июн 04, 2017 13:40 Asia/Tashkent

Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил хурдод ойининг 5-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 26- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз

Бугун жума, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод ойининг 5-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 26- кунидир.

Бундан 1219 йил илгари ҳижрий-қамарий 219 йили шаъбон ойининг 29 кунида

Буюк муаррих, муҳаддис ва фақеҳ олим ибн Дубайси оламдан ӯтди. У диний билимларни ўзлаштирди ва ундае сўнг  шогирдларига дарс бериш  ҳамда тадқиқот ишлари билан шуғулланишни бошлади.  Ибн Дубайсий ўткир зеҳн соҳиби эди. Бу араб тарихчиси томонидан бир қанча китоблар нашр этилган. Улар орасидан "Восит таърихи",  "Бағдод тарихи" каби асарларини тилга олишимиз мумкин.

Бундан 218 йил муқаддам   милодий 1799 йили май ойининг 26 кунида:                                                                                                                                                                                                    Буюк рус шоири ва ёзувчиси, рус маданиятининг ёрқин намояндаси Александр Сергеевич Пушкин таваллуд топган. У Москвадаги қадим дворян оиласида дунёга келган (шоир қони она тарафдан африкаликларга бориб тақалади). Пушкин Царскосельская лицейида таълим олган. Бироқ, мансабдор бўлиш уни қизиқтирмайди. Пушкин ижод маҳсули ҳисобига кун кўрган биринчи рус шоиридир. Шоирнинг истеъдоди шу даражада юксак бўлганки, ҳатто уни замондошлари тан олганлар.

Пушкин ӯзининг 38 ёшлик умридан арзигули ижодий асар қолдирди. 21 ёшида Кавказга сургун қилинди. Аммо у ерда ҳам ёзиша идома бериб, ӯзининг « Руслан ва Маргарита» достонини ёзди. Сӯнг «Кавказ зиндониси» қасидаси ва «Боғчасарой» шеърий тӯпламини нашр этди.

Бундан 109 йил олдин, ҳижрий- шамсий 1287 йил. 5 хурдод кунида:

Эроннинг биринчи нефт манбаси Эроннинг жануби ғарбий қисмидаги Масжиди Сулаймон шаҳрида кашф этилди. Бу қудуқ 600 метр чуқурликдан иборат. Масжиди Сулаймон шаҳри нефт ва бошқа қазилмаларга бой минтақа эканлиги учун махсус мавқега эгадир. Айни пайтларда бу минтақада 250 дан ортиқ нефт ҳавзалари мавжуд.

Бундан 36 йил аввал милодий 1981 йил 26 – май кунида:

Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши расман эълон қилинди. Бу кенгаш форс кўрфази жанубидаги олтита мамлакат, яъни Арабистон, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар ва Уммон мамлакатларидан иборат. Бу кенгашни ташкил этишдан асосий мақсаб минтақани сийсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа жиҳатларини Хорижий тажовузлардан ҳимоя этишдир. Аммо бу ташкилот минтақанинг ҳар томондан барқарорлигини тўлиқ тарзда таъмин қила олгани йўқ.

Форс кӯрфази қирғоқларида нефт ва газ манбаларининг кӯплиги   сабабли    халқаро даражада стратегик  муҳим минтақа саналади.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.