май 22, 2017 10:01 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 1 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил шаъбон ойининг 25-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил май ойининг 22-чи кунидир.

Бугун душанба

Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 1 -чиси:

Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил шаъбон ойининг 25-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил  май ойининг 22-чи кунидир.

Эрон йилномасида хурдод ойининг ибтидоси “Мулло Садро” номи билан танилган Садриддин Муҳаммад Қавом Шерозийнинг улуғлаш куни билан туғри келади. Мулло Садро ва Садрул-Мутиаллиҳин номи билан машҳур бўлган Садриддин Муҳаммад Шерозий ҳижрий-қамарий 980 йил жумодиюл-аввал ойининг 9-чисида Шероз шаҳрида дунёга келди. Мулло Садро ўзининг ахлоқий ва илмий маълумотларини сафавийлар сулоласининг даврида яшаб ва фаолият олиб борган мислсиз олим Шайх Баҳоий дарсларидан олди. У ўзининг маънавий пойдеворини буюк ва машҳур донишманд Мирдоднинг олдида мукаммаллаштирди. Мулло Садро рижол, фиқҳ, ва усул илмларини Шайх Баҳоий, фалсафа, калом, ирфон ва завқий илмларини эса Мирдод ва табиий илмлар, риёзиёт, астрономия ва ҳайат илмларини бўлса Ҳаким Абулқосим Мир Фендиринскийдан ўрганди. Мулло Садро ақл ва фалсафанинг дин ва ваҳий билан алоқасини баён қилди. У фалсафанинг ирфоний йӯналиши "Ҳикмати мутаъолия"-нинг асосчисидир. У ушбу мактабда  диний фалсафа ва ирфон ёки бошқа сўз билан ифодалаганда , нафсни поклаш ҳамда ваҳий ва ақлий далилни бир мажмўага киритиб, бирлаштирди.

Бу буюк олимдан арзирли маънавий мерос қолди. Ёзган китобларининг сони 40 дан ортиқдир. Б иллоҳий олимнинг энг муҳим китоби “Асфор арбаъа" ҳисобланади. Охири раббоний бу олим ва исломий файласуф қамарий 1050 йилда Ироқнинг Басра шаҳрида 70 ёшида вафот этди ва уша шаҳарда дафн этилди.  

 Бундан 1301йил олдин ушбу кунда, яъни ҳижрий-шамсий 137 йил шаъбон ойининг 25-чисида:

Эрон халқи қиёмининг раҳбари Абумуслим Хуросоний Аббосийларнинг уша вақтдаги ҳокими Мансур дастури билан қатл этилди.  Абумуслим Хуросоний Хуросонда “Сиёҳ жомагон”, яъни “Қора тунлилар” номи остида қиём қилганлар гуруҳининг раҳбарлигини ўз зиммасига олган эди. Улар Уммавийларнинг мустабид ҳокимларига қарши қузғалон кўтаришди. Қисқа бир муддат давомида шаҳар ва қишлоқларнинг аҳолилари унга қушилишди. Абумуслим ва унинг тарафдорлари олиб борилган кўп тўқнашувлардан кейин Уммавийларни мағлуб этишга эришдилар. Шу тартиб билан Уммавийлар ҳокимиятининг нобуд бўлиши ва Аббосийлар сулоласининг қудрат бошига келишининг заминаси вужудга келди. Шу пайтда Абумуслим катта нуфуз ва қудратга эга бўлган эди. Шунинг учун Аббосийларнинг уша вақтдаги ҳокими Мансур унинг қудрат топишидан хавотирга тушди ва уюштирилган фитна-найранг билан уни қатл этди. Абумуслимни қатл этишдан сўнг унинг ёронлари Абумуслимнинг қони учун қассос олиш мақсадида қузғалон кўтаришди ва бу тўқнашувлар эса бир неча вақт давом этди.

Бундан 132 йил олдин милодий 1885 йил май ойининг 22-чисида:

Франциянинг машҳур шоири ва ёзувчиси Виктор Гюго 83 ёшлигида  вафот этди. У маҳрум ва мазлум қатламнинг манфаатига  ислоҳотлар киритиш тарафдори эди. Гюго 1802 йилда таваллуд топди ва ёшлигидан бошлаб шеър ёзишни бошлади. У 25 ёшида Франциянинг фанлар академиясига аъзо бўлди ва шу билан бирга Франциянинг парламентида намояндаликни қулга киритди. Гюго Напалеон-3чи ҳукумат қилиш даврида  мухолифат қилиши сабабли 20 йил давомида сургўн қилинди ва ана шу даврда  ўзининг машҳур романларини ёзди. Виктор Гюго реализм мактабини ривож-равнақ берган ва ушбу мактабнинг машҳур намояндаларидан эди. Чунки ушбу мактаб  у туфайли ўз авжига чиқди ва гуллаб яшнади. Виктор Гюго ёзган асарлар “Денгиз заҳматкашлари”, “Нотердамлик букри”, “Кулаётган одам ” ва “Қашшоқлар” деб номланади.