Ибодатнинг ўттиз жилоси
Шиа мазҳабидаги мусулмонлар ҳижрон ғамида ислом таърихининг энг қудратли шахсияти, яккапарастлик, тақводорлик , адолат, инсонийлик, садоқат ва покдоманликнинг ибрат-намунаси бўлган Амир-ал-муъминин Али алайҳиссалом ҳазратларининг ғам, қайғусини маросим олишади.
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган " Ибодатнинг ўттиз жилоси " дастурининг ун тўққизинчи сони билан сизнинг хизматингиздамиз. Бугун Рамазон муборак ойининг 19-чи кечасидан бошлаб бир неча муддат давомида, шиа мазҳабидаги мусулмонлар ҳижрон ғамида ислом таърихининг энг қудратли шахсияти, яккапарастлик, тақводорлик , адолат, инсонийлик, садоқат ва покдоманликнинг ибрат-намунаси бўлган Амир-ал-муъминин Али алайҳиссалом ҳазратларининг ғам, қайғусини маросим олишади. Биз ҳам ушбу қайғули муносабат билан барча мусулмонларга ҳамдардлик изҳор этамиз .
Ва ана шу муборак ойининг иллоҳий раҳмати ва хайру баракоти лаҳзаларида, сиз азизларга Оллоҳ таоло билан улфат ва унс олишингиз ва ул зотнинг маънавий неъматларини касб этишингизни тилаган ҳолда, мен Адиба Қодирий ушбу дастурни сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ҳижрий 40-чи йил Рамазон ойнинг 19-чи куни душман Ибн Мулжам Муродийнинг раҳм-шафқатсиз қиличи Али алайҳиссалом бошига қаттиқ зарба берди ва уч кундан сўнг ул ҳазрат оламдан ўтдилар.
Ушбу кечада айрим ҳодисаларнинг вужудга келиши бу кечанинг қадр-қиймати ва аҳамиятини янада оширади.
Сафин жангидан сўнг бир неча мухолифлар Али (а)-га қарши чиқдилар. Улар хаворижлар номи билан машҳур бўлишди ва Наҳравон уришида Али алайҳисалом уларнинг устидан ғалаба қозонди. Қочган хаворижлар Маккани ўзларининг амалиёт маркази этиб тайинлашди ва улардан уч нафари Али (а), Муовия ва Амр Осни қатл этишни мақсад қилишди. Ибн Мўлжам Муродий Али (а)-ни қатл этишга маъмур этиб тайинланди. Али алайҳисалом ўз умрининг охирги Рамазон муборак ойида ғалатий бир ҳолатга тушиб қолган эдилар. Имом Али (а) Рамазон муборак ойининг 19-чи кечасида ўз қизи Умм Кулсум ўйига меҳмончиликка борадилар. Ривоятларга кўра, Рамазон кечасининг 19-чи кунида Ҳазрат Али (а) кечаси ётмасдан ташқарига чиқиб Ёсин сурасини уқиб, сўнг осмонга қараб шундай марҳамат қилдилар: "Аллоҳ таоло номи билан қасамки, мен ёлғон айтмайман ва менга ҳам ёлғон айтилгани йўқ. Менга шаҳодат ваъдасини берган уша кеча ана шу кечадир."
Амир-ал-Муъминин Али (а) бир неча маротаба шаҳид бўлиш арафасида қарор олган эдилар. Шуниндек ул ҳазрат шаҳодатга етганидан олдин шундай марҳамат қилган эдилар: "Ўлим мен учун кўтилмаган ва нотаниш меҳмон эмас. Мен ва менинг ўлимимнинг достони муддатлар ўтишидан сўнг чанқоқ қолганнинг сув топгани ва йуқотган қийматли нарсасини топган шахснинг достонига ўхшайди”.
