май 20, 2017 12:26 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари
    Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 31-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 24-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 21- кунидир.

Бундан 126 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1312 йил шаъбон ойининг 24-куни   Эрондаги курашчан руҳоний ва тақлид маржаси Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозий оламдан ӯтди.  У ҳижрий-қамарий1230 йили Шероз шаҳрида туғилган эди. Бошланғич диний таълимдан сӯнг Ироққа йӯл олди ва Нажаф илмий ҳавзасида машҳур олим шайх Муртазо Ансорийнинг наздида таълим олди.

Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозийнинг номини инглиз истилочиларига қарши чиқарган бир фатвоси оламга машҳур айлади. У  инглизларнинг Эрондаги талончиликлари олдини олиш мақсадида фатво чиқариб, тамакига берилган имтиёзларни бекор қилиш заминасини яратди.

Гап шундаки,  Носириддиншоҳ Қожор замонида Англия билан боғланган шартнома асосида Эрон тамакисини ишлаб-чиқариш, сотиш ва экспорт қилиш иши 50 йил давомида инглиз ширкатларидан бирига топширилган эди. Бу шартнома Англиянинг Эрон миллий бойликларини талон-тарож этишига кенг имконият яратди.

Мирзо Ҳасан Шерозий фатвосидан сӯнг Эрон халқи тамаки чекишни кескин камайтирди. Натижада  Носириддиншоҳ бу шармандали шартномани бекор қилишга мажбур бӯлди. Бу воқеа Эрон халқининг ӯз миллий бойликларига нақадар эҳтиром билан қарашларини намойиш этди.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 96 йил бурун 1921 йилнинг 21 май куни Россиянинг машҳур физик олими Андрей Сахаров дунёга келди. У 1941 йили Москва университетининг физика факултетини  тугатди ва ядровий энергетика соҳасида тадқиқотлар олиб бора бошлади.  У собиқ Совет Иттифоқининг водород бомбаси яратишида муҳим рол ӯйнади.

Олимнинг 1968 йили чоп этилган "Ривожланиш, тинч-тотув яшаш ва фикрлаш эркинлиги" мақоласи СССР раҳбарларининг ғазабини келтирди.

Андрей Сахаров ядровий қуролсизланиш лойиҳасининг асосий ҳомийларидан бири бӯлгани учун 1975 йилда тинчлик тӯғрисидани Нобел мукофотининг лауреати бӯлди. Орадан беш йил ӯтгач, машҳур олимни коммунистик тузумга нисбатан танқидий фикрлари учун Москва яқинидаги Горкий шаҳрига сургун қилишди.

Горбачевнинг қайта қуриш сиёсати 1986 йил Сахаровнинг сургунига якун ясади. Олим 1989 йили СССР Олий кенгаши депутатлигига сайланди, аммо кӯп ӯтмай, ӯша йилнинг декабр ойида оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 15 йил олдин 2002 йилнинг 21 май куни БМТ Умумий Ассамблеяси тавсияси билан биринчи маротаба  "Маданиятлар хилма-хиллиги Ривожланиш ва мулоқот учун" халқаро куни маросими ӯтказилди. Бу куннинг номини БМТ Умумий ассамблеясига ЮНЕСКО ташкилоти тавсия қилган эди.

Бу жараён ривожланиб,  БМТ умумий ассамблеяси 2010 йилни ""Маданиятларнинг дӯстлиги"  халқаро йили дея эълон қилди.

Афсуски,  турли маданият ва тилларнинг тенг ҳуқуқлиги ҳақида  кӯп гапирилишига қарамай, улкан оммавий ахборот воситаларига эга бӯлган Ғарб маданияти жуда кӯп миллий маданиятлар ва маҳаллий тилларни йӯқ қилишга ҳаракат қилмоқда.