май 24, 2017 13:34 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 4-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 28-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 25- кунидир.

Бундан 808 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 630-йил шаъбон ойининг 28-куни машҳур муҳаддис ва тарихчи Ибн Ҳожиб оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 593-йили Димишқда туғилди. Улғайгач   дунёнинг турли мамлакатларига сафар қилиб, замонанинг улуғ олимларидан ҳадис илмини ӯрганди.

Ибн Ҳожибдан бугунгача 5 та асар етиб келган. Уларнинг 3 таси чоп этилган бӯлиб, 2 таси ҳамон қӯлёзма шаклидадир.

Ххххххххххххххххххххххххххххххх

1802 йилнинг 25 май куни, яъни бундан 215 йил олдин  америкалик машҳур адиб ва мутафаккир Ральф Уолдо Эмерсон

Бостон шаҳрида дунёга келди. Унинг ёшлиги оғир қийинчиликлар билан ӯтди.

Гарвард университетини тугатган   Эмерсон аввалига диний руҳоний бӯлди. Бир муддатдан сӯнг бу ишини ташлаб, тарих ва фалсафани ӯрганишга киришди ва тез орада  жуда машҳур файласуфга айланди. У моддий фалсафага мухолиф бӯлиб, моддий оламни маънавий оламнинг мазҳари деб биларди. Унинг ақидаси бӯйича ҳар бир инсон одамизод дея аталувчи улкан вужуднинг парчаларидир. Бу вужуднинг соғлом қолиши учун одамлар ӯртасида бирдамлик зарур.

  Эмерсон ӯз шеърлари, фалсафий ақидалари ва миллий ғоялари билан Американинг уйғониш даври, деб юритилган ҳаракатни вужудга келтирди.

Ххххххххххххххххххх

Хурдод ойининг 4-куни Эрон ислом жумҳуриятида мамлакат жанубидаги шаҳарлардан бири Дизфулнинг қаршилик кӯрсатиш куни деб юритилади.

Ироқ ва Эрон жанги йилларида ироқлик БААС режимининг тинимсиз ракета отишларига қарши бу шаҳарнинг ватанпарвар фуқаролари устуворликни қӯлдан бермай, қаршилик кӯрсатишди. Муқаддас мудофаа йиллари бу шаҳар душман томонидан қайта-қайта ҳужумга учраб,  ракеталар орқали бинолари илма-тешик бӯлиб, "ракеталар шаҳри" деб аталишига қарамай, таслим бӯлмади.

Урушнинг бошларидаёқ  Дизфулга 200 маротаба ракета ва  20 минг марта тӯп отилди. Аммо бу отишмалар Дизфул жалқининг иродасини синдиролмади. Уруш пайти бу шаҳарда ҳар ҳафта шаҳарликлар ва ҳарбийлар иштирокида  шукуҳли бир тарзда жума намози ӯқиларди.

 

Ёрлиқ