Илмий янгиликлар сари
Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда. Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Эрон ислом Жумҳурияти 2016-чи йилда 25 жаҳон давлатлари оорасида илмий янгиликлар ва муваффақиятлари бӯйича энг олий рутбани касб этган.
Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда. Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Халқаро илмий доираларнинг ҳисоботларига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятида турли соҳалардаги илмий ривожланишларнинг тезлик ҳолати жаҳондаги илмий ривожланишларнинг ўртача суръатидан ўнбир маротаба кўпроқдир. Ушбу статистик маълумотлар Эронда илмий ва техникавий ривожланишлар катта жадаллик билан ошиб бораётганидан далолат бермоқда.
Қудратли давлатлар ва Эрон Ислом Жумҳуриятида бўлаётган илмий тараққиётлар ўртасидаги масофа яқинлашиб бораётгани ҳам мазкур мамлакат халқи учун қувонарли ҳолдир.
Айтиш жоизким, ҳозирги вақтда илмий ривожланишлар кўрсаткичи бўйича Эрон Ислом Жумҳурияти жаҳонда 12- ўринда туради.
Ушбу кўрсаткичлар илм , фан ва технологиялар заминасида Эрон Ислом Инқилоби улкан ютуқларга эришганидан гувоҳлик беради. Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди.
Эндиликда, Эрон ислом жумҳурияти барча соҳаларда сезиларли муваффақиятларни қўлга киритди. Эрон ислом жумҳурияти илм ва фан соҳасида юксак чўққиларни забт этди. Медицина, технология ва ишлаб чиқариш тармоқлари янада тараққий этди.
Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Аммо Эроннинг мақсади кейинги 20 йил давомида Яқин Шарқмамлакатлари орасида илмий мақолалар нашр этиш бўйича биринчи ўринга чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтгансўнги 10 йилликда Эрон Ислом Жумҳуриятида илм-фан тараққиёти ва малакали кадрларни тарбиялаш натижасида фармацевтика (дорусозлик) саноати ҳам сезиларли даражада ривожланди ва тиббий хизмат кўрсатиш маданияти юксалди.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Шунингдек, тиббиётнинг энг нозик ва мураккаб соҳаси саналмиш , пулмонология ва қон плазмаларини ишлаб чиқариш соҳасида арзигули ютуқлар қўлга киритилди. Дарвокеъ,эслатиш жойизки, жорий йил саратон касаллигини даволашга мўлжалланган янги турдаги дори –дармонлар яратилди.
Айни замонда, Эроннинг нефтохимия, тиббиёт ва саноатнинг бошқа бир қатор соҳаларида асримизнинг илмий мўъжиси бўлган нанотехнологиядан кенг фойдаланилмоқда.Айтиш жоизким, айни замонда дунёнинг 20 мамлакатларида ушбу мўъжизадан фойдаланилади холос.
Охирги статистика маълумотларига асосан Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакатлари қаторидан жой олган.
Эрон илмий ўсишда ўзаро алоқага эга бўлган 25 мамлакат билан илмий жиҳатдан 14 фоизга олдинда кетмоқда.
Бошқа илмий соҳаларда жумладан инновацияда ҳам Эрон 113 ўриндан 78 ўринга етиб олди. Шунингдек, минтақа ва жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган. Бундан олдин Эрон илм, фан ва тадқиқот вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Ҳусайн Солор Омелий ҳам Эрон Олий ўқув юртларининг Жаҳон илмий марказлари билан илмий ҳамкорликларининг кенгайиб бормоқда.