Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи шаъбон ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 24-чи кунидир.
Бугун чоршанба
Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил хурдод ойининг 3-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи шаъбон ойининг 27-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 24-чи кунидир.
Бундан 948 йил илгари ҳжрий-қамарий 490-чи йил шаъбон ойининг 27-чисида:
Ислом динининг буюк донишмандларидан бири Ибн Фундуқ лақаби билан маълум бўлган Абулҳасан Али Бин Зайд Эроннинг шимол шарқидаги Байҳақ шаҳрида таваллуд топди. У турли илмлар, жумладан ҳадис, фиқҳ, адабиёт, риёзиёт ва ҳикматда катта билим ва маҳоратга эга бўлган эди. Ва у Ҳаким Умар Хайём каби ўз замонининг машҳур олимларининг билимларидан баҳраманд бўлди. "" Таърихи Байҳақ" китоби Ибн Фундуқнинг форс тилида ёзилган муҳим китобларидан ҳисобланади. У ушбу китобда Байҳақнинг машҳур хонадонлари ва шахсиятларининг ҳаёт ва фаолиятларини шарҳ-изоҳ бериш, таърихий ва географик вазъиятни зикр этиш билан шуғулланган. Ушбу китоб ҳижрий-қамарий олтинчи асрда таърихий муҳим манбалар жумласидандир ва ҳамда форс тилининг насрда ёзилган яхши намуналаридан ҳисобланади. Ибн Фундуқ ёзиб боқий қолдирган бошқа китоблардан "Лубобул-Ансоб ", "Тафсири Наҳжул-Балоға" ва "Қавоиду улумит-Тибб" деб номланади. Ушбу олим ҳижрий-қамарий 565 йилда вафот этди.
Бундан 474 йил муқаддам милодий 1543 йил май ойининг 24-чисида:
Польшалик астроном Никола Коперник 70 ёшида вафот этди. У 1473 йилда таваллуд топди. Ўрта маълумотларини олганидан кейин Италияда астрономия ва тиббиёт илмларини ўрганди. Кейин тадқиқот олиб бориш ва таълим бериш билан шуғулланди. Каперник ўз умрининг охирида осмондаги жисмлар ҳақидаги ўзининг арзили асарини ёзди. Бу китоб уша замоннинг илмида бир ўзгаришни ижод этди. Чунки Каперник Птоломейнинг ҳайатига тегишли бўлган қонунларни инкор этди. Коперник европалик биринчи шахслардан бўлиб ернинг қуёш атрофида айланишини пайқади. Шу сабабдан уни астрономия илмининг отаси деб ном қуйишди. Албатта Коперникдан бир неча асрдан олдин эронлик машҳур донишманд ва мунажжим Абу Райҳон Беруний қуёш атрофида ернинг айланишини ўзининг асарларидан бирида ишора этиб ўтган эди.
Бундан 35 йил олдин ҳижрий-шамсий 1361 йил хурдод ойининг 3-чисида:
Хуррамшаҳр Эроннинг жасоратли халқи томонидан Ироқ тажовузкорларидан озод этилди. Хуррамшаҳр Эроннинг жануб-ғарбида жойлашган Хузистон вилоятининг чиройли портларидан ҳисобланади. Ва Форс кўрфазининг шимол-ғарбида Арванд ва Корун дарёлари қўшиладиган маҳаллида қарор олгандир. Ҳижрий шамсий 1359 йил обон ойининг 3- чисида Ироқ собиқ режимининг армияси зирҳли ва механика жиҳатидан ривожланган имкониятлардан фойдаланиб, ушбу стратегик портни қуршаб олди. Аммо Харрамшаҳрнинг мусулмон халқи енгил аслаҳалар билан Ироқнинг тажовузкорларига қарши кўраш олиб боришди.
Хуррамшаҳрнинг мудофаа кучлари ва халқнинг Ироқ зирҳли кучлари билан урушлари кўча хиёбонларда кўп вақт давом этди ва охири ушбу шаҳар тажовузкорлар томонидан ишғол этилди. Хуррамшаҳр 20 ой давомида Ироқнинг ҳарбийлари ишғолида қарор олди. Саддомнинг режими ушбу шаҳарни ишғол этилиши мумкин бўлмаган бир қалъага айлантиришган деб уйлашарди. Хуррамшаҳр муҳим шаҳар бўлиши сабабли Ироқнинг собиқ режими учун ҳам ушбу шаҳарни муҳофазат этиш катта аҳамиятга эга эди. Ҳатто Саддом ғурур билан иддао қилган эдики, агар Эрон халқи ушбу шаҳарни қайтариб олса, Ироқ жанубида жойлашган Басра шаҳрининг калидини уларга беради. Аммо Эроннинг жасоратли аскарлари Оллоҳ таолога иймонлари билан ушбу кунда дунёнинг ҳарбий мутахассисларини ҳайратга қолдириб, Ироқнинг мустаҳкам позицияларини бўзиб Хуррамшаҳрни озод этишди. Шунинг учун бу кун Эрон Ислом Жумҳурияти Исломий Инқилобининг маданиятида "Муқовимат ва ғалаба куни" унвонида нишонланади.