май 10, 2017 14:13 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 21-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 14-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг11- кунидир.

Бундан  799 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 639 йил шаъбон ойининг 14-куни мусулмон олими, фақиҳ, табиб ва математик Ибн Юнус оламдан ӯтди. У аввалига отаси, сӯнгра замонанинг улуғ олимлари наздида таълим олиб, ӯзи яшаган даврнинг барча илмларини эгаллади.

Ибн Юнус Қоҳира мадрасаларида шогирдларга сабоқ бериш билан бирга жуда кӯп китоблар ёзишга муваффақ бӯлди. Олим фиқҳ, тиббиёт ва математика билан бирга мусиқа илмида ҳам малака ва маҳоратга эга эди.

Ибн Юнусдан кӯпгина асарлар ёдгорлик қолди. Нужумшуносликка бағишланган “Асрорул султония” асари шулар жумласидандир.

Хххххххххххххххххх

1864 йилнинг 11 май куни, яъни бундан 153 йил олдин инглиз ёзувчиси Этел Лилиан Войнич дунёга келди. У 21 ёшида Россияга бориб, рус адабиёти билан яқиндан танишди. Унинг энг биринчи ва муҳим романи “Сӯна” ҳисобланади. “Жек Реймонд” ва “Поябзалингни еч” асарлари ҳам унинг қаламига мансуб.

Этел Войнич 1960 йили оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххх

Бундан 137 йил бурун ҳижрий қамарий 1301 йил шаъбон ойининг 14-куни Эрон маърифатпарвар шоири Мирзо Муртазохон Фарҳангий Теҳрон шаҳрида дунёга келди.

У машрутия ҳаракати замонида сиёсий фаолият юритиб, журналистика билан шуғулланди ва “Фарҳанг”, “Ховаристон” ва “Пойтахт” каби газеталарни нашр эттирди.

Ёзувчи бир муддат Вена,  Истамбул, Париж ва Шветсарияда яшади. Шоирнинг гӯзал ва равон шеърлари Эрон,  Туркия ва Франсия рузномаларида чоп этилган.

Хххххххххххххххххх

1935 йил май ойининг 11-куни, яъни бундан 82 йил илгари дунёнинг илк телевизион тӯлқинларини узатувчи мосламаси Берлин шаҳрида фойдаланишга топширилди. Шундай қилиб аҳли башар телевидениедан фойдаланиш имкониятига эга бӯлди.

Тӯлқин узатиш мосламаси телевидениенинг асосий кашфиётчиси Паул Нипковнинг номи билан атала бошлади. Олим тасвирни тӯлқинга айлантириш ва уни қайта тасвирга табдил этиш механизмини яратганди.

Раул Нипков яратган асбоб бугунги кунда илмий-тадқиқот ишларида ҳам кенг фойдаланилади.

 

 

 

Ёрлиқ