Имом Маҳдийнинг (аж) ғойибдаги роли
Ҳижрий қамарий 255 йил шаъбон ойининг ярмида, эрта тонгда Имом Ҳасан Аскарий алайҳи салом хонадонида бир пок чақалоқ дунёга келди. Бу чақалоқ нубувват ва имомлик хонадонининг нури ва инсониятнинг энг буюк нажоткоридир
Бу чақалоқнинг исми ва кунияси бобоси пайғамбари акрам саллаллаҳу алайҳи ва олиҳи вассалламнинг исми ва кунияси билан аталар эди. Имом Маҳдий ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф зулмат асрда худонинг динини қайтадан тирилтирувчидир. У ваъда қилинган нажоткордир, Қуръони карим, пайғамбар ва пок ва маъсум имомларнинг марҳамат қилишларича, ҳазрати Маҳдий ажжалаллоҳу таъоло фаражаҳу шариф узоқ вақтдаги ғойибликдан кейин руҳсиз дунёда кўринади ва ғафлатда қолган инсонларни ўзининг тирилтирувчи нафаси билан қайтадан жон ато қилади. Осмоннинг 12- юлдузи диний пешво ҳазрати Маҳдий (аж)нинг таваллуд топиши билан оламнинг барча заифлари ва уни келишини интизорлик билан кутиб турганларни муборакбод этамиз. Пайғамбарнинг аҳли байтидан бўлмиш, Имом Ҳасан Аскарий алайҳис саломнинг раҳбарлик даврлари тарихнинг жиддий ва оғир даврларига тўғри келди. Пайғамбари акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи вассаламдан ва пок ва маъсум имом алайҳисаломлардан аллоҳнинг охирги ҳужжати, золимлардан қасос олувчи ва мазлумларга паноҳ бергувчи ҳамда адолат ва тавҳид ҳукуматини ўрнатувчи бўлмиш Имом Маҳди (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф) Имом Ҳасан Аскарий хонадонларида дунёга келишини нақл этилган эди. Имом Маҳдий (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф) ҳақидаги башорат ва хабарлар ҳақида Аббосий халифалардан бўлмиш Мўътамид хабардор эди. Шунинг учун Мўътамид, Имом Маҳдийни (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф)ни дунёга келиши ҳақидаги илоҳий ваъдаларнинг амалга ошмаслигини олдини олиш мақсадида доимий равишда назорат остига олган эди. Аммо Парвардигори оламнинг иродаси билан душманлар хабар топмасдан Имом маҳдий (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф) соғ-саломат ёруғ дунёга келди. Ул ҳазратнинг имомлигидан олдин Пайғамбар (са) наслидан бўлмиш 11 нафар пок ва маъсум имомлар, инсонларнинг қадр билмаслиги, ғафлат ва жаҳолатлари боис ғарибликда шаҳодатга етишди. Ажаб эмас, шу боис бўлса керакки, аллоҳ ўзининг охирги ҳужжатини кўзлардан пинҳон тутган бўлсаки, токи ул ҳазратнинг ғойибликларидан сўнг қайта кўринишларида, унинг нури оламга ҳаёт бағишласа.
Баъзи инсонларнинг фикрича, Имом Маҳдийнинг (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф)нинг кўринмаслигини, ҳозир йўқлигининг маъноси деб билишади. Ҳолбуки, муттақийлар мавлоси имом Али алайҳи салом бу борада шундай марҳамат қилганлар. Қачонки, менинг наслимдан бўлган имом кўздан ғойиб бўлса билингки, Имом уларнинг орасида, кўчаларда, бозорларда юрибди. У одамларни кўради, аммо муаян вақт ва кун келмагунча одамлар уни кўришолмайди. Ҳақиқат шуки Имом Маҳдий (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф) ҳозирда бордир, лекин одамларнинг ғафлат ва гуноҳлари туфайли ул зотни кўришдан бенасиб қолишган. Барча пайғамбарлар ва Аллоҳга яқин инсонларнинг асосий вазифа ва мақсадлари одамларни юксак ҳақиқат ва икки олам саодати сари ҳидоят этиш эканлигига шак-шубҳа йўқдир. Албатта ушбу ҳидоят одамларнинг даъватларни қабул қилишга маънан тайёр бўлган замондагина яхши ва самарали натижалар беради. Акс ҳолда, самовий йўлбошчиларнинг ҳаракатлари самарасиз қолади. Имом Ҳасан Аскарий (алайҳимас саломлар)га фавқулодда чеклов ва тўсиқлар вужудга келтирилганди. Шу боис, илоҳий ҳукумат яратиш одамларнинг ул ҳазрат ҳидоятларини қабул қилиши ва уни амалга оширишига руҳан ва маънан шай ва муҳайё бўлмагунларича, 12-имомнинг назарлардан ғойиб бўлишларини тақозо этади. Бу ўринда, бир қатор саволлар туғилиши табиийдир. Жумладан, ғойиб имом борлигининг фойдаси нималардан иборат бўлиши мумкин? Унинг муқаддас вужуди халққа қандай таъсир ўтказиши мумкин? Бу саволларга қуйидагича жавоб берилади. Имомнинг кўзлардан ғойиб бўлиши ҳеч қачон унинг руҳи кўринмас бир тўлқин ёхуд хаёл-рўъёга айланди, дегани эмас. Балки у табиий ҳолда тирик бўлиб, бизларнинг орамизда ҳаёт кечираётган бир зотдир. Ул ҳазрат таниш бўлмаган қиёфада шаҳарларни кезадилар, одамлар билан борди – келди қиладилар. Пайғамбаримиз (са)дан имом Маҳдийнинг (Аллоҳ ул зотнинг келишларини тезлаштирсин) ўзоқ муддатга ғойиб бўлишлари ҳақида сўрашганда, ул ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мени пайғамбар этиб танлаган Парвардигор номи билан қасамёд этаманки, унинг ғойиблигидан одамлар наф-фойда кўришади, вилоятининг яъни пешволигининг зиёсидан баҳра олишади, булутлар ортида пинҳон бўлган қуёшдан баҳраманд бўлганлари каби.» Имом Маҳдийнинг (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф)нинг тириклиги аммо ҳозирда кўзга кўринмаслиги яъни унинг ғойиб бўлиши, ҳақидаги тасаввур ва тушунчалар ҳамда иймон ва эътиқод мусулмонларни ёруғ келажакка умидвор бўлишларига сабаб бўлади. Ҳеч бир инсон ёки жамият ҳаётга бўлган муносабатда умидворлик туйғулари бўлмаса ҳеч қачон ўзининг изланишларини ва тадқиқотларини давом эттиролмайди. Агар жамият Имом Маҳдийнинг (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф)нинг вужудини ва тириклигига ишонса ўзларини ёлғиз ва танҳо ҳис қилишмайди ҳамда кўнгилдаги ҳолга эришиш учун барча куч-ғайратларини ишга солиб ҳаракат қилишади. Ҳазрати Маҳдий (ажжалаллаҳу таъоло фаражаҳу шариф) шундай марҳамат қилганлар. Биз доимо сизлар билан ҳамроҳмиз ва сизларни эсдан чиқармаймиз. Шу боис илоҳий тақвони мукаммал қилинг ва бизларга ёрдам берингки, агар сизлар фитнага йўлиқсангиз бизлар сизларга нажот беришимизда осонлик бўлсин.