май 11, 2017 11:17 Asia/Tashkent

Шак-шубҳасиз инсон ҳуқуқи 20-чи асрнинг асосий мавзӯларидан бӯлиб, 21-чи аср долзарб мавзӯларидан ҳисобланади. Инсоният XXI асрга катта ҳаётий тажриба, бир олам билим ва юксак даражада ривожланган фан ва техника билан кириб келди. Инсоннинг кӯплаб амаллари ва мақсадлар шу мезон билан мӯлжалланади. Бу ҳақ-ҳуқуқга мухолиф бӯлганлар ӯз нуқтаи назарларини бу ҳуқуқга қарши кӯрсатишга ҳаракат қилишади. Инсон ҳуқуқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ӯхшаш халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттиришининг охирги сонини Эрон Ӯзбек радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттириш якунига қадар биз билан бирга бӯласиз даген умиддамиз.

Шак-шубҳасиз инсон ҳуқуқи 20-чи асрнинг асосий мавзӯларидан  бӯлиб,  21-чи аср долзарб мавзӯларидан ҳисобланади. Инсоният XXI асрга катта ҳаётий тажриба, бир олам билим ва юксак даражада ривожланган фан ва техника билан кириб келди. Инсоннинг кӯплаб амаллари ва мақсадлар шу мезон билан мӯлжалланади. Бу ҳақ-ҳуқуқга мухолиф бӯлганлар ӯз нуқтаи назарларини бу ҳуқуқга қарши  кӯрсатишга ҳаракат қилишади. Инсон ҳуқуқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва шунга ӯхшаш халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари мавзӯси эмас, балки ҳама инсониятнинг асосий мушкулидир.

Агар бу соҳада йӯл олган ташаббуслар муваффақиятли бӯлмаса, инсон ҳуқуқи масаласи беаҳамият, деган фиклар ҳам мавжуд. Ўнлаб гўзал қонунлар ишлаб чиқиш мумкин, бироқ ҳокимият муаммоларни муҳокама қилишга қизиқмас экан, бундан бирон-бир самара бўлиши амри маҳол, деган нодуруст ақида жуда кӯп.Таассуфли ҳолатлардан бири шу ки, инсон ҳуқуқи гоҳида сиёсий қудратлар қӯлида,уларнанг ифлос ва зулмкорона мақсадларини пиёда этиш йӯлида дастак бӯлиб қолади. Аммо бу мушкулотлар инсон ҳуқуқи масаласини бекор ва бенатижа қилиб кӯрсатиш нодуруст.

1948-чи йил нашр бӯлган  Инсон Ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясида шундай ёзилган: "Инсон шаъни, қадр-қимати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият деб билинади. Инсон ҳуқуқи, ҳама халқ ва миллатларнинг орзу-армони бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси бу ҳуқуқларни риоя этиши шарт ва зарур. Инсон ҳуқуқи   энг аввалги ва зотий ҳуқуқлар бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон бӯлгани сабабли, бу ҳақ-ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлиши лозим".

Бугунги кунда инсон ҳуқуқи тушунчасини  Инсон Ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси ва Ғарб давлатлари мутафаккирлари инсон ҳуқуқига оид андишалари ташкил этади. Бу олимлар фикрича, инсон ҳуқуқи дин ва мазҳабдан ташқари ҳаллу фасл бӯлиши ва бу масалаларни дин ва мазҳаб нуқтаи назаридан эмас, балки модерн ва ҳозирги замон илмий-амалий йӯллар орқали кӯриб чиқиш лозим.Албатта тарихда инсон ҳуқуқига оид масалада дин катта аҳамиятга эга. Агар тарихга назар солсак, золим ҳокимлар, ғосиблар ва ситамгорларга қарши ҳолда дин вужудга келди.  Маҳз дин орқали одамлар ӯз ҳақ-ҳуқуқларини таҳаққуқ этишга ҳаракат қилишарди.Ислом дини ҳама динлар хулосаси бӯлиб, инсон шарафи, унинг ҳақ-ҳуқуқларини олий ва муносиб ӯринда кӯради.   Мутафаккирлар фикрига кӯра, инсон ҳуқуқи мавзӯси диндан ажралиб туруши мутлақо нодуруст деб тарифланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Фақиҳлар фикрига кўра, мусулмонлар аввало ўзининг фуқаро сифатидаги ва ижтимоий аҳамиятини англашлари, мусулмонларнинг ҳозирги иқтисодий муносабатлар, фуқаролик эркинликлари ва бурчлари дунёсига кенг жалб қилишнинг муҳимлигини англаган ҳолда  юзага келган муаммоларни, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи қонун доирасида ҳал қилишлари жуда муҳимдир.

Инсон шахсий истиқлолиятидан ташқари ижтимоий ҳаётга ҳам майлу рағбати бор. Яъни инсон бошқа одамлар билан муносабатда бӯлиши ҳам унинг ҳақларидан биридир.

Инсон ҳақ-ҳуқуқи, қадриятлар устуворлигини тан олган мамлакатларда, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қай даражада ҳимоя қилингани, уни амалга оширишга замин яратувчи шарт-шароитлар тилга олинади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, давлат муассасалари ходимлари ва барча аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича маданиятини ошириш, бу йӯлда энг асосий амалга ошадиган фаолиятлардир.

Ҳурматли тингловчилар! "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши охирги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Соғ ва омон бӯлинг.