Тарихнинг унутилмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 13-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн ойининг 3- кунидир.
Бундан 28 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 14-куни Эрон Исломий Инқилобининг улуғ пешвоси Руҳуллоҳ Мусавий Хумайний ҳазратлари 87 ёшида Ҳақнинг висолиги равона бӯлди. Бу хабарни эшитган бутун ислом олами мотам тутди.
Ҳазрат Имом Хумайний Эроннинг марказий шаҳарларидан бири Хумайнда дунёга келди. Ул ҳазратнинг шоҳнинг мустабид режими ва Американинг Эрон ички ишларига аралашувига қарши сиёсий кураши ҳижрий-шамсий 1342 йили авж олди. Натижада шоҳ режими Имом ҳазратларини аввалига Туркия, сӯнгра эса Ироққа бадарға қилди. Ироқда яшаган 13 йил давомида у шоҳ режимининг фисқ-фужурга асосланган тизим эканлигини фош этишда давом этиб, Эронда Исломий Инқилоб заминаларини яратиш билан шуғулланди. Кейинчалик Имом ҳазратлари Франсияга кетди. Эронда инқилобий кураш авж олган пайти ул ҳазрат мамлакатга қайтиб Инқилобга раҳбарлик қилди. Ҳижрий-шамсий 1357 йили бу шонли инқилоб ғалаба қозонди.
Инқилобдан кейинги ички ва ташқи душманлар фаоллашган, дунёнинг қудратли давлатлари ёш исломий инқилобни буғиб ӯлдирмоқчи бӯлган, ҳатто Саддом қӯли билан унга саккиз йиллик урушни юклатган жуда оғир йилларда Имом ҳазратлари мамлакатни шижоат билан бошқарди.
Имом Хумайний ҳазратларининг риҳлати куни муносабати билан сиз азиз тингловчиларимизга тасаллият изҳор қилиб, Исломий Инқилобнинг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаи ҳазратларининг бу улуғ шахсият ҳақидаги қуйидаги сӯзларини эътиборингизга ҳавола этамиз: "Унинг қиёми Илоҳий анбиёларнинг қиёмини эслатади. У диний дунёқарашни қайта тикловчи, иймон шуъласини ёқувчи ва халқнинг улуғ қаҳрамонлик достонининг яратувчисидир".
Ххххххххххххххххххххххххххххххххх
Бундан 28 йил бурун ҳижрий-шамсий 1368 йил хурдод ойининг 14-куни Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларини Эрон Исломий жумҳуриятининг раҳбари мақомига сайлади.
Исломий инқилобнинг асосчиси Имом Хумайний вафотидан бир неча соат ӯтгач, ул ҳазратнинг ӯрнига янги раҳбар сайлаш мақсадида Раҳбарлик қошидаги Экспертлар Кенгаши йиғилиши ӯтказилди. Йиғилишда халқ томонидан сайланган бу кенгаш аъзолари исломий билимларнинг улуғ билимдони, фиқҳ ва исломий ҳуқуқ соҳасидаги малакаси, замонанинг энг муҳим муаммо ва талабларидан яхши огоҳлик, шижоат, тадбир ила раҳбарлик қилиш каби шахсий фазилатларини эътиборга олиб, аксарият овоз билан оятуллоҳ Хоманаи ҳазратларини Эрон Ислом жумҳуриятининг раҳбари лавозимига сайлашди.
Ӯшандан бери Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайний ҳазратлари йӯлининг содиқ издоши сифатида ислом таълимотининг олий қадриятларига амал қилиб, ҳикмат ва тадбир билан Исломий Инқилобга раҳбарлик қилиб келмоқдалар.
Эслатиб ӯтамиз Оятуллоҳ Хоманаи ҳазратлари ҳижрий-қамарий 1318 йили Эроннинг Машҳад шаҳрида туғилганлар.
Ххххххххххххх
Бугун 4 июн дунё тақвимида муҳим сана "Агрессия қурбонлари—бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни" ҳисобланади.
1982 йили Фаластин ва Ливанда Исроил агрессиясининг қурбони бӯлган болалар вазиятини ӯрганиш жараёнида БМТ томонидан 4 июн куни "Агрессия қурбонлари—бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни" дея эълон қилинди.
Бугунги кунда дунё бӯйлаб 250 минг нафар бола ҳарбий тӯқнашувларда аскар сифатида қатнашмоқда. Уларнинг кӯплари ӯғирлаб кетилган ёхуд қашшоқлик ва очлик сабаб бу қуролли гуруҳларга қӯшилиб қолишган. Ҳарбий тӯқнашувлар сабабли ӯз ватанини тарк этган 50 миллион қочқиннинг ҳам тенг ярмини норасида болалар ташкил этади.
Болаларнинг кун сайин ошиб бораётган муаммоларига дунё аҳлининг таважжуҳини қаратиш мақсадида бу кун "Агрессия қурбонлари—бегуноҳ болаларни ҳимоялаш халқаро куни" деб номланди.