Ибодатнинг ўттиз жилоси
Бу йил Рамазон муборак ойининг тўққизинчи куни Эрон Исломий Инқилобининг раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг риҳлатлари билан туғри келди. Бу қайғули муносибат билан барча мусалмонларга тасаллият изҳор этамиз!
Бу йил Рамазон муборак ойининг тўққизинчи куни Эрон Исломий Инқилобининг раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг риҳлатлари билан туғри келди. Бу қайғули муносибат билан барча мусалмонларга тасаллият изҳор этамиз!
Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Эрон мамлакатида шундай бир наҳзатни ўз зиммасига олдиким, уни амалда татбиқ этиш билан дунё муносибатлари биткул бошқача ранг-тус олди. Бу наҳзат қисқа бир муддат давомида бошқа мамлакатларнинг халқларини ўзига жалб этди ва уларнинг ҳамдилликларини вужудга келтирди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг таъсирчан шахсият эканлиги Эрон халқининг руҳий ва маънавий ўзгаришларида энг муҳим омил эди. Инқилоб ва кейин саккиз йил муқаддас мудофаа арсасида халқнинг кенг кўламда ҳузур топиши ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ каби доно олим ва орифнинг ҳидоятлари ва кўрсатмалари сояси остида уларнинг ислом қадриятларига мойиллик зоҳир этишлари шаклланди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ иллоҳий ва ориф инсон эди. Аммо музлумларни муҳофазат этиш ҳамда золимлар билан қарши тўриш ва кўрашишда мислсиз салобат ва қатъийликка эга бўлган шахс эди. Ирфон, сиёсат ва илм арсасида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг мислсиз қудратга эга бўлиши ул ҳазрат шахсиятининг ёрқин намунаси эди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ирфоний ва илмий мураккаб заминаларда энг юқори даражаларга эришгани ва шу билан бирга таъсирчан ижтимоий ва сиёсий раҳбар бўлиши тарихнинг аниқ ҳақиқатларидан ҳисобланади. Ул ҳазратнинг ором ва ишончли қалби иллоҳий лутфга кенг эътиқод қилиши ва мустаҳкам ишончининг натижаси эди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ оламни Ҳақ таолонинг маҳзари деб биларди ва иллоҳий лутф ва марҳаматига ишонарди.
Кимки Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёт йўли ва амалий усулларини таҳлил этса, шунга тушуниб етадиким, ул ҳазрат Қуръон неъмати билан ҳаёт кечирарди ва шундай буюрарди: “Агар биз умрнинг барча лаҳзаларида бизнинг китобимиз бўлган Қуръонга шукроналар қилиб сажда қилсак ҳам бу ишнинг уддасидан чиқолмаган бўламиз!”
Қуръон билан алоқада бўлишнинг дастлабки қадами бу ҳамиша самовий китобни ўқишдан иборатдир. Акс ҳолда, Қуръон билан туғридан туғри алоқада бўлмаслик натижасида бу китобнинг мантиқи ва мазмун-мундарижасини тушунмаймиз. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Инқилоб ғалаба қозонишидан олдинги йилларда Нажаф шаҳрида сургўнда бўлган пайтларида ул ҳазратнинг ёронларидан бири шундай фикр баён этади:
“Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Нажаф шаҳрида оғир қийинчиликлар билан яшаган пайтларида Рамазон муборак ойида ҳар куни Қуръондан бир жузъини ўқирдилар, яъни ҳар уч кунда Қуръонни хатм қилардилар. ” Қуръон дунёсига биринчи қадам ташлашда тадаббур билан ўқиш муҳим рол уйнайди ва Қуръон ганжинасидан баҳраманд бўлиш учун муҳим ва махсус восита ҳисобланади. Бундай ўқиш Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасида муҳим ўрин олган эди. Ул ҳазрат ўз келинига тавсия беришда шундай марҳамат қилардилар: “Иллоҳий файз сарчашмаси бўлган Қуръонга тадаббур айлагин ... агарчи у энг олий маҳбубнинг мактубидир ва тингловчига ёқимли таъсир етказади. Лекин унга тадаббур этиш инсонни юксак ва юқори даражаларга ҳидоят этади. ”
Ул ҳазратнинг фарзандларидан бири шундай ривоят этади: “Ул ҳазратнинг тоат-ибодат қилиш дастурлари шундан иборат эдиким, Рамазон ойида кечалари эрталабгача намоз ва дуо ўқирдилар ва бомдод намозини ўқиганларидан кейин озгина дам олиб ўз ишларини бажаришга тайёргарлик кўрардилар. Рамазон муборак ойи ул ҳазрат учун махсус қадр-қиматга эга бўлган ой эди. Шу жиҳатдан бу муборак ойда ушбу ойнинг баракотидан баҳраманд бўлиш учун айрим ишларни тўхтатиб қуярдилар. Ул ҳазрат бу ой билан мутаносиб ўз ҳаётларида ўзига хос ўзгаришни ижод этардилар. Овқат кам истеъмол этардилар. Ҳатто кунлар узун бўлган вақтда ифторлик ва саҳархўрлик қилиш чоғида шу даражада кам овқат истеъмол этардилар. Биз эса ул ҳазрат ҳеч нима емадилар деб уйлардик ”
Азиз тингловчилар Рамазон муборак ойига бағишланган “Ибодатнинг ўттиз жилоси” унвонли дастуримизнинг бугунги сонида Нисо муборак сураси 69-чи ояти каримасига диққатингизни жалб этмоқчимиз. Бу муборак сурада шундай марҳамат қилинади: “Кимда-ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар , сиддиқлар (ҳақ-рост иймон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар (фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар) билан бирга бўлурлар. Ана ўшалар энг яхши ҳамроҳлардир.”
Бу оятда баён этилган нарса шундан иборатким, Кимдаким, Пайғамбар ва Худонинг аҳкомларига итоат этса ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳукмига буй сунса Аллоҳ таоло неъмат берган шахслар қаторида жой олади. Мусалмонлар ҳар куни ун маротаба қироат қиладиган Ҳамд муборак сурасида ўзига хос хусусият ва хислатга эга бўлган бундай шахсларни эслатиб ўтади. Чунончи, Аллоҳ таолодан уларни туғри йўлга ҳидоят этишини сўрагандан кейин сиротал-мустақим, яъни Парвардигор туғри йўлни уларга неъмат қилиб берган шахсларнинг йўли деб билади. Бундай шахслар фақат туғри йўлдан боришади ҳамда энг кичик гумроҳлик ва йўлдан чалғинишга йўл қуймайдилар.