Биз билан Эронга келинг
Сиистон ва Балучистон вилоятидаги кулолчилик санъати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Италиялик машҳур саёҳатчи Морко Поло ўзининг китобида Кирмон ва Мукрон ёхуд Балучистон аёллари каштачилик, зардўзлик, гулдўзликларда ҳамда ипак матолар, пардалар ва ёстиқларда игна билан нақш солишларда катта маҳоратга эга эканликларини таъкидлаб ўтган.
Каштачилик орқали оддий бир мато турли нақшлар орқали ажойиб кўринишларга эга бўлади ва ушбу ҳунарга бошқалар эътиборини ўзига жалб этади. Мазкур матоларни сотиб олувчи кишилар ҳам кам эмас.
Бугунги кунларда мазкур минтақада ишлаб чиқарилаётган каштачилик ва игна билан нақш солишларнинг турли маҳсулотлари нафақат маҳаллий аҳоли учун, балки хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда ва ушбу маҳсулотларга бўлган қизиқиш ва эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда.
Ялтироқ тугмалар билан нақш солишлар ҳам Балучистоннинг халқ амалий санъатларидан бири ҳисобланади. Ушбу қўл билан ижро этиладиган ҳунар ҳам балуч аёллари томонидан амалга оширилади. Бу санъат тури асосан ётоқхона буюмлари ҳамда тўй маросимларида туяларни безаш учун кўпроқ фойдаланилади. Сикадўзи номини олган ушбу ҳунарда рангли ва ялтироқ мато, тугмалар, мунчоқлар ва кўзгунинг кичик бўлакларига ўхшаган маҳсулотлардан ишлатилади.
Балучистонда кулолчилик санъати ҳам кенг ривожланган ва ушбу ҳунар билан ҳам аёллар кўпроқ шуғулланишади. Албатта, тупроқ тайёрлаш, қориш ва бошқа муқаддима ишларини эркаклар тайёрлаб беришади. Кулолчиликнинг маркази мазкур минтақада Саровон тумани яқинида жойлашган Калпурагон қишлоғи ҳисобланади.
Кулочиликка тегишли қийин ишларни эркаклар бажарсаларда, ушбу касб билан шуғулланиш мазкур минтақада аёлларнинг иши ҳисобланади. Ушбу ҳунар ҳануз ҳам анъанавий тарзда, яъни қўл ёрдамида ижро этилади ва тайёрланадиган сопол идишлар ўзининг асолатини йўқотмайди. Калпурагонда тайёрланган кулолчилик маҳсулотлари мамлакат ичкарисида ва хорижий юртларда ҳам кўплаб харидорларга эга.
Азизлар, Балучистон ва Сиистон вилоятига оид суҳбатларимизнинг якунига яқинлашдик. Эслатиб ўтамиз, Эрон жануби-шарқида жойлашган Сиистон-Балучистон вилоятининг масоҳати қарийб 187502 квадрат километрни ташкил этади ва мамлакатнинг энг кенг бўлган минтақаси ҳисобланади.Сиистон ва Балучистон вилояти Покистон ва Афғонистон мамлакатлари билан 1100 километрлик муштарак қуруқликдаги ҳамда Уммон денгизи билан 300 километрлик денгиздаги чегараларга эгадир. Шу боисдан бу вилоят стратегик ва транзит мавқега эга бўлган ва мамлакат учун муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур вилоятда жойлашган Чобаҳор порти Эроннинг океандаги ягона бандаргоҳи бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларининг эркин сувларга чиқишлари учун энг қулай ва осон йўлдир. Ушбу имкониятлар Сиистон ва Балучистон вилоятининг стратегик аҳамиятини янада оширган. Ушбу вилоят икки қисм- Сиистон ва Балучистондан иборатдир.
Сиистон Зобул ва унинг атрофидаги шаҳарлардан иборат бўлса, Балучистон Зоҳидон ва Чобаҳоргача бўлган қолган шаҳарларни ўз ичига олади. Ушбу вилоятдаги барча шаҳарларнинг иқлими иссиқ ва қуруқдир.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Бироқ Чобаҳор бандаргоҳида иссиқ ва намли об-ҳавони кузатиш мумкин. Мазкур вилоятнинг ҳар иккала қисми ҳам хос жуғрофик хусусиятларга эгадир.
Сиистон юртининг масоҳати қарийб 15197 квадрат километрни ташкил этади ва Эрон шарқидаги ҳудудлар кенгликларини ўз ичига олади. Мазкур минтақадаги Париён дарёси узунлигида Эрон ва Афғонистоннинг муштарак чегара ҳудудлари жойлашган. Сиистон шимоли-шарқда Афғонистон ва жанубда эса Зоҳидон тумани, ғарб ва шимоли-ғарбда Кавири Лут ва Жанубий Хуросон билан чекланган. Зобул тумани Сиистон маркази ҳисобланади. Зобул шаҳридан Теҳронгача бўлган масофа 1548 километрни ташкил этади.Сиистон тоғлари шимол ва жанубдаги тоғлар ҳамда ундаги даштга яқин бўлган Палангкуҳ тоғи билан зич жойлашган бўлиб, минтақанинг асосий баландликларидан ҳисобланади. Хожа тоғи ҳам даштдаги табиий кўринишларидан бўлиб, кучли шамоллар қаршисида Зобул шаҳрининг ғарбидаги Ҳомун кўли гўшасида вулқондан ҳосил бўлган қаттиқ моддалар ҳамон сақланиб қолинган. Унинг денгиз сатҳидан бўлган баландлиги 612 метрни ташкил этади.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.