июн 07, 2017 13:44 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 18-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 8- кунидир.

Бундан 208 йил муқаддам, 1809 йилнинг 8 июн куни инглиз ёзувчиси Томас Пейн  оламдан ӯтди.

У 37 ёшида Америкага йӯл олди ва Америка халқининг озодлик ҳаракатлари жараёнида муҳим рол ӯйнади. Ӯзининг "Соғлом ақл" китобида америкаликларни инглиз подшолик тузумининг зулм-зӯравонлигига қарши курашга чорлади.

Томас Пейн  Франсия инқилоби жараёнида ҳам фаол қатнашди. Аммо инқилобдан кейинги тузумни танқид қилгани учун ӯлимга ҳукм қилинишига оз қолди. У ӯзининг "Инсон ҳуқуқи" ва "Ақл-тафаккур асри" номли китоблари билан диний ва хурофий айирмачиликка қарши чиқди. Бу ақидалари ёзувчининг калисо томонидан динсиз, дея эълон қилинишига сабаб бӯлди. Аммо у ӯз асарларида Аллоҳга эътиқоди ва ӯлимдан кейинги саодатли ҳаёт ҳақидаги фикрларини баён этган.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 187 йил бурун, 1830 йилнинг 8 июн куни Германияда гугурт ихтиро қилинди. Албатта студент Ф. Каммерер томонидан ихтиро қилинган гугурт бугунги гугуртлардан фарқ қиларди. Каммерер яратган гугуртни такомиллаштириш  устида жуда кӯп олимлар заҳмат чекишди. Натижада гугурт ҳозирги ҳолатга келтирилди.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1274 йил хурдод ойининг 18-куни, яъни бундан 122 йил олдин ҳозирги замон Эрон адабиётининг йирик вакилларидан бири, ёзувчи ва таржимон устод Сайид Нафисий Теҳрон шаҳрида дунёга келди. У машҳур "Фарҳанги Нафисий" луғат китобининг муаллифи Али Акбар Нафисийнинг фарзанди эди.

Устод Саид Нафисий  университетнинг ҳуқуқ ва сиёсат факултетини тугатгач,  Теҳронда тарих ва адабиёт фанларидан шогирдларга дарс бера бошлади. У Эрон Фанлар академиясининг фаол аъзоларидан бӯлиб, кӯпгина Европа ва Осиё мамлакатлари Фанлар Академиясининг  аъзолигига қабул қилинган эди.

Олим тарих, адабиёт ва луғат  соҳасида бир қанча арзирли китоб ва мақолалар яратган. "Эроннинг ижтимоий тарихи" , "Бобак Хуррамдин" ва "Рудакий шарҳи ҳоли ва ажодиёти" китоблари устоднинг энг яхши асарларидир.