- кунидир.
Бундан 588 йил муқаддам, 1429 йилнинг 3 май куни Франсиянинг ватанпарвар қизи Жанна Де Арк ватанининг Англия тасарруфида бӯлган ҳудудларини озод қилиш учун ӯзининг ҳаракатини бошлади. У Франсия подшоси томонидан ихтиёрига берилган армияга қӯмондонлик қилиб, инглиз кучларини Франсия тупроғидан ҳайдаб чиқарди.
Қаҳрамон қиз Парижни эгаллаш чоғи қӯлга олиниб, инглизларга топширилди. Инглизлар эса уни 1431 йили 19 ёшида тириклайин ӯтда ёқдилар.
Жанна Де Арк халқнинг миллий қаҳрамонига айланди. Франсияда ҳар йили май ойида Жанна Де Арк куни махсус нишонланади.
Ххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1233-йил урдубиҳишт ойининг 13-куни, яъни бундай 163 йил олдин эронлик шоир ва ҳаким Қооний тахаллуси билан машҳур Мирзо Ҳабибуллоҳ Шерозий оламдан ӯтди.
У ҳижрий -шамсий 1187 йилда Эроннинг жанубида жойлашган Шероз шаҳрида таваллуд топди. Кейинчалик илм олиш учун Машҳад шаҳрига сафар қилиб, у ерда шеър машқ қила бошлади.
Қооний 10 йил давомида таълим олиб, баён, грамматика, ҳандаса усуллари, астрономия, ҳикмат, калом, фалсафа ҳамда шеър ва адабиёт фанларида катта маҳоратга эга бўлди. У бир неча муддатдан сўнг, Носириддиншоҳ Қожор дарборига йўл олди.
Қооний француз тилини ӯрганган Эроннинг биринчи шоирларидан эди. Албатта француз тилидан бошқа араб ва инглиз тилларини ҳам яхши биларди.
Бу шоирдан 17 минг байтдан иборат бўлган шеърий девондан ташқари “Парешон " номли китоб мерос қолган.
Қооний 47 ёшида вафот этди. Шоирни Рай шаҳрининг ҳазрат Абдулазим ҳарамида дафн этишди.
Хххххххххххххххххххххххххх
Бундан 24 йил бурун, 1993-йилнинг 3 май куни ЮНЕСКО таклифи билан матбуотга оид қонунларга риоя қилиш ва журналистларнинг ҳуқуқларини эҳтиром қилишга таважжуҳ қаратиш мақсадида БМТнинг Умумий Ассамблеяси бу кунни Халқаро матбуот эркинлиги куни, дея эълон қилди.
Бугунги кунда матбуот эркинлиги йӯлига турли диктаторлик давлатлари томонидан ҳар хил тӯсиқлар қӯйилади. Бошқа томондан эса Ғарб мамлакатларида матбуот эркинлигини рӯкач қилиб, инсоний ахлоқ-одоб нормаларига зид бӯлган сурат ва мақолалар эълон қилинади.
Ғарбда матбуот эркинлигидан суйиистеъмол қилиш шунчалик ривожланганким, ҳатто баъзида миллиардлаб нафар инсоннинг диний қадриятларини ҳам таҳқирлашдан тап тортишмайди. Бундай ҳолатларга “матбуот эркинлиги” дея қӯл силтаб қӯйишади. Аммо сионистик режимнинг жиноятларини фош этувчи бирор-бир хабар нашр этилдими, муаллиф жазога тортилади.