июн 06, 2017 13:26 Asia/Tashkent

Бугун  чоршанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 17-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 12-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг  7- кунидир.

Бундан 1437 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий биринчи йил рамазон ойининг 12-куни Расулуллоҳ (с) нинг Маккадан Мадинага ҳижратларидан бир оз ӯтгач, ул ҳазрат муҳожир ва ансорлар ӯртасида биродарлик муносабатларини барқарор этдилар. Муҳожирлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилган мусулмонлар бӯлиб, ансорлар эса Мадинанинг мусулмонлари, муҳожирларга мезбонлик қилувчи кишилар эди.

Бу маросимда Расули акрам (С) ҳазрат Али алайҳиссаломни дунё ва охиратда ӯзлари учун биродар дея танладилар. Оламлар сарварининг ансор ва муҳожирларни ӯзаро биродарлаштириш тадбири мусулмонлар ӯртасидаги жуда кӯп муаммоларни ҳал қилиб, уларнинг душман қаршисидаги устуворлигини мустаҳкамлади. Ул ҳазратнинг тавсиялари билан биродар тутинган мусулмонлар кейинчалик бир-бирлари учун жуда кӯп эҳсон ва фидокорликлар қилишди.

Хххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 597-йил рамазон ойининг 12-куни, яъни бундан 841 йил олдин улуғ ислом олими, фақиҳ ва муҳаддис Ибн Жавзий Бағдод шаҳрида оламдан ӯтди. У умрининг кӯп қисмини илм ӯрганиш учун сафарларда ӯтказди.

Ибн Жавзий забардаст олим бӯлиши билан бирга маҳоратли воиз ҳам эди.  Олимдан улкан илмий мерос қолди. Унинг ёзган китобларини 200 жилддан иборат, деб аташади.

"Ал мунтазам" ва "Мавоъизул мулук" Ибн Жавзийнинг энг машҳур китобларидир.

Хххххххххххххххххххх

Бундан 37 йил бурун, 1980 йилнинг 7 июн куни Америкалик машҳур ёзувчи Ҳенри Миллер оламдан ӯтди.

Унинг адабиёт майдонидаги илк уринишлари муваффақиятсиз бӯлиб чиқди. Аммо Париж шаҳрида 9 йил яшаш ва Шарқий Осиё мамлакатларига сафарлари натижасида Миллернинг ёзувчилик маҳорати сайқал топди.

"Фалсафий мактублар" ва "Қора баҳор" асарлари  унинг қаламига мансуб.

Ххххххххххххххххх

1980 йилнинг 7 июн куни, яъни бундан 37 йил  илгари сионистик режимнинг қирувчи самолётлари Ироқ тупроғига тажовуз қилиб, Бағдод шаҳри яқинидаги "Тамуз" АЭСини бомбалаб,  нобуд қилишди.

Сионистик режимнинг бу қилмиши оммавий афкор ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маҳкум этилган бӯлсада, Тел-Авивга нисбатан бирор-бир амалий чора кӯрилмади.

Сионистик режим ядровий қурол-яроқ ишлаб чиқаришни кун сайин ривожлантирмоқда. Бу босқинчи режим ҳозирнинг ӯзида 200 тадан кӯпроқ ядровий калакчага эга. Аммо  у Халқаро Атом энергияси ташкилотининг ӯз ядровий муассасалари устидан назорат қилишига йӯл қӯймай келяпти.