Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Исломий мамлакатлар ишларига бегоналарнинг дахолатлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, мусулмонлар ўртасидаги диний ўхшаш жиҳатлар Ислом оламида ваҳдат бахш этувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Ғарб давлатлари мустамлакачилик ва дахолат этиш йўллари билан исломий мамлакатлар ва мусулмонлар ўртасида низо солиш усуллари унчалик фойда бермаслигини билишгач, бошқа йўллардан фойдаланиш изидан бўлишади.
Ушбу йўллардан бири маданий ҳужумлар эди. Мазкур маданий ҳужумларда ҳарбий қурол-яроқлар олдинга бориш ва ғалаба қилиш омиллари эмас эди, балки халқаро ОАВ орқали исломий мамлакатларда олиб бориладиган ақидалар Ғарб кўзланган мақсадлар учун муҳим заминани яратарди.
Ақлий иқтидорга ҳам таянувчи ушбу қадриятлар ва ақидаларнинг нуфузи Ислом оламида ўзгариш ва узоқланишларни юзага келтиради.
Исломий мамлакатларнинг маданий ҳужумларда ўрин олган ақидаларга нисбатан аксиламаллари уч умумий ҳолатдан ташқарида эмас эди: бутунлай қабул қилиш, бутунлай рад этиш ва мослашувчанлик. Ушбу жараёнлардан Ислом оламига насиб бўлган нарсалар Ғарб тафаккури туфайли юзага келган хилма-хиллик ва тарқоқлик эди. Зеро исломий мослашувчанлик ва рационалистик жараёнлари бутунлай рад этиш ва ёки қабул қилишларга кўра рангсизроқ кўзга ташланарди.
Дунёнинг мустамлакачилик сиёсатида охирги намуна бўлган маданий мустамлакачиликка оид фикр билдирган кўплаб таҳлилчиларга хилоф равишда 21 асрда исломий мамлакатлар шоҳид бўлишадики, Ғарб давлатлари маданий мустамлакачилик билан бирга яна аввалги мустамлакачилик сиёсатларига қайтишади.
Америка ва Европа давлатларининг Афғонистон ва Ироққа қилган ҳарбий ҳужумлари айтилган сўзларга мисол бўла оларди. Ислом оламида бедорлик ҳаракатларининг бошланиши ҳамда Ғарбнинг маданий ва сиёсий мақсадларига қарши мусулмонларнинг мавқе тутишлари ва сармоядорлик тузумида юзага келган буҳронларнинг салбий оқибатлари билан бир вақтда Ғарб давлатлари Ислом оламидаги бедорлик ҳаракатлари устидан ғалаба қилиш ва иқтисодий буҳронлардан чиқиш учун аввалги мустамлакачилик сиёсатларига қайтишади ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилишни бошлайдилар.
Ушбу ҳаракатлар, хусусан, Ироққа бўлган ҳарбий ҳужумлар бир неча жиҳатдан Ғарб мамлакатлари учун муҳим аҳамият касб этарди. Биринчидан, Ғарбнинг Ироққа қилган бевосита ҳарбий дахолати Америка назарда тутган “Йирик Ўрта Шарқ” лойиҳанинг комил бўлишига имкон яратарди.
Иккинчидан, минтақа мамлакатларига қурол-яроқ сотувчи Ғарбдаги корхоналар катта даромад кўришади. Учинчидан, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка жаҳон иқтисодиётининг томири бўлган нефт устидан ҳукмронлик қилади.
Исломий мамлакатларда диний низоларни қўзғатишлар ва кул остидаги айрим оловларнинг ошкор бўлиши Ғарбнинг Ислом оламидаги мамлакатларга дахолат қилишларининг хатарли оқибатлари эди. Исломий мамлакатларга Ғарбнинг ушбу дахолатларидан насиб бўлган нарсалар фирқавий низолар, хусусан, шиа ва сунний мазҳаблари ўртасидаги ихтилофлар ҳамда Ислом оламида низо ва ўзаро узоқланишлар эди.
Радикал ва такфирий оқимларнинг пайдо бўлиши ҳам олдин таъкидлаб ўтилган дахолатларнинг оқибатлари эди. Чунки тарих давомида барча фикрий ва сиёсий жараёнлар мусулмонлар ўрталаридаги низо солишларда рол ўйнашган.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Бироқ ушбу саволга аниқ ва тиниқ жавоб бериш лозимки, радикал ва такфирий оқимларнинг пайдо бўлишида фақат ташқи омиллар сабаб бўлганми? Ислом оламида низо ва узоқланишларга сабаб бўлган ташқи ва ички омилларга ишора қилиб ўтган эдик. Суҳбатимиз давомида Ислом оламидаги низоларга сабаб бўлган толибонизм борасида суҳбат қиламиз. Такфирий оқимлар ташқи ва ички омиллар билан алоқадордир ва ушбу жараёнларни таҳлил этиш вақтида Ислом жамиятида мавжуд маданий ва иқтисодий қашшоқлик, исломий мамлакатлар бошлиқларининг лаёқатсизлик ва жоҳилликлари бир томондан ва хорижий душманларнинг фитналари иккинчи томондан, Ислом оламини қанчалик оғир иқтисодий, ва хавфсизлик шароитлари ҳамда халқаро миқёсда бошқа қийин ҳолатлар билан юзма-юз қилганини бизга яққол кўрсатади.
Толибон номи фикрий, эътиқодий, сиёсий ва айни ҳолда ҳарбий бир янги гуруҳ сифатида биринчи бор 1994 йилда Афғонистонга доир тўқнашув ва ҳодисаларнинг шарҳида маълум бўлган эди.
Ўша вақтда бу гуруҳ Афғонистондаги шарқий ва жанубий минтақаларини, Қандаҳор ва Жалолобод шаҳарларини ва бошқа жойларни ишғол этишади. Толибон гуруҳи аъзолари 1995 йилда Афғонистон минтақалари бўйлаб олдинга бориш ҳаракатларига давом эттириб, Ҳирот ва яна ўнта вилоятни қўлга киритишади ва Кобулни ўраб олишади. Афғонистон собиқ президенти Раббоний ҳукуматининг ўша вақтдаги Мудофаа вазири Аҳмадшоҳ Масъуд бир йил давомида Толибон гуруҳи ҳаракатини Кобул атрофида тўхтатиб қўйди. Аммо бир муддатдан кейин Толибон гуруҳи Кобулни ҳам ишғол этади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.