май 25, 2017 10:23 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Ӯтган суҳбатларимизда виртуал фазонинг оила муҳитига етказаётган зарарлари ҳақида тӯхталиб, интернетга ҳаддан ташқари шӯнғиб кетиш оила аъзолари ӯртасидаги самимий муносабатларни барбод этади, деб айтган эдик. Дарҳақиқат, интернетга ружуъ қӯйилган оилаларда давра қуриб ӯтириб чин дилдан суҳбатлашиш лаҳзалари аллақачон тарихга айланиб бӯлди.

Таъкидлаш жоизким, эндиликда виртуал фазо ӯз фойдаланувчиларининг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кӯрсатмоқда. Бу ҳақиқатни инкор қилиш эса реал воқеъликни инкор қилиш ҳисобланади. Умуман олганда оила аъзолари ӯртасига жудолик солиш, ӯз фойдаланувчиларини руҳий, жисмоний ва ҳатто физиологик жиҳатдан мажруҳ айлаш виртуал фазо етказаётган жуда ҳам кӯламли зарарларнинг дебочаси, холос.

Виртуал фазодан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш кишини интернетга қарамлик каби оғир хасталикка  дучор айлайди. Бу хасталик наздида эса юқорида айтиб ӯтганимиз зарарларнинг барча-барчаси  ҳолва. Шарқий Осиё мамлакатларида интернетга қарамлик хасталиги жуда ҳам кенг ёйилганлиги сабабли давлат интернет қарамлигидан қутулиш учун даволаниш марказлари ташкил қилишга мажбур бӯлган.

Таҳлилчиларнинг фикрича келгуси ӯн йил ичида дунёнинг кӯпгина мамлакатлари интернетга қарамлик деб аталмиш оғир хасталик билан курашишга мажбур бӯлишади. Шу сабабли дунё давлатлари  бу даҳшатли хасталикнинг олдини олиш учун бугундан керакли чора-тадбирларни белгилашлари шарт.

Хххххххххххххххххх

Дӯстлардан бирининг онлайн бӯлмаганидан қайғуриш каби хаёлий ва амалий васвасалар интернетга қарамлик касаллигининг нишоналаридан бири ҳисобланади.  Виртуал фазонинг шаклланиш ва ривожланишига кӯмаклашадиган хасталиклардан яна бири бу хаёлпарастликдир. Ӯргимчак тӯри каби бутун ер юзини ӯраб олган мафтункор бу фазодан ҳаддан ташқари ва нодуруст фойдаланишнинг яна бир меваси –мардумозорлик, яъни одамларга озор-азият етказиш ҳамда жамиятга қарши амалларга  қӯл уриш ҳисобланади. 2000-йили Германияда ӯтказилган бир тадқиқотнинг гувоҳлик беришича, интернетда янги-янги дӯстлар топиш кӯплаб эр-хотинларнинг ӯзаро ажралиши ва оилаларнинг парчаланиб кетишига сабаб бӯлган.

Ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланишнинг зарарларидан яна бири бу шахснинг зӯравонликка мойиллик касб этишидир. Виртуал фазода қаҳр-ғазаб, зӯравонлик, раҳмсизлик каби тушунчаларни ифодаловчи сӯзларнинг кӯп ишлатилиши кишининг руҳан раҳмсизликка мойил бӯлиши заминаларини яратади. Бундай фазолар бора-бора жуда зерикарли бӯлиб туюлади. Натижада уларга муккасидан кетганлар вақт ӯтиши билан ҳамма нарсадан безиб, одамови бӯлиб қолишади. Реал ҳаётда ижтимоий жиҳатдан ҳимояланган бу шахс виртуал оламда ҳимоясиз, якка-ёлғиз ҳис қилади ӯзини.

Хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

 Реал ҳаёт, бу виртуал фазодаги ҳаёт эмаслигини, улар орасида жуда катта фарқ борлигини ҳамма билади. Руҳшуносларнинг фикрича интернетдан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланадиган кишилар ӯз оламларини жуда ҳам чеклаб, кичрайтириб қӯйишади. Виртуал фазода фикрдошлар ҳалқасида бӯлган киши, дунё ана шундай бир рангли муҳитдан иборат экан, деган хулосага келади. Натижада унинг мақсад ва идеаллари доираси ҳам шу фазолар билан чекланиб қолади, реал ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ҳазм қилиши қийинлашади. Бундай ҳолатда киши васвасага тушади, атрофидаги реал воқеълик унга таҳдид қилаётган бӯлиб кӯринади ва ана шу таҳдид унинг виртуал оламга баттар ружуъ қӯйишига сабаб бӯлади. Ижтимоий тармоқларнинг улкан зарарларидан бири кишиларнинг вақтини зое қилишидир. Виртуал оламда киши вақтнинг ӯтишини сезмай қолади. Натижада у реал ҳаётдаги жуда кӯп муҳим ишларини бажаришга вақт тополмайдиган бӯлиб қолиши мумкин.

Оилавий ҳамда ижтимоий низо ва ихтилофлар ҳам кишини интернетга қарам ҳолатига келтириши мумкин. Бугунги куннинг муҳим муаммоси шулким, оила ота-оналар фарзандларининг кӯп вақтларини интернетда ӯтказишларидан шикоят қилишади. Яхшилаб ӯйлаб кӯрилса, шу бола интернетга қарам бӯлиб қолишдан илгари  оила аъзолари билан самимий муносабатда бӯлмаган. Оиладаги номуносиб муҳит уни виртуал фазодан паноҳ топишга ундаган.  Бундай номуносиб муҳит унинг синфдошлари ва дӯстлари муҳити ҳам бӯлиши мумкин. Реал ҳаётда бирор маротаба “Яшасин!” сӯзини эшитмаган бола ана шу руҳлантирувчи сӯзни вертуал оламдан эшитади ва бу фазони севиб қолади.

 

Ёрлиқ