Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 7-си, ҳижрий- қамарий 1438 йил рамазон ойининг 2 -чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 28- кунидир.
Бундан 53 йил муқаддам, 1964 йилнинг 28 май куни Араб давлатлари ташкилотининг келишуви асосида "Фаластин озодлик ташкилоти" таъсис этилди. Аввалига бу ташкилот таълимий, ижтимоий, медитсина, маданий ва иқтисодий каби саккизта бӯлимдан иборат эди. Орадан бир йил ӯтгач, 10 минг аъзодан иборат унинг "Фатҳ" номли ҳарбий бӯлинмаси ташкил этилди.
1974 йили Фаластин озодлик ташкилоти кузатувчи сифатида БМТга қабул қилиниб, 1982 йилгача юздан ортиқ мамлакат билан расмий алоқаларини ӯрнатди.
1993 йилнинг сентябр ойида ФОТнинг раиси Ёсир Арафот Осло шартномасига имзо чекиб, сионистик режимни расман тан олди. Шу келишув асосида сионистик режим Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари ва Ғазза бӯлгасида босиб олган ерларидаги фаластинликларга автономия беришни зиммага олди. Аммо сионистик режим ӯзининг барча келишувлари каби Осло келишувига ҳам амал қилмади.
Ёсир Арафотнинг бу иши кӯпчилик фаластинликлар ва у ердаги қатор ташкилотларнинг норозилигига сабаб бӯлди.
Ххххххххххххххххххххх
Бундан 37 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1359 йил хурдод ойининг 7-куни Эрон Исломий Кенгашининг биринчи давраси ӯз фаолиятини бошлади. Шу сабабли Эрон Ислом жумҳуриятида бу кун "Қонун куни" деб аталади. Исломий парламентнинг вазифаси қонун чиқариш ҳамда мамлакат президенти ва ҳукумат фаолиятини бевосита назорат қилишдан иборат.
Исломий Кенгаш аъзолари 290 нафардан иборат бӯлиб, улар халқ томонидан бевосита сайланадилар. Парламентда расман руйхатга олинган диний озчиликларнинг ҳам намояндалари фаолият юритади.
Исломий Кенгаш йиғилишлари жумҳурият радиоси орқали жонли эфирга узатилади, қисқартирилган шарҳи жумҳуриятнинг расмий рузномаларида чоп қилинади.
Ххххххххххххххххххх
1998 йилнинг 28 май куни, яъни бундан 19 йил олдин Покистон бешта ядровий синов ӯтказди. Унинг қӯшниси ва рақиби Ҳиндистон ядровий синовлар ӯтказганидан икки ҳафта кейин Покистон бу ишни амалга оширди. Шундай қилиб бу икки рақиб мамлакат ядровий қуроллар бӯйича мусобақани авж олдиришди.
Покистондаги ядровий синовлар Америка ва Ғарб давлатларининг ғазабини келтирди, натижада улар бу мамлакатга нисбатан иқтисодий чекловлар жорий қилишди. Шунга қарамай Покистон ҳалигача Ғарбнинг "Ядровий қуролларни ишлаб чиқариш ва кӯпайтиришни чеклаш" конвенсиясига аъзо бӯлиш ҳақидаги таклифини қабул қилмаган.