Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
- Ўзбекистон халқаро шартноманинг ижро этилиши суръатини янада тезлаштиришни такидламоқда.
- Ўзбекистонда сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
- Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади.
- Тошкент ва Душанбе умумий чегаранинг 60 километрини демаркатсия ва делимитатсия қилиш масаласини муҳокама қилди.
- Ӯзбекистон спортчиларининг муваффақиятлари.
29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. .
Президент Шавкат Мирзиёев бу масалада камчилик ва қолоқликка йўл қўяётган ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди.
Давлат раҳбари фақат қоғозда акс этадиган, амалда ҳеч қандай фойда бермайдиган лойиҳалар тузишдек эскича амалиётдан бутунлай воз кечиш, бундай одат ва кайфият билан ишлашга мутлақо чек қўйиш лозимлигига алоҳида урғу берди.
Президент тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига чет давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш борасида мақсадли инвестицион стратегия ҳамда қабул қилинган келишувлар ижросини таъминлаш бўйича Низом ишлаб чиқиш вазифасини топширди.
хххххххххххххх
Шавкат Мирзиёев ўз Фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш юзасидан мурожаат қилган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқлиги шахсларга оид маълумотлар биометрик базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бунинг учун Ички ишлар вазирлигига Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Шахслаштириш давлат маркази билан биргаликда 2 ой муддатда тегишли таклифлар тақдим этиш топширилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси, 22-бандига кўра, мамлакатда сиёсий бошпана бериш масаласи Президент ваколатига киради. Бундай мақом халқаро ва миллий қонунчиликда ҳуқуқбузарлик сифатида кўрилмайдиган ҳаракатлари учун ўз юртида таъқиб этилаётган шахсларга тақдим қилинади.
Хххххххххххххххх
Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистон қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши учун 500 млн. доллар кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди..
ОТБ маълумотига кўра, молиялаштириш 3 та ўзбек банклари (Ипотека, Миллий ва Қишлоқ қурилиш банклари) ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" давлат инжиниринг компанияси орқали амалга оширилади. Молиялаштириш дастурини 5 йилда амалга ошириш мўлжалланган.2011 йил август ойида ОТБ Ўзбекистонга қишлоқ жойларда уй қурилишни қўллаб қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратган эди. 2011-2015 йиллар давомида 4 маротаба пул ўтказишлар натижасида қишлоқ ҳудудларда 41,5 мингта уй-жойлар қурилган.
ОТБ ҳисоботида бугунги кунда қишлоқ жойларда Ўзбекистон аҳолисини уйлар билан таъминлашга катта эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган. Уй-жойлар сотиб олувчилар сони мавжуд бўлган уйларга нисбатан 4 баравар кўпдир. ОТБ мутахассислари фикрига кўра, ҳозирги кунда Россиядан ишчи муҳожирлар пул жўнатмаларининг ҳажми камайиши оқибатида Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда. Жумладан, кичик бизнес эгалари, ўқитувчилар ва шифокорларга қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар билан таъминланиш учун ёрдам берилмоқда.
Хххххххххххххххххх
Тошкент ва Душанбе умумий чегаранинг 60 километрини демаркатсия ва делимитатсия қилиш масаласини муҳокама қилди.
Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Хххххххххххххххххххххххх
Ӯтган ҳайта давомида Ӯзбекистонлик спортчилар бир қанча муваффақиятларни қӯлга киритишди:
Ўзбекистон вакили АҚШда “Энг яхши спортчи” бўлди.
АҚШнинг Флорида штатида Таэквондо бўйича V Флорида халқаро турнири бўлиб ўтди
Ушбу турнирда жаҳоннинг 15 давлати спортчилари иштирок этишди. Ўзбекистон вакилларидан 5-6 ёшли спортчилар ўртасида кечган баҳсда Абдуғофуров Довудбек 1-ўринни қўлга киритди. 7-8 ёшли спортчилар орасида эса Нигманов Иброҳим “тил” ва “массоги” баҳсларида 1-ўрин соҳибига айланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нигманов Иброҳим мазкур мусобақада ўз ёшидаги спортчилар орасида тенгсиз деб топилиб, “Энг яхши спортчи” медалини қўлга киритди.
Ххххххххххх
Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий ХIII халқаро турнири бўлиб ўтди. Жорий йилги мусобақада 50 давлатдан 150 нафардан зиёд спортчи ва меҳмон иштирок этди.
Турли вазнлар бӯйича беллашувларда ӯзбекистонлик полвонлар кӯпгина медалларни қӯлга киритишди.