май 04, 2017 09:33 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 14-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг7-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 4- кунидир.

Бундан 1011 йил муқаддам 1006 йилнинг 4 май куни  эронлик ориф ва мутафаккир Хожа Абдуллоҳ Ансорий дунёга келди. У Низомулмулк ва Абу Саид Абулхайрнинг замондоши эди.

Олим ӯзидан бой маънавий мерос қолдирди. “”Асрор”, “Жузваи дилу жон”,”Қаландарнома”, “Ҳафт ҳисор”, “Муҳаббатнома” каби китоблар унинг қаламига мансуб.

Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг "Муножотнома” си ва рубоийлари тилининг равонлиги ва баён услубининг дилкашлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Улуғ мутафаккир83 йил яшаб, Ҳирот шаҳрида оламдан ӯтди.

Хххххххххххххх

1945 йилнинг 4 май куни, яъни бундан 72 йил олдин Германиянинг фашистик партияси ӯз фаолиятини тугатди. Тарихда фашистик партия деб аталадиган Германиянинг Миллий сотсиалистик партияси фаолият кӯрсатган 13 йил давомида бу мамлакатда ирқчиллик ғояларига асосланган тоталитар диктатура давлати ӯрнатилди.

Бу партия немис тилли халқларни бирлаштириш йӯли билан буюк Германия қуришни режалаштирганди.

Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлубиятга учрагач, бу партия ғайриқонуний дея эълон қилинди. Аммо Германиянинг неофашистлари ҳар хил йӯл ва усуллар билан партиялари ва унинг ирқчи раҳбари Адолф Гитлернинг хотирасини жонлантиришга ҳаракат қилиб келишади. Улардан айримлари ҳатто Германиянинг баъзи вилоятлари парламентлари депутатлигини ҳам қӯлга киритишга муваффақ бӯлишган.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 31 йил бурун, 1986 йилнинг 4 май куни Афғонистоннинг коммунист раҳбари Бабрак Кармалнинг давлати тугатилди.

1929 йил дунёга келган Бабрак Кармал подшо режимига қарши махфий сиёсий коммунистик фаолияти учун 5 йил зиндонда ётиб чиқди. 1956 йилдан бошлаб Афғонистон парламенти Луи Жиргага сайланиб, 17 йил давомида парламент аъзоси эди. Нурмуҳаммад Тараки замонида бир неча чет эл мамлакатларида элчи сифатида хизмат қилди.

Руслар президент Ҳафизуллоҳ Аминдан хавфсираб, унинг ағдарилиш шароитларини муҳайё этишгач, 1979 йилнинг 27 декабр куни амалга оширилган давлат тӯнтаришидан кейин Бабрак Кармалга Афғонистонни бошқариш жиловини топширишди.

Бабрак Кармалнинг қудратга келиши СССР армияси томонидан мамлакатнинг ишғол қилинишига шароит муҳайё қилди. Аммо мужоҳидлар Совет армиясига қарши оёққа қалқиб, 8 йил давомида қақшатқич қаршилик кӯрсатишди.

Совет давлати ноилож ӯзининг Афғонистондаги сиёсатини ӯзгартиришга қарор қилиб, 1986 йили Бабрак Кармални четлаштириб, қудратни махфий политсия бошлиги генерал Нажибуллоҳга топширди.