июн 03, 2017 12:48 Asia/Tashkent

Гумишон кичик кӯли Гумиш шаҳри яқинида жойлашган бӯлиб, гумиш туркча кумуш сӯзидан олинган. Гумишон кӯли Туркманистон чегараларигача бориб етади ва туркман порти билан 24 километр фосиласи бор. Гумиш кӯл ҳудуди 17700 километрни ташкил этади. Денгиз сатҳидан эса 27 метр пастроқдан ӯрин олган. Гумишон кичик кӯли кенг жойни эгаллаган бӯлиб, унинг суви шӯр ва унчалик чуқур эмас.

Азиз тингловчилар!  Бугунги дастуримизда Эроннинг Гулистон вилоятидаги кичик кӯллардан бири, Гумишон сув-ботқоқ ҳудуди ҳақида суҳбатлашамиз.

Гулистон вилоятининг масоҳати 22000 квадрат километрни ташкил этади. Ушбу вилоятнинг шимолида Туркманистон республикаси, шарқида  Шимолий Хуросон вилояти, жанубида Симнон вилояти ва ғарбида Каспий денгизи ва Мозандарон вилояти жойлашган. Гулистон вилоятида турли миллатлар намояндалари яшашади. Форслар, туркманлар, сиистонликлар, балучлар, курдлар,турклар ва қозоқлар шу жумладандир.

 Гулистон вилояти  ҳам хос жуғрофик мавқега эгадир.Вилоятнинг ғарбий ва шарқий қисмларида Албурз яссий тоғлари жойлашган. Ушбу тоғнинг Шоҳвор номли чўққиси денгиз сатҳидан 3320 метрлик баландликда жойлашган ва ушбу вилоятдаги энг баланд чўққиси ҳисобланади.Мазкур тоғли минтақада ер ости сувларнинг кўплаб захиралари мавжуд. Улардан  қудуқ ва ер ости ариқлар орқали кенг фойдаланишади.

Гулистон вилоятининг кўплаб қисмини  чакалакзор ерларлар ташкил қилишади. Ушбу чакалакзорларда икки хил об-ҳавони кузатиш мумкин.Туркманистон шимоли ва чегара ҳудудларида яқин чакалакзор ерларнинг иқлими қуруқ ва ярим қуруқдир.

Тоғли минтақаларда яқин жойлашган чакалакзорларда мўътадил об-ҳавони кузатиш мумкин. Ушбу қисмда мавжуд ерлар унумли бўлиб, деҳқончилик учун жуда қулай ҳисобланишади.Вилоятнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқлари ҳам минтақанинг ушбу қисмида жойлашган.

Иқлимнинг хилмахиллиги боис Гулистон вилояти бой табиий манбаларга эга бўлган. Қалин  ўрмонлар, яшил яйлоқлар ва деҳқончилик учун унумли ерлар бунга мисол бўла олади.

Гумишон кичик кӯли Гумиш шаҳри яқинида жойлашган бӯлиб, гумиш туркча кумуш сӯзидан олинган. Гумишон кӯли Туркманистон чегараларигача бориб етади ва туркман порти билан 24 километр фосиласи бор. Гумиш кӯл ҳудуди 17700 километрни ташкил этади. Денгиз сатҳидан эса 27 метр пастроқдан ӯрин олган. Гумишон кичик кӯли кенг жойни эгаллаган бӯлиб, унинг суви шӯр ва унчалик чуқур эмас.

Кӯл сувининг шӯрлигининг сабаби Хазар денгизининг қуйилишидир. Кӯл чуқурлиги энг км жойида 1 метр ва энг чуқур жойида 2, 5 метрни ӣашкил этади. Кӯл атрофидаги об-ҳаво ёз фаслида иссиқ ва рутубатли ва қиш фаслида мулоимдир. Гумишон кӯли муҳожир қушлар учун қишлаш ва тухум қӯйишлари  учун муносиб шароитни яратиб берган. Бугунга қадар бу кӯлда 22 қушлар тури мавжудлиги аниқланган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади.

Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ.

 Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан  бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади.

Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.