Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рўзадорларнинг бир гуруҳи ўзига хос рўзадорлар бўлишади. Айрим рўзадорлар ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими иллоҳий бўлмаган ишларни тарк этишади.
Рўзадорларнинг бир гуруҳи ўзига хос рўзадорлар бўлишади. Айрим рўзадорлар ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими иллоҳий бўлмаган ишларни тарк этишади. Рўзанинг бу даражаси пайғамбарлар ва сиддиқларга хосдир. Бу рўзанинг самараси ва натижаси эса иллоҳий дийдорга эришишдир. Расули Акрам (с) ҳақида шундай ривоят этишади: “Рамазон муборак ойи кириб келиши билан Худо Расули саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг юзларининг ранги ўзгарарди. Намоз ўқишлари кўпаярди. Ва Ҳақ таоло таргоҳига дуо ўқишларида кўп тазаррўъ ва илтижо қилардилар.”
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда рўза ва рўза тутувчиларнинг даражалари ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз. Рўзанинг мартабаси ва даражаларидан бири шундай шахсларга тегишли бўладиким, улар фақат ичиш ва ейишдан парҳиз қилишади. Аммо уларнинг қулоқ, куз ва тиллари каби тана аъзолари ношойиста аъмоллар билан машғул бўлади. Айрим инсонлар ҳам ўз тана аъзоларини ёмон одоблардан муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилишади. Айрим инсонлар эса қалблари маърифатдан ғафлатда қолган ҳолда, Худонинг меҳмонлигига боришади. Улар касал ва заиф шахслар бўлишади. Гўё уларнинг тана аъзолари қийинчилик билан бу ишларни ижро этади. Бу гуруҳнинг вазъияти бир буюк одамга совға олиб бораётган бир шахсга ўхшайдилар. Ҳолбуки, ушбу юкни олиб боришдан нафратланишади. Бунга қўшимча, зикр этилган совға уни қабул қилиб бўлмайдиган нуқсон ва камчиликларга эгадир. Айрим рўзадорлар эса, рўзани ботил қиладиган нарсалардан ўз тана аъзоларини сақлашади. Аммо қалбни солиҳ амалларга монеа яратадиган масалалардан сақлашмайди. Айрим рўза тутганлар ҳам тана аъзоларини гуноҳ қилишдан сақласаларда, аммо пок андеша ва қалб билан Рамазон муборак ойига киришмайди.
Бир гуруҳ инсонлар эса тана аъзолари ва қул оёқларини гуноҳ қилишдан сақлашларига қўшимча пок қалб ва андеша билан Рамазон ойида рўза тутишади. Чунки барча нарсадан огоҳ бўлган Худонинг ҳузурида гуноҳни тарк этишни хоҳлайдилар ва Аллоҳ таоло муҳофазат этишни истаган нарсаларни муҳофазат этиш учун сайъ ҳаракат қилишади. Булар Худо ризоятини касб этишга муяссар бўлишган. Бошқа бир гуруҳ ёмонлик, айб ва гуноҳлардан қул, оёқ ва тана аъзоларини ҳамда андеша ва қалбларини муҳофазат этишларига қўшимча, эзгў ва солеҳ амалларни ижро этиш учун машғул бўлишади. Улар нафақат бор вужудларини покиза сақлашади, балки уни мустаҳаб ишлар билан зеб-зийнат беришади. Бу гуруҳ одамлар рўзанинг ҳақиқатига эришган одамлар ҳисобланишади.
Рўзадорларнинг бир гуруҳи ўзига хос ва махсус рўзадорлар бўлишади. Айрим рўзадорлар ҳалол бўладими ёки ҳаром бўладими иллоҳий бўлмаган ишларни тарк этишади. Рўзанинг бу даражаси пайғамбарлар ва сиддиқларга хосдир. Бу рўзанинг самараси ва натижаси эса иллоҳий дийдорга эришишдан иборатдир. Расули Акрам (с) ҳақида шундай ривоят келтиришади: “Рамазон муборак ойи кириб келиши билан Худо Расули салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳол-аҳволлари ва юзларининг ранги ўзгарарди. Намоз ўқишлари кўпаярди. Ва Ҳақ таолодан илтижо қилиш ва дуо қилишларида кўп тазаррўъ қилардилар.” Ул ҳазрат Рамазон муборак ойига қўшимча, бошқа ойларда ҳам рўза тутардилар. Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳар бир ойда уч кун рўза тутардилар. Ул ҳазрат “бу уч кун бир йилнинг рўзаси билан тенгдир”-деб марҳамат қилардилар.
Зикр этишга жойиз бўлган муҳим нуқта шундан иборатким, инсоннинг маърифати ҳар қанчаки тоат-ибодат, жумладан рўзанинг ҳақиқатига нисбатан ошса ва кўпроқ бўлса, шу даражада уларни катта қизиқиш ва иштиёқ билан ижро этади ва бунга қарши таот-ибодатнинг таъсуротларидан янада кенг баҳраманд бўлади ва устувор маънавий лаззат олади. Қуръони карим Ол-Имрон сурасининг 164 ояти каримасида шундай марҳамат этади: ”Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У аларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатадир. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам.”
Ол-Имрон муборак сурасининг 164 ояти каримаси ислом динининг Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг биъсатлари масаласи ҳамда унинг мақсадига диққат-эътибор қаратади. Пайғамбар (с)ўз рисолатининг азаматини маълум қилиш ва унинг ҳаққонийлигининг далили бўлиши учун дарс ва таълим олмаган халқнинг ўртасидан чиқди. Чунки Қуръон каби самовий китоб ўзининг чуқур ва азим мундарижаси билан инсоният ақлининг маҳсули бўлиши мумкин эмас. Бунга қўшимча, улар на ўзлари дарс ўқиганлар ва на илмий муҳитда таълим-тарбия олган инсонлар бўлишган. Бу оят Пайғамбар(с)-нинг биъсатини уч қисмда хулоса қилади. Биринчи қисм бу муқаддимавий жанбага эгадир ва бу ҳам бўлса иллоҳий оятларни тиловат қилишдан иборат. Қолган икки қисм эса “Нафсни тозалаш ва поклаш” ҳамда “Китоб ва ҳикматни таълим бериш” –дан иборатдир. Биъсатнинг иккита якуний мақсади бу инсоннинг ушбу олам хайротларидан баҳраманд бўлиши ва камолотга эришишидир. Яъни ҳидоят этиш, Қуръонни тиловат этмоқ ва уни тадаббур этмоқнинг зарурлиги шунингдек нафсни ахлоқий разилликлардан поклаш ва маърифат ва илмни касб этишдир.