Эрон кичик кӯллари биан танишамиз
Ҳурмузгон вилоятининг масоҳати 68 минг квадрат километрдан кўпроқ майдонни ташкил этади. Ушбу вилоят шимол ва шимол-шарқий томондан Кирмон вилояти, шимоли-ғарбий ва ғарбдан Форс ва Бушеҳр вилоятлари ҳамда шарқдан Сиистон ва Балучистон вилояти билан қўшнидир.Ҳурмузгон вилоятининг жануби Форс кўрфазининг илиқ сувлари ва Уммон денгизи билан чекланган. Ушбу сув ҳудудлари сектор шаклида 900 километрлик узунликка эгадир.
Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.
Азиз тингловчилар! Бӯгунги дастуримизда Ромсар конвенцияси рӯйхатига киритилган кичик кӯллардан бири. Ҳурмузгон вилояти кичик кӯллари мажмуасидан бири саналмиш Рудшӯр кӯли ҳақида суҳбатлашамиз.
Рудшӯр кӯли суви чучук ва муносиб бӯлиб, сузувчи қушларнинг қишлашлари учун муносиб шароитларни муҳайё этган.
Форс кӯрфази 230 минг квадрат километр масоҳатида жойлашган бӯлиб, Ҳурмуз бӯғози орқали Ҳинд океанига йӯл топган. Форс кӯрфази иссиқ ва қуруқ иқлимли минтақада жойлашган. Форс кӯрфази жанубидаги ҳароратнинг иссиқлиги ёз фаслида баъзан 37 даражага етади. Иссиқ ҳаво кӯтарилиши билан сувнинг бухор бӯлиши бир йилда 140 миллион литрга етади. Аммо бу минтақа атроф-муҳитининг мушкулотларига қарамай, ӯзига хос биохилмахиллиги бор. Форс кӯрфази 600 тур сузувчилар, 500 хил балиқ, 15 тур қисқичбақа, 5 тур сув тошвақалар, маржонлар ва шу каби жониворлар ва ӯсимликларга бойдир.
Бошқа томондан Форс кӯрфази нефт ва газ захираларига бой минтақадир. Шунинг учун ҳам бу минтақада ҳар йили 25 минг нефт ташувчи кемаларнинг борди-келиши атроф-муҳитга жиддий зарар етказади.
Бу минтақада омма таважжӯҳини ӯзига жалб этган масала, бу Форс кӯрфази қирғоқларидаги табий ороллар деб тарифланган.
Ҳурмузгон вилоятининг масоҳати 68 минг квадрат километрдан кўпроқ майдонни ташкил этади. Ушбу вилоят шимол ва шимол-шарқий томондан Кирмон вилояти, шимоли-ғарбий ва ғарбдан Форс ва Бушеҳр вилоятлари ҳамда шарқдан Сиистон ва Балучистон вилояти билан қўшнидир.Ҳурмузгон вилоятининг жануби Форс кўрфазининг илиқ сувлари ва Уммон денгизи билан чекланган. Ушбу сув ҳудудлари сектор шаклида 900 километрлик узунликка эгадир.
Ҳурмуз ороли тухумшакл бӯлиб, Форс кӯрфази киришида жойлашган.
Бу оролни географик тузилиши ва Ҳурмуз бӯғозига яқинлиги сабабли Форс кӯрфази калити ҳам дейишади.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ҳурмуз оролдаги қизил тупроқнинг ишлаб чиқариши унинг асосий даромад манбаи ҳисобланади.
Соҳилга энг яқин бўлган ороллардан бири Ҳурмуз бўлса, масоҳат жиҳатидан энг каттаси Қашм оролидир. Улар Форс кўрфази ва жуда муҳим бўлган Ҳурмуз бўғозида жойлашган. Ҳурмуз бўғози дунё сув йўлларининг энг нозик ва ҳаётий йўлларидан бири ҳисобланади ва Ҳурмузгон вилоятининг сиёсий ҳудудида қарор топган.
Ҳурмузгон вилояти жуғрофик жиҳатдан икки қисмга, яъни тоғли ва соҳил –чакалакзор минтақаларига бўлинади.
Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган. Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади.
Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.