Ибодатнинг ўттиз жилоси
Азиз тингловчилар, дастуримизнинг бугунги сонида ислом дини Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг меърож кечаси мавзўси билан сизларнинг хизматингиздамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, дастуримизнинг бугунги сонида ислом дини Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг меърож кечаси мавзўси билан сизларнинг хизматингиздамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
“Исро” сўзи луғатда "кечанинг бир қисмида сайр қилиш, юриш" деган маънони англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг кечалардан бирида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни Масжиду-л-Ҳаромдан Масжиду-л-Ақсога сайр қилдириши “Исро” деб аталади. Яна шуни ҳам таъкидлаб айтиш лозимки, Исро ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар (с) ҳам жасадлари, ҳам руҳлари билан қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўладиган бўлса, бу воқеанинг мўъжизалиги қолмас эди. Қуръони каримда алоҳида Исро сураси ҳам бор.
“Меърож” луғатда "юқорига кўтарилиш", "зинапоя" маъноларини англатади. Шариатда эса Муҳаммад (с)нинг Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога – Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишлари “Меърож” дейилади.
Исро воқеаси Ислом даъвати тарихидаги энг машаққатли ва оғир дамларда содир бўлди. Бу даврга келиб, Муҳаммад (с) бошчиликларидаги оз сонли мусулмонларга нисбатан мушрикларнинг озорлари, қийноқлари кучайган, уларни Аллоҳнинг динидан қайтариш йўлидаги чиранишлари ҳаддидан ошган эди. Мусулмонлар учун ғоятда қийин бир ҳолат пайдо бўлди. Пайғамбаримиз (с)-ни мушрикларнинг ҳужумларидан ҳимоя қиладиган шахслар – амакилари Абу Толиб ва Ҳадича онамиз ҳам вафот этган эди. Ана шундай оғир бир пайтда Исро ва Меърож ҳодисаси рўй берди. Аллоҳ таоло Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи вассалламни Маккаи мукаррамадан кечаси бир зумда Байтул Мақдисга олиб борди ва у ердан Меърожга олиб чиқди. Бу эса у зот ва мусулмонлар учун катта тасалли эди. Ноумидлик кайфиятини сўндириб, умид учқунларини аланга олдириш эди.
Айни чоғда, Исро воқеаси кишилар имонини синашнинг омили ҳам эди. Ҳар бир нарсага моддий мўъжиза талаб қилиб турган мушрикларга бу воқеа ортиқча гап-сўзлар учун яна бир қулай фурсат бўлса, мўмин-мусулмонман, деб юрганларнинг эса имонлари қанчалик мустаҳкам эканини синаш учун зўр омил бўлди. Қуръони каримда Исро мўъжизаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун илоҳий ҳурмат, улуғ мартаба экани айтилади, Аллоҳ таолонинг қудратига далил экани тушунтирилади.
Ҳижрат қилишдан олти ой олдин Рамазон муборак ойининг 17 чи кечасида фаришталар саф тортиб, ҳақиқатни дарк этишда инсоннинг бор вужудидаги имкониятларни намойишга қуйиш учун Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни интиқлик билан кўтишарди. Ёруғлик барча дирезаларга порлади ва Пайғамбар (с.а) нур водийсига қадам қуйдилар.
Ул ҳазрат мўъжизали ушбу сафарларида Оллоҳ таоло азаматининг сир-асрорларини борлик дунёси бўйлаб тушуниб етишларида барча нарсалар чиройли ва ажойиб кўринарди. Барча нарса ул ҳазратга салом бериб, табриклар юлларди.
Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам еттита осмондан ўтдилар. Пайғамбарлар ҳузур топган маконларни кўрдилар ва ул ҳазрат уларнинг олдиларида тўриб икки ракъат намоз ўқидилар. Охири ул ҳазрат ҳеч ким ҳали бормаган бир жойга бордилар. Бу маконда фақат Аллоҳ таоло бор эди. Ва ул ҳазрат осмоний ташрифотнинг баракати билан бошқа пайғамбарларнинг ҳаётларига қараганда бошқача бир ёрқинроқ жон ва ҳаётга эга бўлдилар.
Ислом динининг азиз Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам "Сидратул-Мунтаҳо"-га етдилар ва порлаётган нур билан қуршаб олинган эдилар. Бу олий жойгоҳда ҳатто ваҳий фариштаси Жабраил ҳам ул ҳазратга ҳамроҳлик қила олмади.
Меърож ҳикояти, ердан фалакка ва ўзидан Худога қиладиган сафардир. Парвардигорнинг ўзи ушбу ҳодисани тасдиқлайди ва Ал-Исро муборак сураси 1 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога оят-мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган зот пок бўлди. Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи зотдир.
Меърожда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар осмонда бир пайғамбар ва кўплаб фаришталар билан кўришдилар. Шунингдек, жаннат ва жаҳаннамнинг ҳолатини кўрдилар. Сидратул Мунтаҳога ўтиб, Аллоҳнинг малакут оламидаги кўпгина ажойиботларини кўрдилар.
Осмон гўзаллиги мислсиз ва ажойиботлардан тўла эди. Ҳар жойда фаришталар тўриб менга салом бериб, табриклардилар. Мен эса арш томон бордим. Энг юқори осмон, маъбудлар билан сўҳбат қилиш, жаннат ва дўзахни зиёрат қилиш ушбу самовий сафарнинг охири эди. Кейин Маккага Оллоҳнинг уйига қайтиб келдим. Ва мен қолдиму самовий сафардан қалбим тўла ҳикоятлар.
Биъсат вақтида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам инсонларни ҳидоят этиш учун охирги иллоҳий пайғамбар қилиб юборилди. Ва инсониятни гуноҳ ва зулматдан қутқариш ва парҳизкорлик йўл-йўриқларини кўрсатиш учун маъмур этиб тайинландилар. Меърож ҳам Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳаётларида муҳим ҳодиса эди ва иллоҳий маърифат ва ҳақиқатни дарк этишнинг мояси саналади.
Бу ҳодисада, Оллоҳ таолонинг Расули яратилиш тизимининг ҳақиқатлари билан ошно бўлди ва ундан кейин кўрсатмалар ва маърифатларга эга бўлганларидан кейин инсониятга саодат йўлларини кўрсатиш учун ерга қайтиб келдилар. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳаётида юз берган бу икки ҳодиса тақдирни белгиловчи ва муҳим ҳодисалар эди. Ва шунинг билан бирга инсоният ҳаёти ва тақдирида асосий ва аниқ ўзгаришларни ижод этган воқеалар жумласидан эди.