май 08, 2017 10:11 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 11-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 8-май.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  душанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 18-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон      ойининг 11-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 8-май.

8-май Халқаро Қизил Хоч ва  Ярим Ой жамияти кунидир. Қизил Хоч халқаро бир  ташкилотнинг номи бўлиб, у одамларга ёрдам кўрсатиш ҳамда   умумий соғлиқни ҳимоя этиш ва ривожлантириш учун Женева келишуви асосида 1864 йилда таъсис этилган. Швецариялик Жан Ҳанри Донан ушбу бутунжаҳон ташкилотни таъсис этилишида асосий ҳисса қўшган. У 1862 йилда урушда зарар кўрганлар ва ҳарбий мажруҳларга ёрдам кўрсатиш бетарафлик фаолияти ҳисобланишини таклиф этди. Ушбу таклиф ташқи ишлар жамиятлари томонидан яхши кутиб олинади ва милодий 1864 йилда Женева халқаро конференциясининг битими тайёрланади. Ундан кейин Қизил Хочнинг миллий жамиятлари вужудга келишади ва кенгайиб боришади. Ҳанри Донаннинг ушбу заминада амалга оширган хизматлари учун унинг туғилган куни 8 май Халқаро Қизил Хоч жамияти куни эълон қилинади. Исломий мамлакатларда Қизил Ярим Ой ушбу халқаро ташкилотнинг рамзи сифатида қабул қилинади. Бурилган охирги статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда 126та  Қизил Хоч ва Ярим Ой жамиятлари 250 миллиондан ортиқ  ходим билан бутун жаҳонда фаолият кўрсатишмоқда.

Бундан 909 йил олдин, ҳижрий-қамарий 529 йилнинг 11-шаъбон ойида эронлик буюк ориф, шоир ва ҳаким Саноий Ғазнавий оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 467 йилда дунёга келган ва ёшлигида бир муддат  султонларни мадҳ этган. Аммо зудлик ушбу ҳаёт тарзини ўзгартиради ва ирфонга юзланади. Шу тариқа у озодалик билан халққа хизмат қилишни ихтиёр этади. Саноий ўзининг шеърларида золим ва фосид ҳукмдорларни танқид қилишни бошлайди. У форс шеърияти услуби ва унда янгиликлар яратишда ҳам ўзининг  салмоқли ҳиссасини қўшган. Саноий форс шеъриятининг анъанавий тузилмасида, хусусан, қасида ва ғазалда  янги муҳитни юзага келтиради. Саноийнинг муҳим асарларидан бири “Ҳадиқатул ҳақиқат” бўлиб, шеър шаклида ва маснавий жанрида ёзилган. Ушбу китобда унинг ахлоқий ва ирфоний ақидалари ўз инъикосини топган. “Илоҳинома”, “Балх корномаси”, “Тариқут таҳқиқ” Саноийнинг бошқа муҳим асарларидан ҳисобланишади.

Бундан 200 йил олдин, милодий 1817 йилнинг 8-май кунида “Паркинсон” беморлиги доктор Жеймз  Паркинсон томонидан кашф этилади. Жеймз Паркинсон 1755 йил 11 апрелда таваллуд топган ва 1824 йилнинг 21 декабрида вафот этган. У 1817 йил 8-май куни асаб системаси  беморликларига тааллуқли  бўлган хатарли бир касаллик турини кашф этади. Ушбу беморликнинг аввалги белгилари бошқа беморликларга ўхшаб кетарди ва  уни ташхислаш қийин кечарди. Мазкур беморликнинг асосий  белгилари мижа қоқмасдан тикилишлар, бир қўлни бошқа қўлдан кўпроқ ҳаракатлантириш, турган пайтда сал энкайиш, юрган вақтда бир оёқнинг  ерда тортилиши, елкаларнинг бирида  оғрикнинг пайдо бўлиши, сўзлаш оҳангининг юмшатилиши ва тана аъзоларининг айримларини хоҳишга қарши ҳаракатлантириш ҳисобланади. Ушбу беморликнинг номи унинг кашф этган докторнинг  шарафига паркинсон қўйилган.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