Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 20-май.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 30-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 20-май.
Бундан 621 йил олдин, ҳижрий-қамарий 817 йилнинг 23 шаъбон ойида ўз асрининг энг машҳур шоир ва адиби Нуриддин Абдураҳмон Жомий Эрон шимоли-шарқидаги Хуросон вилоятининг Жом шаҳрида таваллуд топган. У болаликдан бошлаб турли илмларни ўрганиш учун саъй-ҳаракат қилади. Жомий ёшлик чоғида Самарқандга боради ва у ерда диний фанлар, адабиёт ва тарихни ўрганади. Сўнгра бошқа шаҳарларга сайёҳат қилишни бошлайди. Бир муддат ўша вақтда ривожланган Ҳирот шаҳрида яшайди ва Жом орифи номи билан машҳур бўлади. Мавлоно Жомий шоҳлар ва золимларни ҳеч вақт мадҳ этмаган. Ушбу эронлик машҳур шоир ва адибдан кўплаб назм ва насрда ёзилган китоблар бизга мерос қолган. “Ҳафт авранг”, “Силсилатул заҳаб”, “Баҳористон” шулар жумласидандир. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳижрий-қамарий 898 йилда оламдан ўтган.
Бундан 511 йил муқаддам, милодий 1506 йилнинг 20- майида италиялик машҳур денгизчи ва Америка қитъасининг кашфиётчиси Христофор Колумб вафот этган. У милодий 1451 йилнинг 21-сентябрида Италия жанубида таваллуд топган. Колумб ўша замондаги аксарият одамларнинг фикрига хилоф равишда Ер юмалоқ эканига ҳамда денгиз орқали ғарбга сафар қилиб, европаликлар учун узоқ шарқда янги ва фойдали тижорат йўлини очиш мумкинлигига ишонарди. Христофор Колумб милодий 1492 йилда уч кема билан узоқ сафарини бошлайди. У қатор қийинчиликлар ва кемадагилар қўзғолони ва бўйинтовлашларни бостиришидан кейин Атлантика океанидан ўтади. Колумб Атлантика океанига қилган тўрт сафари давомида Америка қитъасидаги кенг юртларни ва йўлларни кашф этади. Ушбу сафарлар Испания шоҳининг молиявий ёрдамлари билан амалга ошарди. Колумб ўзининг тўртинчи денгиз сафаридан қайтганидан кейин унга Испания шоҳи томонидан молиявий ёрдамлар берилмайди. Ниҳоят у мўҳтожликда 1508 йилда 57 ёшида вафот этади.
Айрим олимларнинг ёзишларича, Христофор Колумдан ҳам олдин баъзи шахслар Америка юртига сафар қилишган. Бироқ уларнинг маълумотлари эртаклар билан қоришиб кетган эди. Шу сабабдан Американинг ҳақиқий кашфиётчиси Христофор Колумб ҳисобланади.
Бундан 211 йил олдин, яъни милодий 1806 йилнинг 20-май ойида англиялик етук файласуф ва иқтисодчи Жон Стюарт Милл дунёга келган. У отасининг назорати остида мантиқ ва иқтисодиётни ўрганади. Кейинчалик эса у журналистик ва ёзувчилик билан шуғулланади. Милл Англия парламенти қуйи палатасининг аъзоси ҳам бўлган. Стюарт Милл фалсафада Август Кант ақидаларининг издоши бўлган ва тажриба асолатига ишонган. Иқтисодиётда фойда ва ижтимоий адолатнинг аслини ҳимоя этарди. “Сиёсий иқтисодиёт асослари” ва “Иқтисод фанининг тамойиллари” унинг муҳим китобларидан ҳисобланади. Сюарт Милл милодий 1873 йилда вафот этган.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.