май 28, 2017 12:08 Asia/Tashkent

Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:

  1. Ўзбекистон тарихида энг йирик сармоявий лойиҳа Сурхондарёда амалга оширилмоқда.
  2. Ўзбекистон президенти араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.
  3. Шавкат Мирзиёев Россия ИИВ раҳбарини қабул қилди.
  4. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
  5. Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик келишувини ратификациялаш ёрлиқлари билан алмашишди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Сурхондарё вилояти ҳудудида "Ўзбекнефтегаз" ва Россиянинг "Газпром" компаниялари иштирокида қуриладиган газ-кимё мажмуасига киритиладиган инвестициялар умумий ҳажми 5,8 миллиард долларни ташкил қилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон тарихида шу кунга қадар амалга оширилаётган энг йирик инвестицион лойиҳадир. Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, лойиҳага йирик молия институтлари, экспорт-кредит агентликлари жалб қилинади."Нефт ва газ журнали" хабарига кўра, қуриладиган газ-кимё мажмуасида газни чуқур қайта ишлаб, ундан полиэтилен, полипропилен ва олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.  

"Газ-кимё соҳаси ривожланиши, ўз навбатида медицина, фармацевтика, автомобилсозлик, қурилиш каби соҳалар ривожланишига олиб келади. Ундан ташқари ушбу соҳа ривожланиши нефт-кимё маҳсулотлари асосида ишлаб чиқариш, логистика, халқаро автомобил ва темирйўл транспорти хизматларига ихтисослашган хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор қуради", — дейилган хабарда.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.

Ўзбекистон президенти ислом дунёси мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашиш учун ташриф буюрган 50та мамлакат етакчилари билан тушликда бўлди.

Саммит доирасида у Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Хххххххххххххххххх

Ӯзбекистон президенти ҳафта давомида Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

"Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик кенг кўлам касб этган. Икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ўртасида ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи барча даражадаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарди. Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқалар ҳам янада мустаҳкамланмоқда", дейилган ЎзА хабарида.

Учрашувда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий мезони жамоатчилик фикри бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Бу ҳақда Тошкентдаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим-қизи хабарини биргаликда тинглаймиз.

Ххххххххххххххххххххххх

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ёрлиқлар билан Москвада алмашишди. Учрашув давомида Шойгу Россия Ўзбекистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтди

Шойгунинг айтишича, Ўзбекистон ва Россия ратификациялаш ёрлиқлари билан алмашиб, икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш сари яна бир қадам ташладилар. Унинг фикрича, бу минтақада хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.  

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев Россия-Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлигининг муваффақиятли эканини таъкидлаб ўтди.

 

 

Ёрлиқ