Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон ойи бандалик ойи ва ўз халқи, қавм-қариндошларига ҳурмат-эҳтиром ва эътибор қаратиш ойидир.
Рамазон ойи бандалик ойи ва ўз халқи, қавм-қариндошларига ҳурмат-эҳтиром ва эътибор қаратиш ойидир. Бугунги дастуримиз давомида турли мамлакатларда уруш ва тўқнашувларга гирифтор бўлган мусалмонларнинг ҳаётларини баён этиш зимнида, Қуръоннинг Рамазон ойи ҳақида берган тавсияларига тўхталиб ўтамиз.
Рамазон муборак ойининг иккинчи кунида сиз азизларнинг тоат-ибодатларингиз миҳрубон Аллоҳ таоло даргоҳига қабул бўлишини сўраб қоламиз. Бир неча йиллардан бери исломий айрим мамлакатларда Рамазон ойи бошқача ранг-тус олган. Дунё мусалмонлари Рамазон ойини иштиёқ ва ўзига хос хурсандчилик билан кўтаётган бир шароитда, бугунги кунларда эса ислом дунёсининг айрим географик жойлари оғир шароитда қарор олган. Афсўски, Рамазон ойи минтақа халқларининг аксарияти, жумладан, Яман, Сурия, Ироқ ва Фаластин халқи учун қийинчиликларга юзмаюз бўлган. Чунончи, уруш, қатл этиш, оворалик, очлик ва айрим минтақаларда эса очарчилик ва туйиб овқатланмаслик каби ҳодисалар оғир шароитни вужудга кетирган. Узоқ вақт давом этаётган тўқнашувлар ва Ўрта Шарқ минтақасида террористик гуруҳларнинг ҳузур топиши ҳамда ушбу минтақадаги бўҳронларни ҳал этиш учун халқаро ташкилотларнинг мувафаққиятсиз амал қилишлари уруш билан гирифтор бўлган бу минтақаларнинг халқи Рамазон ойини дард ва алам билан кўтиб олишларининг сабабига айланган. Мусалмонлар дунё бўйлаб ифтор пайтида ўзларининг керакли эҳтиёжларини таъминлаш учун бозорларга боришади. Аммо уруш ҳукмрон бўлган минтақаларда эса ифторни таъминлаш ушбу минтақа аҳолиси учун катта бир кескинликни вужудга келтирган. Ўрта Шарқ минтақаси шоҳид бўлаётган энг буюк мусибатлардан бири бу Ироқ ва Сурияда террористик гуруҳларнинг амалга ошираётган душманона ва даҳшатли хатти-ҳаракатлари ҳисобланади. Сурия мусалмонлари олти йилдан бери урушнинг оғир шароитида ҳаёт кечиришмоқда. Террористик гуруҳлар Рамазон ойининг ҳурмат-эҳтиромига риоят этишмайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг ҳисоботларида Сурия халқининг минглаб аҳолиси озиқ-овқатнинг етишмовчилигидан уруш минтақаларида ва қўшни мамлакатларнинг бошпанаҳ берувчи маконларида азоб-уқубат тортишмоқда. Мусалмон муҳожирлари Греция каби Европа мамлакатларида жой олган бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг махсус лагерларида рўза тутиш учун кенг мушкулотлар билан юзмаюз бўлишган ва ушбу муборак ойининг фарзларини бажо келтириш шундай осон бир иш эмас.
Яманда ҳам рўзадор мусалмонлар кўп мушкулотларга гирифтор бўлишган. Саъудия Арабистони қирувчи самалётларининг душманона ҳужумлари натижасида Яманнинг кўп минтақаларида ичиш мумкин бўлган ичимлик сув, озиқ-овқат ва кийим-кечакларни топиш қийин. Минтақалардаги уруш ва бомбардимон қилишлар электро-энергия жараёнининг узилиши сабабига айланган. Чунончи, ҳуқуқни муҳофазат этувчи ташкилотларнинг аксарияти ушбу мамлакатдаги ҳаёт шароити сабр-тоқат қилиб бўлмайдиган даражада оғирлашиб қолгани ва ушбу мамлакатнинг 14 миллиондан ортиқ аҳолиси уруш сабабли озиқ-овқат маҳсулотларининг камчилиги туфайли ранж-азоб тортаётганларини таъкидлашмоқда. Дунё мусалмонлари бу йилги Рамазон ойида шундай бир шароитда рўза олишмоқдаларким, Ғазза секторида яшовчи бир миллиону саккиз юз нафардан ортиқ аҳоли қуршовга олинган ва жуда оғир шароитда ҳаёт кечиришмоқда. Ғазза секторидаги халқ Исроил режимининг жорий этган санкциялари сабабли кўп чекловлар билан юзмаюз бўлишган. Бу мавзў эса уларнинг ҳаёт кечиришларини янада оғирлаштирмоқда. Рамазон ойида халқ учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш жуда қийин масалага айланиб қолган. Улар кам даромад олишлари сабабли арзон маҳсулотларни сотиб олишга мажбур бўлишмоқда. Мусалмонлар Ғазза сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларида асосан Рамазон ойида сионистик режимнинг турли ҳужумлари билан юзмаюз бўлишади. Бу шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотлари бир неча маротабалар Рамазон ойи вақтида Фаластин халқига ҳужум қилишнинг олдини олишни сўрамоқда. Аммо сионистик режим душманона ва золимона ўз сайъ-ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Азизлар, Қуръони карим Бақара муборак сураси 183 ояти каримасида рўза фалсафаси ва ҳукмини баён этишдан сўнг рўзанинг оғирлигини енгиллаштириш учун ушбу заминада бир нечита дастурни мазкур суранинг 184 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Саноқли кунлар. Сизлардан ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутади. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир. Ким яхшиликни ўз ихтиёри ила қилса, ўзи учун яхшидир. Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир”.
Бу оят ислом динида қонун ҳукмрон бўлганидан далолат беради ва ислом дини ҳар қандай шароитда ҳар бир шахс учун муносиб қонунга эгадир. Энг муҳим масала бу Худо фармонига буй сунишдир. Агар Парвардигор рўза тутишга кўрсатма берса, бас рўза тутиш лозим. Ва агар ифтор қилишга ҳукм этса, демак рўзани очиш керак. Чунончи, Расули Акрам (с) Рамазон ойида қилган сафарларидан бирида бу оят нозил бўлганида, ул ҳазрат зудлик билан сув талаб қилиб, уни ичдилар. Кейин бошқаларга ўз рўзаларини ифтор қилишга дастур бердилар. Айримлар ул ҳазратга пайравлик қилишди, аммо айримлари эса ҳали пешин вақти биз ўз рўзаларимизни очишимиз керакми деб сўрадилар. Расули Акрам (с) иккинчи гуруҳни гуноҳкор деб атадилар.
Азизлар, Рамазони шарифнинг бебаҳо лаҳзалари вужуд заминида иймон ниҳолини парвариш айлашнинг муносиб фурсатидир.Дуолар ижобат бўладиган ушбу лаҳзаларда Парвардигори каримдан барчамизга иймон неъматини насиб айлашини сўраб қоламиз. Яна эфир орқали учрашгунча миҳрубон ва раҳмли Аллоҳнинг паноҳида қолинг!