Али алайҳисалом Рамазон муборак ойи 19-чи кунининг бомдод вақтида намозни бажо келтириш учун масжид томон йўл олдилар. Ул ҳазрат Куфа масжидига кириб азон айтиш жойига чиқиб азон айтдилар. Сўнгра, тасбиҳ ва такбир айтиш билан шуғулландилар. Ул ҳазрат масжидда ётган шахсларни ўйғотиб намозга чорладилар. Ибн Мўлжам эса масжиднинг бир бурчагида ўз ёмон ва ғаламиз нияти билан ётган эди. Али алайҳисалом унга хитоб айлаб: “Жойингдан тур Аллоҳ таоло ғазабига гирифтор бўласан”,- дедилар. Сўнгра, Ҳазрат меҳробга бориб намозга турдилар. Намозда ул ҳазратнинг саждалари узун эди. Ибн Мулжам бу фурсатдан фойдаланиб энг яқин бўлган устунга яқинлашди. Ҳазрат Али алайҳисалом биринчи саждадан бошларини кўтарганларида, Ибн Мўлжам икки сажда орасида ўз қиличи билан ул ҳазратнинг муборак бошларига урди. Ул ҳазрат бир матонат билан шундай қаттиқ зарбага чидаб марҳамат қилдилар: “Бисмиллаҳи ва биллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи”, яъни Аллоҳ таоло номи билан у зотга қасамки, Расулиллоҳ (с) динига имон келтирганман!”.
Шу ҳол билан Имом Ҳасан (а) ва Имом Ҳусейн (а) Бани Ҳошим одамлари билан Али (а)-ни ўйга олиб келишди. Ул Ҳазратнинг юзлари кўп қон кетишидан оқариб кетган эди. Ибн Мулжамнинг қўлини боғлаб ул ҳазрат олдиларига олиб келишди ва Ҳазрат марҳамат қилдилар: “Мен сен учун ёмон имом эдимми? Нима учун бу ишни қилдинг?
Али (а) ўз фарзанди Ҳасан алайҳисаломга шундай бўруқ бердилар: Ўғлим, ўз асиринг билан мадоро қилгин ва у билан раҳм-шафқат билан муносабат қил!“
Имом Ҳасан(а) деди: “Отажон, бу малъун сизга қаттиқ зарба етказди ва юрагимизни дардга мубтало айлади.. Нима учун яна у билан шафқатли бўлгин деб буюрасиз?
Имом Али (а) буюрдилар: “Ўғлим, биз раҳм-шафқатли умматданмиз. Шундай экан унга нисбатан яхши муомалада бўлгин. Агар мен дунёдан кўз юмган ҳолда ва сизлар қасос олган бўлсангиз , у бир маротаба ўрганидек сизлар ҳам шундай жавоб беринглар. Агар тирик қолганимда у билан қандай муносабат қилишни ўзим биламан!”
Ҳазрат Али (а) ўз баракатли умрининг давомида ўлим ва шаҳид бўлишдан қўрқмасликларини кўрсатдилар. Пайғамбари Акрам (с.а) Маккадан Мадинага ҳижрат қилган пайтларида, амакивачаси Али (а) ул ҳазратнинг ётоқ жойларига кириб ётган пайтида, ўз жонига хатар солганини яхши билардилар.
Ҳазрат Али алайҳи саломнинг фидокорлигидан кейин нозил бўлган Бақара муборак сурасининг 207-чи ояти каримасида Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган: "Одамлар орасида Аллоҳ таоло ризоятини олиш йўлида ўз жонини берадиган зотлар ҳам бор. Ва Аллоҳ таоло ўз бандаларига ғамхўр, меҳрибондир."
Ислом дини Расули (с.а) Али алайҳиссаломнинг шаҳодат топгани ҳақида кўпгина башоратларни далел келтириб, Ҳазрат Али (а) ўлимни интизорлик билан кўтган эдилар ва ҳатто ўз умрининг сўнги лаҳзаларида ҳам шундай амал қилардиларки гўё бу узоқ вақт кўтган интизорлик ўз якунига етмоқда.
Аммо ул ҳазрат шаҳид бўлиш учун муштоқликлари, маъбуд висолига етишлари ва Расули Акрам (с.а) ёнига қарор олишлари ул ҳазратни нафақат дунёвий ишларни бажаришни орқага сурмасдилар, балки бу амалларни Аллоҳ ризоятини касб этиш учун бир восита деб билардилар.
Али алайҳимсалом уша довюрак ва жасур шахслардан эдики Пайғамбари Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ул ҳазратни "иймонинг барчаси" деб билган эдилар.
Заҳарланган энг заҳарли қилич шафқатсиз кишининг қули билан ибодат меҳробида, энг адолатли бўлган шахснинг бошини ёриб ташлади ва унинг "фузту ва раббал Каъбати" нидоси мўъминлар юракларининг бор қарорини доимий йўқ қилиб ташлади.