май 31, 2017 13:48 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 11-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 6-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг1- кунидир.

Бундан  975 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 463-йил рамазон ойининг олтинчи куни Солори Дайламий лақаби билан машҳур фақиҳ Ҳамза бин Абдулазиз Дайламий Табриз шаҳрида оламдан ӯтди.

Солори Дайламий улуғ шайх Муфид ва Сайид Муртазо Аламалҳудоларнинг   шогирди эди.

Олимнинг энг машҳур асари “Маросимул алавияҳ вал  аҳкомул набавияҳ” дир. “Абвобул фусул” ва  “Тақриб” китоблари ҳам Солор Дайламийнинг қаламига мансуб.

 Хххххххххххххх

Бундан 65 йил бурун,   1952 йилнинг биринчи июн куни америкалик машҳур руҳшунос ва файласуф Жон Дьюи  оламдан ӯтди. У университетнинг фалсафа факултетини тугатган  пайти ҳали 20 ёшга тӯлмаган эди. Фалсафа фанлари доктори илмий унвонини эгаллагач, Колумбия университетида таълим бера бошлади.

  Дьюи  дунё мамлакатларида таълим-тарбия ишининг хусусиятларини ӯрганиш учун бир муддат Хитой ва Туркияда яшади. Уни Америкада янги таълим системасининг асосчиси деб билишади.

Жон Дьюининг  фикрича фалсафанинг келажак вазифаси ҳаётдаги қарама-қаршиликларни инсонларга шарҳлаб беришдир. Олимдан жуда кӯп маънавий мерос ёдгорлик қолди. “Ахлоқ соҳасида танқидий бир назария тарҳи”, “Мантиқий назарияни тадқиқ қилиш”, “Демократия  ва таълим-тарбия” каби асарлар шулар жумласидандир.

Хххххххххххххххххх

  1986 йилнинг биринчи июн куни, яъни бундан 31 йил олдин бир гуруҳ мактаб ӯқувчилари бутун дунё болаларига мактуб ёзиб, бир кунни тинчлик куни дея эълон қилиш таклифини кӯтариб чиқдилар. Улар мактубларида жумладан шундай ёзишган эди: “Улуғларимиз устувор ақидага эга. Улар бизни яхши кӯрадилар, зеро биз фарзандларимиз. Аммо биз учун қанақа дунё қурганларини ӯзлари билишармикин?  Улар ясаган атом машинасида   озгина хатонинг руй бериши бизни ӯсиб-улғайиш имкониятидан маҳрум қилади. Бизга ӯсиб-улғайиш имконияти зарур”.

Ӯшандан бери биринчи июн Халқаро Болалар куни деб атала бошлади. Ҳар йили дунё бӯйлаб бу кунда жуда кӯп тадбирлар ӯтказилади.

Болалар ҳаётини асраб-авайлашга қаратилган Халқаро ташкилотларнинг сай-ҳаракатига қарамай, ҳар йили дунёда олти миллиондан ортиқ болалар озиқ-овқат етишмаслиги сабабли жон беришади. Турли мамлакатларда 250 миллион бола оғир ишларга жалб қилинади.

Миллионлаб маъсум болаларнинг жонига турли жанглар таҳдид солиб турибди.