май 07, 2017 11:59 Asia/Tashkent

Ӯзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 300 млн доллар тақдим қилди.
  2. Ўзбекистонда 42 та янги ГЭС қурилади.
  3. Қозоғистондан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди.
  4. Ўзбекистон- Покистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликлари янада ривожланади.
  5. Ўзбекистон ва Европа иттифоқининг 2016 йилдаги товар айирбошлаш ҳажми 1.8 миллиард долларга етди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) 300 млн долларлик молиявий келишувни имзолади.   

Тақдим қилинган маблағлар "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 2-босқичини амалга оширишга  йўналтирилади.

ИТБ маблағларни 15 йиллик, жумладан, 2 йиллик имтиёзли муддатга берди. Лойиҳа доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 6,4 мингтадан кўпроқ уй, 110,52 км   йўллар, 197,80 км лик ичимлик суви тизими қурилади

Лойиҳанинг амалга оширилиши қишлоқ жойларида яшовчи 30 мингга яқин одамнинг яшаш шароитларини яхшилашга имкон беради.

ИТБ аввалроқ "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 1-босқичини амалга ошириш учун 100 млн доллар тақдим қилганди. 2015-2016 йилларда лойиҳа доирасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг 22 та қишлоқ аҳоли пунктида 1415 та уй, 33,80 км   йўллар, 40,62 км лик ичимлик суви тизими барпо этилганди.

Хххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йиллар учун Гидроэнергетикани ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизматида хабар берилди.

Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда, 42та янги ГЭС (гидро электро станциялар) қуриш ва 32та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш режалаштирилган”, — дейилган қарорда.

.Ххххххххххххххххххххххх

Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди.  Ўзбекистонга ташриф буюрган қозоғистонлик 50 нафар оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бийнинг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишди, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбаралари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишдилар.

Шу билан бирга "Дўстлик карвони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашдилар.Мазкур тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Бу меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга расмий ташрифи давомида имзоланганди.

Ххххххххххххххххххххх

   Покистоннинг Панжоб вилояти Қишлоқ хўжалиги вазири Мухаммад Наим Ахтар бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда   Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Ш.Тешаев меҳмонларни кутиб олди.

Панжоб вилояти Қишлоқ хўжалиги вазири Мухаммад Наим Ахтар бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюришдан мақсади - қишлоқ хўжалиги соҳасида икки мамлакат илмий муассасалари ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ғўза навларини етиштириш ва унинг янги технологияларини ишлаб чиқиш, ҳамда пахта ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ш.Тешаев ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Покистон вакилларини таништирди. Хусусан, қишлоқ хўжалигида фермерликни, пахтачиликни, балиқчиликни, мева-сабзавотчилик ва шоличиликни ривожлантириш ислоҳотлари кенг амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

. Ххххххххххххххххххх

4 май куни  Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги идорасида ОАВ вакиллари интирокида пресс-конференция ташкил этилди. Тадбирда ЕИ Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Элчи анжуман давомида Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларга батафсил тўхталиб ўтди ва мамлакатда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги лойиҳалар билан таништирди.

Шунингдек, элчи ўз нутқи давомида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Маълум бўлишича, 2016 йилда икки томонлама савдо айирбошлаш 1 млрд 800 млн еврони ташкил этган. ЕИ ўз навбатида, Хитой, Россия ва Қозоғистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бешлигига киради.

 

Ёрлиқ