Тарихнинг унутилмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 10-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 5-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 31- кунидир.
Бундан 1488 йил муқаддам мелодий 529 йилнинг 31 май куни Рим императори Константиннинг буйруғи билан масиҳийлик дини Римнинг расмий дини дея эълон қилинди. Бунгача мамлакат ҳудудида масеҳийлар яширинча ибодат қилишарди.
Константин 324 йили Римнинг пойтахтини Византияга кӯчирган машҳур императордир. Бу шаҳар император шарафига Константинопол ёхуд Қустантания деб юритила бошлади. Шаҳарнинг бугунги номи Истанбулдир.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 170 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1226 йил хурдод ойининг 10-куни Эрон ва Усмонли императори ӯртасида Арзирум шартномаси имзоланди.
Муҳаммадшоҳ Қожор салтанати йилларида Хуррамшаҳр порти тараққий этгач, Басралик тожирларнинг бозори касод бӯлди. Уларнинг шикояти натижасида Бағдод волийси Хуррамшаҳр портига ҳужум уюштириб, хизматчиларни ӯлдириб, тожирларнинг мол-мулкини ғорат қилди. Бу воқеадан сӯнг Эрон давлати Усмонли давлатига ӯз вакилини юбориб, етказилган зарар учун товон тӯлашларини талаб қилади. Аммо Усмонийлар "Хуррамшаҳр порти бизнинг ҳудудимиз ва бу воқеа давлатимизнинг ички ишидир",-- дея иддао қилади. Шунда Эрон давлати Бағдодга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.
Эндигина Россия билан жангдан чиққан Усмонли давлати Эрон билан жанг қилишни истамайди ва Хуррамшаҳр портини қайтариб беради.
Шу пайт Карбалода яшовчи эронликлар қатлиом қилинди. Бу воқеадан Эрон давлати ғазабга келди. Аммо вазиятни сиёсий йӯл билан муътадиллаштириш мақсадида музокаралар бошланди. Ва ниҳоят, орадан икки йил ӯтгач, Арзирум шартномаси имзоланди.
Шартномани Эрон томонидан Амир Кабир лақаби билан машҳур Мирзо Тақихон Фарохоний эди. Унинг тадбир ва тафаккур тарзига рус ва инглиз намояндалари ҳам қоил қолишди.
Арзирум шартномаси асосида Эрон Сулаймония ҳақидаги ӯз иддаосидан кӯз юмди. Усмонли давлати эса Эроннинг Хуррамшаҳр портига эгалиги ва Арвандруд дарёсида кема ҳаракатлари ҳаққини тан олди. Шунингдек, эронлик зиёратчи ва тожирлар билан дағал муомала қилмаслик мажбуриятини зиммага олди.
Ххххххххххххххххх
Бугун 31 май куни чекишга қарши кураш халқаро кунидир.
Қадим замонларда Америкалик қабилалар тамаки баргларини ӯтга ташлаб, тутунини ҳидлаб, хурсандчилик қилишарди. Бу ҳолни кӯрган Христофор Колумб ва унинг шериклари тамакини сеҳрли гиёҳ деб ӯйлаб, уруғини Испанияга келтиришди. Шундай қилиб тамаки Европага етиб келди.
Бугунги кунда сигарета ишлаб чиқарадиган мамлакатлар ӯз фуқароларини чекишни ташлашга тарғиб қилишади, аммо бу зарарли маҳсулотни ривожланаётган ва қашшоқ мамлакатларга сотишади. Масалан кейинги 10 йил давомида Америкада ашаддий кашандалар сони 90 миллиондан 45 миллионга камайди. Англияда эса чекувчилар сони 11 миллионга камайган.
Дунё бӯйлаб кашандалик ҳар йили миллионлаб нафарнинг ҳаётига зомин бӯлмоқда.
Кашандалик каби офатнинг нақадар хавфли эканлигини аҳли башарга эслатиш учун 31 май кашандаликка қарши курашиш халқаро куни дея номланган.